Забур 20
20
20–САНО
1Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.
2Эй Эгам! Сенинг қудратинг туфайли шоҳ қувонади,
Сен берган зафарлардан у нақадар лаззатланар!
3Кўнглидаги истакларини рўёбга чиқардинг,
Унинг тилакларини рад қилмадинг.
4Улуғ баракани унга ато қилдинг,
Унинг бошига соф олтин тож кийгиздинг.
5Сендан умр сўраганда, умр бердинг,
Узоқ ҳамда боқий умр бахш этдинг.
6Шоҳнинг шуҳрати Сен берган зафарлар туфайли улуғдир,
Унга дабдаба, улуғворлик ато қилган Сенсан.
7Сен то абад унга барака берасан,
Унга жуда яқин бўлиб,
Уни шодликка тўлдирасан.
8Эгамизга шоҳимиз умид боғлайди,
Худойи Таолонинг содиқ севгиси туфайли
У ҳеч қачон қоқилмайди.
9Эй шоҳимиз, қўлинг барча душманларингни мағлуб қилади,
Ҳа, ўнг қўлинг сендан нафратланганларни мағлуб қилади.
10Сен зоҳир бўлганинг замон
Қизиган тандирдай уларни ёндирасан.
Эгамиз Ўз ғазаби билан уларни ютиб юборади,
Аланга уларни ёндириб ташлайди.
11Эй шоҳимиз, уларнинг наслини
Ер юзидан қириб ташлайсан,
Зурриётини инсоният орасидан йўқотасан.
12Душманларинг сенга қарши ёмонликни режа қилсалар,
Улар сенга қарши фитна қўзғасалар,
Ҳеч нарсага эриша олмайдилар.
13Камонингдан уларга ўқлар отасан,
Ортига қочишга мажбур қиласан.
14Ўз қудратинг туфайли юксалавер, эй Эгам,
Қудратингни куйлаб, ҳамду сано айтамиз.
Currently Selected:
Забур 20: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

:
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020