Саҳрода 31
31
31–БОБ
Исроил халқи Мидиён халқи билан жанг қилади
1Эгамиз Мусога деди:
2— Исроил халқи учун Мидиёнлардан қасос ол#31:2 Исроил халқи учун Мидиёнлардан қасос ол — 25:1-18 оятларга ва 25:6 изоҳига қаранг.. Ўшандан сўнг сен оламдан кўз юмасан.
3Шундан кейин Мусо халққа айтди:
— Одамларингизнинг бир қисмини қуроллантиринглар. Улар Мидиён халқи билан жанг қилиб, улардан Эгамизнинг қасосини олишсин. 4Ҳар бир Исроил қабиласидан мингтадан одамни урушга жўнатинглар.
5Ҳар бир Исроил қабиласидан мингтадан одам танлаб олинди, жами ўн икки минг одам қуролланиб жангга шай бўлди. 6Мусо уларни ва улар билан бирга Элазар ўғли руҳоний Финхазни урушга жўнатди. Финхаз ўзи билан муқаддас ашёларни#31:6 муқаддас ашёлар — Урим ва Туммим, руҳонийнинг либослари ва Аҳд сандиғи назарда тутилган бўлиши мумкин (Чиқиш 28:15 нинг иккинчи изоҳига қаранг). Финхаз жанг пайтида шу ашёлардан фойдаланиб, Худодан йўл–йўриқ ва мадад сўраган бўлиши мумкин. ва карнайларни олиб кетди. Бу карнайлар хатардан дарак бериш учун чалинарди.
7Эгамиз Мусога амр қилгандай, Исроил сипоҳлари Мидиёнлар билан жанг қилишди. Улар Мидиён халқининг бутун эркак зотини қириб ташлашди. 8Мидиён халқининг бешала шоҳини — Эви, Рахем, Зур, Хур, Рабани ҳам бошқалар қатори ўлдириб юборишди. Бавўр ўғли Баломни ҳам қиличдан ўтказишди#31:8 …Баломни ҳам қиличдан ўтказишди — Мўаб ва Мидиён халқлари билан қилган ҳамкорлиги учун Балом Исроил халқининг душмани ҳисобланган эди (25:1-5, 16-18, 31:16 га ва Қонунлар 23:4-5 га қаранг).. 9Мидиён халқининг аёлларию болаларини асир қилиб, жамики подаларини, сурувларини ва мол–мулкини ўлжа қилиб олишди. 10Мидиён халқи истиқомат қилган ҳамма шаҳару қароргоҳларга ўт қўйишди. 11Олган ҳамма ўлжаларини — одамидан тортиб, молигача 12қароргоҳга — Мусо, руҳоний Элазар ва Исроил жамоаси ҳузурига олиб келишди. Қароргоҳ Мўаб текислигида, Ерихо шаҳри рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида жойлашган эди.
13Мусо, руҳоний Элазар ва жамоанинг ҳамма йўлбошчилари уларни кутиб олиш учун қароргоҳдан ташқарига чиқишди. 14Мусо урушдан қайтиб келган мингбоши ва юзбошилардан қаттиқ ғазабланди.
15— Нимага ҳамма аёлларни тирик қолдирдингиз? — деб сўради улардан Мусо. 16— Баломнинг маслаҳати билан Пиёр тоғида#31:16 …Пиёр тоғида… — 25:1-9 га қаранг. Исроил халқини Эгамизга хиёнат қилишга ундаган шулар–ку! Ўшаларнинг дастидан Эгамизнинг жамоаси орасида ўлат пайдо бўлган эди! 17Қани, бўлинглар, ҳамма ўғил болаларни ва эр кўрган аёлларни ўлдиринглар. 18Фақат эр кўрмаган қизларни ўзингиз учун тирик қолдиринглар. 19Сўнг етти кун давомида қароргоҳдан ташқарида бўлинглар. Қайси бирингиз одам ўлдирган ёки жасадга қўл теккизган бўлсангиз, учинчи ва еттинчи кунлари покланинглар. Сизлар билан бирга асирлар ҳам покланишсин. 20Ҳамма кийимларни, барча чарм ва ёғоч буюмларни, эчки жунидан тўқилган ҳамма нарсаларни покланглар.
21Руҳоний Элазар урушга борган сипоҳларга деди:
— Мусога Эгамиз амр этган қонун шундан иборат: 22олтин, кумуш, бронза, темир, қалай ва қўрғошинни, 23хуллас, оловда ёнмайдиган ҳамма нарсани оловдан ўтказиб покланглар. Бундан ташқари, покланиш суви#31:23 покланиш суви — 19:9 га қаранг. билан ҳам покланглар. Оловда ёнадиган буюмларни эса сувнинг ўзи билан покланглар. 24Еттинчи куни кийимларингизни ювинглар. Шунда пок бўласизлар. Кейин қароргоҳга кирсангиз бўлади.
Ўлжаларнинг тақсимланиши
25Эгамиз яна Мусога айтди:
26— Сен, руҳоний Элазар ва жамоанинг уруғбошилари асир олинган одамларни, ўлжа қилинган ҳайвонларни ҳисоблаб чиқинглар. 27Асиру ўлжаларни тенг икки қисмга бўлиб, бир қисмини урушга борган сипоҳларга, иккинчи қисмини бутун жамоага беринглар. 28Урушга борган сипоҳлар улушидан Мен — Эгангиз учун улуш ажратинглар. Асирлар, мол, эшак, қўй ва эчкиларнинг ҳар беш юзтасидан биттасини Менга улуш қилиб беринглар. 29Сипоҳлардан олинган бу улушни Менга қилинган назр сифатида руҳоний Элазарга беринглар. 30Халққа тегишли бўлган ўлжанинг иккинчи қисмидан Муқаддас чодирим учун масъул бўлган левиларга улуш беринглар. Асирлар, мол, эшак, қўй ва эчкиларнинг ҳар элликтасидан биттаси левиларга берилсин.
31Мусо билан руҳоний Элазар Эгамизнинг Мусога берган амрини адо этишди.
32Сипоҳлар қўлга киритган нарсалардан ташқари ўлжа қилиб олган мол–ҳол ва аёлларнинг умумий сони қуйидагича эди:
қўй–эчкилар — 675.000 та,
33моллар — 72.000 та,
34эшаклар — 61.000 та,
35эр кўрмаган қизлар — 32.000 та.
36Ўлжанинг урушга борган сипоҳларга тегишли қисми қуйидагича эди:
қўй–эчкилар — 337.500 та, 37шулардан 675 та қўй–эчки Эгамизнинг улушидир,
38моллар — 36.000 та, шулардан 72 таси Эгамизнинг улушидир,
39эшаклар — 30.500 та, шулардан 61 таси Эгамизнинг улушидир,
40эр кўрмаган қизлар — 16.000 та, шулардан 32 нафари Эгамизнинг улушидир.
41Эгамиз Мусога амр қилгандай, Мусо Эгамизга ажратилган улушни назр сифатида руҳоний Элазарга берди.
42Мусо Исроил халқи учун сипоҳларнинг ўлжасидан ажратиб олган қисм қуйидагилардан иборат эди:
43қўй–эчкилар — 337.500 та,
44моллар — 36.000 та,
45эшаклар — 30.500 та,
46эр кўрмаган қизлар — 16.000 та.
47Исроил халқи улуш қилиб олган одаму ҳайвонларнинг ҳар элликтасидан биттасини Мусо Эгамизнинг Муқаддас чодири учун масъул бўлган левиларга берди. Эгамиз Мусога нимани амр қилган бўлса, Мусо шуни қилди.
48Шундан сўнг мингбоши ва юзбошилар Мусонинг ҳузурига келишди. 49Улар Мусога:
— Биз, қулларингиз, қўлимиз остидаги сипоҳларни санаб чиқдик, — дейишди, — биронта одамимизни йўқотмабмиз. 50Ўзимизни Эгамиз ҳукмидан ҳимоя қилиш учун#31:50 Ўзимизни Эгамиз ҳукмидан ҳимоя қилиш учун… — қадимги Исроилда одамларни санаш хавфли ҳисобланар эди (1 Шоҳлар 24–бобга қаранг), чунки бутун одамзод Худога тегишли, деб ҳисобланган ҳамда санаш эгалик маъносини билдирган. Бундан ташқари, одамларни санаш Худога ишонмасликни ҳам билдириши мумкин. Одамларни санаш лашкарнинг сонига инониш ва сохта хавфсизлик ҳиссини вужудга келтириши мумкин эди. Одамларни санаш ҳукмга олиб келиши мумкин бўлгани учун, мана шу парчада йўлбошчилар Худога назрлар келтириб, ўзларининг Худога бўлган қўрқувларини намоён этганлар. Шу йўл билан улар ўзларини ҳимоя қилганлар., биз топган олтин буюмларимизни — билагузуклар, муҳр узуклар, сирғалар ва зебигардонларимизни Эгамизга назр қилиб олиб келдик.
51Мусо билан руҳоний Элазар улар олиб келган ҳамма олтин зеб–зийнатларни олишди. 52Мингбоши ва юзбошилар Эгамизга назр қилган олтиннинг умумий оғирлиги ўн икки пудга яқин#31:52 ўн икки пудга яқин — ибронийча матнда 16.750 шақал, тахминан 190 килога тўғри келади. чиқди. 53Оддий сипоҳлар эса қўлга киритган ўлжаларни ўзларига қолдирган эдилар. 54Исроил халқини Эгамиз доим эсида тутиши учун Мусо билан руҳоний Элазар мингбоши ва юзбошилардан олган олтин буюмларни Учрашув чодирига олиб келишди.
Currently Selected:
Саҳрода 31: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: