YouVersion Logo
Search Icon

Саҳрода 36

36
36–БОБ
Турмушга чиққан аёлларнинг мероси
1Бир куни Гилад уруғининг уруғбошилари Мусо билан Исроил йўлбошчилари олдига келишди. Гилад Мохирнинг ўғли, Манашенинг невараси, Юсуфнинг эвараси эди.
2— Эй Мусо ҳазратлари, — дея мурожаат қилишди улар. — Эгамиз сизга, Исроил халқига қуръа бўйича#36:2 …қуръа бўйича… — 26:55 изоҳига қаранг. ерни мулк қилиб бер, деб амр қилганда, инимиз Залофходнинг мулкини қизларига беришингизни айтган эди#36:2 Эгамиз сизга…инимиз Залофходнинг мулкини қизларига беришингизни айтган эди — 27:1-11 га қаранг.. 3Борди–ю, Залофходнинг қизлари Исроилнинг бошқа қабиласидаги йигитларга турмушга чиқсалар, уларнинг мулки турмушга чиққан уруғнинг мулкига қўшилади. Шунда қабиламиз улуш қилиб олган ернинг бир қисмидан айрилиб қолади. 4Қутлуғ йил#36:4 Қутлуғ йил — Исроил халқи табаррук деб билган йил. Шу йил давомида ҳамма сотиб олинган мулк ўзининг асл эгаларига қайтариб берилиши керак эди (Левилар 25:8-55, 27:17-24 га қаранг). Аммо Қутлуғ йилга оид бўлган бу қонун–қоидаларни Залофходнинг қизлари вазиятида қўллаб бўлмас эди, чунки қизлар ўз ерини сотгани сабабли эмас, балки турмушга чиққанлари сабабли уларнинг ери ўз қабиласидан айириб олинган бўларди. келганда эса Залофход қизларининг мулки ўзлари турмушга чиққан уруғнинг мулкига қўшилиб, қабиламизнинг мулкидан айириб олинади ва биз қабиламизга тегишли бўлган бир қисм ердан маҳрум бўлиб қоламиз.
5Мусо, Эгамизнинг амрига биноан, Исроил халқига айтди:
— Юсуф авлодининг гапи тўғри. 6Эгамиз Залофходнинг қизлари ҳақида шундай амр берди: Залофходнинг қизлари ўзлари хоҳлаган одамларга турмушга чиқишсин. Лекин улар турмушга чиқадиган йигитлар Залофходнинг қабиласидан бўлишлари шарт. 7Исроил халқининг мулки бир қабиладан бошқасига ўтиб кетмасин. Ҳар бир Исроил одами оталаридан мерос қилиб олган ерни сақласин. 8Исроилнинг ҳамма қабиласида мулкка меросхўрлик қиладиган ҳар қандай қиз, ўзининг қабиласидан бирортасига турмушга чиқсин, токи Исроилнинг ҳамма одамлари мулк қилиб олган ерларига ўзлари эгалик қилсин. 9Ана шунда мулк бир қабиладан бошқа қабилага ўтиб кетмайди. Исроил халқининг ҳар бир қабиласи ўз мулкини сақлаб қолсин.
10Эгамиз Мусога нима амр этган бўлса, Залофходнинг қизлари шуни қилдилар. 11Залофходнинг Махло, Тирза, Хўглах, Милхо ва Нуваҳ исмли қизлари ўз амакиларининг ўғилларига турмушга чиқдилар. 12Улар турмушга чиққан йигитлар Юсуф ўғли Манаше уруғларидан эдилар. Шундай қилиб, у қизларнинг мероси оталари қабиласида қолди.
13Мусо орқали Исроил халқига Эгамиз берган амр ва қонунлар ана шулардан иборатдир. Бу қонунлар Мўаб текислигида, Ерихо шаҳрининг рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида берилган эди.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

Video for Саҳрода 36