YouVersion Logo
Search Icon

Забур 21

21
21–САНО
1Ижрочилар раҳбарига. “Тонгда чиққан кийик” куйига айтиладиган Довуд саноси.
2Эй Худойим! Нега мени тарк этдинг?!
Нега мендан узоқдасан шу қадар?!
Эй Худойим! Нечун менга нажот бермайсан?!
Оҳу нолаларимни эшитмайсан?!
3Эй Худойим, кун бўйи илтижо қиламан,
Сен эса жавоб бермайсан.
Тун бўйи ёлвораман,
Аммо менга тинчлик йўқ.
4Барибир Сен Муқаддас Худосан,
Исроилнинг ҳамду саноси қуршаб олган тахтингни.
5Ота–боболаримнинг умиди Сенда эди,
Сен уларга нажот бердинг.
6Улар Сенга нола қилиб, нажот топдилар,
Улар Сенга ишониб, уялиб қолмадилар.
7Ахир, мен инсон эмас, бир қуртдирман.
Одамлар ҳазар қилган, халқлар нафратланган.
8Мени кўрган ҳар ким устимдан кулар,
Мени ҳақоратлаб, бош чайқаб дерлар:
9“Эгангга ишон, Ўзи қутқариб олар,
Эганг сендан мамнун бўлса, У нажот берар.”
10Онам қорнидан Сен мени чиқарган эдинг,
Онам бағрида Ўзинг мени омон сақлаган эдинг.
11Сенга таянаман туғилганимдан буён,
Менинг Худойимсан онам дунёга келтиргандан буён.
12Мендан узоқ бўлмагин!
Ахир, кулфат ёнгинамда–ку,
Менга мадад бергувчи бирон кимса йўқ!
13Бир гала буқалар#21:13 буқалар — сано ижодкори бу сўз орқали душманларини назарда тутган. У душманларини яна шерлар (шу санонинг 14, 22–оятларига қаранг), кўппаклар (шу санонинг 17, 21–оятларига қаранг) ва ёввойи буқалар (шу санонинг 22–оятига қаранг) деб атайди. Мени қуршаб олган,
Ҳа, Башан ўлкасининг#21:13 Башан ўлкаси — Башан Жалила кўлининг шимоли–шарқида жойлашган бўлиб, ўзининг кўм–кўк яйловлари ва соғлом наслдор, чорваси билан машҳур эди. кучли буқалари Мени ўраб олган.
14Ўкириб ўлжасини пора қиладиган шерга ўхшаб,
Мен томон улар оғизларини катта очган.
15Ҳаётим сув каби тўкилди,
Суякларим бўғинидан бўшашди,
Юрагим мум каби ичимда эриб кетди.
16Мадорим қуриб, сопол парчасидай бўлиб қолдим#21:16 Мадорим қуриб, сопол парчасидай бўлиб қолдим — ёки Оғзим сопол парчасидай қуриб кетди.,
Тилим танглайимга ёпишиб қолди,
Мени ўлим тўшагига ётқиздинг.
17Атрофимда кўппаклар изғийди,
Бадкирдорлар тўдаси мени қуршаб олгандир,
Қўлу оёқларимни улар илма–тешик қилади#21:17 …Қўлу оёқларимни улар илма–тешик қилади — баъзи иброний қўлёзмаларидан, қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан. Ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …Шер каби, қўл–оёқларим. Бу иборани …Улар шер каби, қўл–оёқларимни босиб турадилар ёки …Улар шер каби, қўл–оёқларимни ғажийдилар деб таржима қилса ҳам бўлади..
18Ҳамма суякларим кўриниб туради,
Душманларим кўзларини чақчайтириб,
Еб қўйгудек бўлади.
19Кийимларимни улар ўзаро бўлишган,
Либосим учун қуръа ташлашган.
20Мендан узоқ турма, эй Эгам!
Кучим манбаи Сенсан! Тез кел, ёрдам бер!
21Жонимни қилич дамидан қутқар,
Ҳаётимни кўппаклар чангалидан қутқар!
22Шерлар оғзидан қутқаргин мени!
Ёввойи буқалар шохидан асрагин мени!
Сен илтижоимга жавоб бердинг.
23Биродарларимга Сен ҳақингда айтаман,
Жамоа орасида Сенга ҳамду сано ўқийман.
24Уларга шундай дейман:
“Эгамизга ҳамду сано айтинг, эй Ундан қўрққанлар!
Эгамизни улуғланг, эй Ёқуб насли!
Эгамизни иззатланг, эй Исроил насли!
25Кулфатда қолган бечорадан Эгамиз юз ўгирмади.
Унинг қайғуларидан ҳазар қилмади, нафратланмади.
Бечоранинг нолаларини Эгамиз эшитди.”
26Улуғ жамоа ичра
Ҳамду сано айтишимнинг сабаби Сенсан.
Сендан қўрққанлар олдида онтимни адо этаман.
27Эй Эгам, қашшоқлар еб тўядилар#21:27 …еб тўядилар… — сано ижодкори Худодан олган ёрдами учун Худога шукрона билдириш ниятида Маъбадга назр олиб келган. Сўнг ўша назрнинг бир қисмини таом сифатида қашшоқларга улашиб берган.,
Сенга юз бурганлар Сени мадҳ қиладилар,
Улар дунё тургунча турсинлар!
28Эгамизни эслаб, Унга юз бурсинлар
Ер юзидаги жамики инсонлар!
Жамики уруғу элатлар
Унга сажда қилсинлар!
29Эгамиз ҳокимияти мутлақдир,
Элатлар устидан У ҳукмрондир.
30Жамики бойлар ҳам зиёфат еб, Унга таъзим қилади.
Тупроқ остига кетаётганлар ҳам Унга сажда қилади,
Ҳатто ўз ҳаётини сақлай олмайдиганлар таъзим қилади.
31Авлодлар Унга хизмат қилади,
Келгуси насллар Раббий ҳақида эшитади.
32Улар келиб Эгамизнинг нажоти ҳақида эълон қилади,
Унинг қилганларини ҳали туғилмаган халқларга айтади.

Currently Selected:

Забур 21: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

YouVersion uses cookies to personalize your experience. By using our website, you accept our use of cookies as described in our Privacy Policy