YouVersion Logo
Search Icon

Забур 11

11
11–САНО
1Ижрочилар раҳбарига. Саккиз торли асбоб жўрлигида айтиладиган Довуд саноси.
2Нажот бергин бизга, эй Эгам!
Тақводор бир инсон қолмади,
Сенга содиқ инсон йўқ бўлиб кетди.
3Ҳамма бир–бирига ёлғон сўзлайди,
Хушомадгўйлик билан бир–бирини алдайди.
4Хушомадгўй тилларни Эгамиз кесиб ташласин,
Мақтанчоқ оғизларни У қириб ташласин.
5Ахир, улар: “Оғзимиз билан эришамиз ҳар нарсага,
Тилимиз ўзимизники, ким хўжайин бизга?!” деб айтади.
6Эгамиз айтмоқда: “Муҳтож эзилиб кетди,
Бечора нола қилди. Энди қўзғаламан,
Ўзлари интилган нажотга етказаман.”
7Эгамизнинг ваъдалари ғоятда покдир,
Унинг сўзлари ўчоқда
Етти карра тозаланган кумушга ўхшайди.
8-9Ҳар тарафда қабиҳлар дайдиб юради,
Ҳар ёқда одамлар ёмонликни мақтаб юради.
Эй Эгам! Булардан бизларни сақлагайсан,
То абад бу наслдан бизни ҳимоя қилгайсан.

Currently Selected:

Забур 11: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in