Забур 2
2
2–САНО
1Нега қутуради халқлар?!
Нега беҳуда фитна қилар элатлар?!
2Замин шоҳлари Эгамизга
Ва У танлаган шоҳга қарши саф тортадилар.
Ҳукмдорлар фитна қўзғаб, шундай дейдилар:
3“Синдирайлик улар солган кишанларни,
Олиб ташлайлик бўйнимиздан сиртмоқларни.”
4Самода ҳукмрон бўлган Раббий эса
Уларни масхаралаб, устидан кулади.
5Раббий ғазаб билан уларни огоҳ этади,
Қаҳрини сочиб, ваҳимага солиб айтади:
6“Мен Сионга#2:6 Сион — Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг., Ўзимнинг муқаддас тепалигимга
Ўз шоҳимни жойлаштирдим.”
7Эгамизнинг сўзларини шоҳ эълон қилмоқда:
“Эгамиз менга шундай деди:
«Сен Менинг ўғлимсан,
Бугун Мен сенга ота бўлдим#2:7 …Сен менинг ўғлимсан, Бугун Мен сенга ота бўлдим — қадимги пайтларда баъзан шоҳаншоҳ ва унинг қўли остидаги бошқа бир шоҳ орасидаги муносабат ота–ўғил муносабатидай тасвирланган. Ушбу оятда Довуд наслидан бўлган, тож кийдирилган янги шоҳ Худонинг ўғли деб айтилган. Шоҳаншоҳ Худо эса бу оятда ўша шоҳнинг отаси сифатида тасвирланган. 2 Шоҳлар 7:8-16, Забур 88:20-30 га қаранг..
8Тила, халқларни сенга мулк қилиб бераман,
Ернинг тўрт томони сеники бўлади.
9Темир хивчин ила уларни уриб эзасан#2:9 …уларни уриб эзасан… — ибронийча матндан. Қадимий юнонча таржимада …уларни бошқарасан….,
Сопол кўзани синдиргандай уларни парчалайсан.»”
10Эй шоҳлар! Энди ақл билан иш қилинг.
Эй замин ҳукмдорлари! Огоҳ бўлинг.
11Қўрқув ила Эгамизга сажда қилинг!
Ваҳима ила тавба қилинг!#2:11 Ваҳима ила тавба қилинг! — ёки Титраб, шод бўлинг!
12Унинг ўғлига#2:12 Унинг ўғли — шу санонинг 7–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. таъзим қилинг,
Бўлмаса У ғазабланади,
Йўлингизда йўқ бўлиб кетасиз,
Унинг ғазаби тез аланга олади.
Нақадар бахтлидир Унда паноҳ топганлар!
Currently Selected:
Забур 2: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: