YouVersion Logo
Search Icon

Саҳрода 33

33
33–БОБ
Мисрдан Мўабга бўлган сафар
1-2Мусо Эгамизнинг амрига кўра, сафар давомида қароргоҳ қурилган жойларнинг номларини бирма–бир рўйхат қилиб ёзган эди. Мусо ва Ҳорун бошчилигида Мисрдан қабила–қабила бўлиб чиққан Исроил халқининг тўхтаган жойлари қуйидагилардир:
3Биринчи ойнинг#33:3 Биринчи ой — 20:1 нинг биринчи изоҳига қаранг. ўн бешинчи кунида, Фисиҳ зиёфатининг эртасига Исроил халқи Рамзес шаҳрини тарк этди. Улар жамики Миср халқининг кўзи олдида шахдам қадам билан Мисрдан чиқиб кетишди. 4Шу вақтда Мисрликлар Эгамиз нобуд қилган ҳамма тўнғич ўғилларини дафн қилаётган эдилар. Эгамиз шу йўсинда Миср худоларини маҳкум этган эди.
5Шундай қилиб, Исроил халқи Рамзесни тарк этиб, Сухотда қароргоҳ қурди.
6Сўнг Сухотдан кетиб, саҳронинг четидаги Этхамда қароргоҳ қурди.
7Улар Этхамдан чиқиб, орқага — Баал–Зафўннинг шарқидаги Пий–Хахирўтга йўл олиб, Мигдол ёнида қароргоҳ қуришди.
8Пий–Хахирўтдан ҳам чиқиб, Қизил денгиздан#33:8 Қизил денгиз — ибронийча матнда денгиз. Бу оятдаги мана шу ном остида ҳозирги Суэц қўлтиғи (яъни Қизил денгизнинг шимоли–ғарбидаги қўлтиқ) ёки Суэц қўлтиғи ва Ўрта ер денгизи оралиғида жойлашган кўллардан бири назарда тутилган. Чиқиш 14:10-31 даги ҳодисаларнинг тафсилотига кўра, бу денгиз катталигидан Исроил халқига тўсиқ бўлган, чуқурлигидан Миср лашкари чўкиб кетган. ўтишди–да, саҳро томон йўл олишди. Этхам саҳросини уч кун кезганларидан кейин, Марода қароргоҳ қуришди.
9Кейин Мародан кетиб, Илимда қароргоҳ қуришди. Илимда ўн иккита булоқ ва етмишта хурмо дарахти бор эди.
10Улар Илимдан кейин, Қизил денгиз#33:10 Қизил денгиз — ибронийча матнда Ём–Суф, маъноси Қамиш денгизи. Бу оятдаги мана шу ном ҳозирги Суэц қўлтиғига (яъни Қизил денгизнинг шимоли–ғарбидаги қўлтиққа) ишора қилади (шу бобнинг 11–оятида ҳам бор). бўйида қароргоҳ қуришди.
11Кейин Қизил денгиз бўйидан кетиб, Син саҳросида#33:11 Син саҳроси — Синай ярим оролидаги бу саҳронинг айнан қаерда жойлашгани маълум эмас. қароргоҳ қуришди.
12Син саҳросидан кетиб, Дофкахда қароргоҳ қуришди.
13Дофкахдан кетиб, Элишда қароргоҳ қуришди.
14Элишдан кетиб, Рафидимда қароргоҳ қуришди. Лекин у ерда ичимлик суви йўқ эди#33:14 …Рафидимда…ичимлик суви йўқ эди — Чиқиш 17:1-7 га қаранг..
15Рафидимдан кетиб, Синай саҳросида қароргоҳ қуришди.
16Синай саҳросидан кетиб, Хиврут–Хаттавода қароргоҳ қуришди.
17Хиврут–Хаттаводан кетиб, Хазерўтда қароргоҳ қуришди.
18Хазерўтдан кетиб, Ритмада қароргоҳ қуришди.
19Ритмадан кетиб, Риммон–Паразда қароргоҳ қуришди.
20Риммон–Параздан кетиб, Либнада қароргоҳ қуришди.
21Либнадан кетиб, Риссада қароргоҳ қуришди.
22Риссадан кетиб, Кахелетахда қароргоҳ қуришди.
23Кахелетахдан кетиб, Шафер тоғида қароргоҳ қуришди.
24Шафер тоғидан кетиб, Харадахда қароргоҳ қуришди.
25Харадахдан кетиб, Макхилўтда қароргоҳ қуришди.
26Макхилўтдан кетиб, Тахатда қароргоҳ қуришди.
27Тахатдан кетиб, Тераҳда қароргоҳ қуришди.
28Тераҳдан кетиб, Миткада қароргоҳ қуришди.
29Миткадан кетиб, Хашмонахда қароргоҳ қуришди.
30Хашмонахдан кетиб, Мосарўтда қароргоҳ қуришди.
31Мосарўтдан кетиб, Банияқонда қароргоҳ қуришди.
32Банияқондан кетиб, Хор–Хагигадда қароргоҳ қуришди.
33Хор–Хагигаддан кетиб, Ётботода қароргоҳ қуришди.
34Ётботодан кетиб, Аврўнда қароргоҳ қуришди.
35Аврўндан кетиб, Эзйўн–Геберда қароргоҳ қуришди.
36Эзйўн–Гебердан кетиб, Зин чўлидаги Кадешда қароргоҳ қуришди.
37Кадешдан кетиб, Эдом юртининг чегарасидаги Хўр тоғида қароргоҳ қуришди. 38Руҳоний Ҳорун Эгамизнинг амри билан Хўр тоғига чиқиб, ўша ерда вафот этди. Бу воқеа Исроил халқи Мисрдан чиққанига қирқ йил бўлганда, бешинчи ойнинг#33:38 бешинчи ой — иброний календарининг Ав ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан июлнинг ўртасидан бошланади. биринчи кунида содир бўлди. 39Ҳорун Хўр тоғида вафот этганда 123 ёшда эди.
40Канъонлик Арод шоҳи шу пайтда: “Исроил халқи келяпти” деган хабарни эшитди. У Канъондаги Нагав чўлида#33:40 Нагав чўли — 13:18 изоҳига қаранг. яшарди.
41Исроил халқи Хўр тоғидан кетиб, Залмўнода қароргоҳ қурди.
42Улар Залмўнодан кетиб, Пунонда қароргоҳ қуришди.
43Пунондан кетиб, Обўтда қароргоҳ қуришди.
44Обўтдан кетиб, Мўаб ҳудудидаги Ивай–Аборимда қароргоҳ қуришди.
45Ивай–Аборимдан#33:45 Ивай–Аборим — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Ийим. кетиб, Дибон–Гадда қароргоҳ қуришди.
46Дибон–Гаддан кетиб, Элмон–Диблатайимда қароргоҳ қуришди.
47Элмон–Диблатайимдан кетиб, Наво тоғининг ёнидаги Аборим тоғларида#33:47 Аборим тоғлари — 27:12 изоҳига қаранг. қароргоҳ қуришди.
48Аборим тоғларидан кетиб, Мўаб текислигида, Ерихо шаҳрининг рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида қароргоҳ қуришди. 49Улар Мўаб текислигида Иордан бўйлаб, Байт–Яшимўтдан тортиб, Овил–Шитимгача қароргоҳ қуришди.
Иордан дарёсидан ўтишдан олдин берилган кўрсатмалар
50Мўаб текислигида, Ерихо шаҳрининг рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида Эгамиз Мусога шундай деди:
51— Исроил халқига айт: “Сизлар Иордан дарёсининг нариги томонига ўтиб, Канъон юртига борганларингиздан кейин 52у ернинг аҳолисини ҳайдаб чиқаринглар. Уларнинг ҳамма тош ва қуйма бутларини йўқ қилинглар, жамики саждагоҳларини бузиб ташланглар. 53Ўша юртга эгалик қилинглар, у ерда ўрнашиб олинглар, чунки Мен ўша юртни сизларга берганман. 54Ерларни уруғларингиз орасида қуръа бўйича#33:54 …қуръа бўйича… — 26:55 изоҳига қаранг. бўлиб беринглар. Катта уруққа каттароқ улуш, кичик уруққа кичикроқ улуш беринглар. Қуръа бўйича кимга қаер чиқса, ўша ер ўша уруғнинг улуши бўлиб қолади. Шу йўсинда ерларни қабилалар орасида бўлиб беринглар. 55Агар сизлар ўша юртнинг аҳолисини ҳайдаб чиқармасангиз, уларнинг қолган–қутганлари сизлар учун кўзга кирган зирапчадай, биқинга санчилган тикандай бўлади. Улар сизларни яшаб турган юртингизда сиқади. 56Шунда Мен уларнинг бошига нима солмоқчи бўлган бўлсам, сизнинг бошингизга соламан.”

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

Video for Саҳрода 33