Ободиё Кириш
Кириш
Мазкур китоб муаллифи Ободиё пайғамбар Эдом юрти ҳақида башорат қилади. Эдом халқи муттасил тарзда Худонинг танланган халқига душманлик қилиб келгани учун, Ободиё Эдом юртининг батамом вайрон бўлишини эълон қилади. Мазкур китоб Муқаддас Китоб таркибидаги энг қисқаси бўлишига қарамай, Худонинг аёвсиз ҳукмидан хабар беради.
Бобилликлар милоддан олдинги 605-586 йиллар мобайнида Қуддусга бир неча марта ҳужум қилиб, шаҳарни забт этишади. Улар Яҳудо халқини Бобилга сургун қилишади. Ободиё пайғамбар ушбу китобини ўша мудҳиш даврда, илк сургун йилларида ёзади. Ўлик денгизнинг жанубидаги тоғли ҳудудда яшаган Эдом халқи Қуддус қулаганидан севинади. Яҳудо халқининг бошига тушган бу фалокатдан улар нафақат хурсанд бўлишади, балки шаҳарни талашади, босқинчиларга ёрдам беришади. Худо Эдом халқини шу қилмиши учун жазолайди, улар қаторида бошқа халқларни ҳам ҳукм қилади.
Ободиё бу хабарни Яҳудо халқининг келажакдаги ғалабалари билан якунлаб, асирликдан қайтиб келадиган Худонинг халқи Эдом юртига ҳукмронлик қилишини айтади.
Ободиё китоби жуда қисқа бўлгани учун бобларга бўлинмаган.
Currently Selected:
Ободиё Кириш: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: