Забур 18
18
18–САНО
1Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.
2Худонинг шуҳратини самолар намоён қилади,
Унинг ижодини фалак тоқи айтиб туради.
3Осмон кундан–кунга буни билдиради,
Ҳар тун бундан хабардор қилади.
4Само, фалак айтмас бир гап, ё бир жумла,
Чиқмас улардан ҳеч бир садо.
5Аммо хабарлари#18:4-5 Само, фалак айтмас бир гап…5 Аммо хабарлари… — ёки Бирон халқ йўқки, самою фалакнинг овозини эшитмаса, Тил йўқки, уни тушунмаса. 5 Аммо уларнинг оҳанглари…. ҳар томонга тарқалади,
Оламнинг четигача етиб боради.
Худо самоларда қуёш учун чодир қурган.
6Қуёш гўшангадан чиққан куёвга ўхшайди.
Қаҳрамонларга ўхшаб ғайрат билан йўлагидан боради.
7Самоларнинг бир четидан у чиқиб,
Айланиб, бошқа бир четига йўл олади,
Унинг тафтидан ҳеч нарса яширина олмайди.
8Эгамизнинг қонуни мукаммалдир,
Бизга янги куч ато этади,
Эгамизнинг фармонлари ишончлидир,
Соддаларга донолик беради.
9Эгамизнинг буйруқлари тўғридир,
Қалбларни шодликка тўлдиради,
Эгамизнинг амрлари равшандир,
Улар кўзларга нур беради.
10Эгамиздан қўрқиш покликдир,
Бу то абад давом этади.
Эгамизнинг қоидалари ҳақиқатдир,
Ҳаммаси ғоят адолатлидир.
11Улар соф олтиндан ҳам аълодир,
Тоза асалдан ҳам ширинроқдир.
12Эй Эгам, қоидаларинг менга, Ўз қулингга ўгит беради,
Қоидаларингга итоат этганлар буюк мукофот олади.
13Ким ўз хатосини била олади?!
Яширин хатолардан мени Ўзинг поклагин.
14Мен, қулингни ошкора гуноҳдан сақлагин,
Устимдан гуноҳ ҳоким бўлмасин.
Шунда мен айбсиз бўламан,
Оғир гуноҳдан ҳам холи бўламан.
15Эй Эгам, суянган Қоям, Қутқарувчим!
Оғзимдан чиққан сўзлар,
Юракдаги ниятларим Сенга маъқул бўлсин.
Currently Selected:
Забур 18: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

:
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020