Саҳрода 3
3
3–БОБ
Руҳоний Ҳоруннинг ўғиллари
1Эгамиз Синай тоғида Мусо билан сўзлашганда, Мусо ва Ҳоруннинг насли қуйидагилардан иборат эди: 2Ҳоруннинг тўртта ўғли бор эди: Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамар. Надов тўнғич ўғил эди. 3Мусо Ҳоруннинг бу ўғилларига мой суртиб, уларни руҳонийликка тайинлаган эди. 4Лекин Надов билан Абиҳу Синай саҳросида Эгамиз амр этмаган оловни Унинг ҳузурига олиб келганлари учун ўша ерда нобуд бўлган эдилар#3:4 …Надов билан Абиҳу…нобуд бўлган эдилар — Левилар 10:1-2 га қаранг.. Иккови ҳам бефарзанд эди. Шунинг учун фақат Элазар билан Итамар оталари Ҳорун ҳаётлигида руҳоний бўлиб хизмат қилган эдилар.
Леви қабиласи руҳонийлик хизматига тайинланади
5Мусога Эгамиз шундай амр берди: 6“Леви қабиласини руҳоний Ҳорун ҳузурига бошлаб кел. Улар Ҳорунга ёрдам беришсин. 7Левилар Учрашув чодирида Ҳорунга ва бутун Исроил жамоасига хизмат қилиб, Чодирга оид бўлган барча юмушларни бажаришсин. 8Улар Муқаддас чодирда Исроил халқи учун хизмат қилишар экан, Чодирдаги ҳамма ашёлар учун масъул бўлишсин. 9Левиларни Ҳорун ва унинг ўғиллари ихтиёрига бер. Исроил халқининг бу қабиласи тўлиқ уларнинг ихтиёрида бўлиши шарт. 10Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳонийлик хизматига тайинла. Руҳонийлик вазифасини бажарган ҳар қандай бошқа одамнинг жазоси ўлимдир.”
11Мусога Эгамиз яна деди: 12“Мен левиларни Исроил халқининг онадан туғилган барча тўнғич ўғиллари ўрнида қабул қилганман. Левилар Меникидир. 13Зотан, ҳамма тўнғич ўғиллар Менга тегишли. Мен Мисрликларнинг ҳамма тўнғич ўғилларини нобуд қилган куним Исроил халқининг барча тўнғичларини — одамидан тортиб ҳайвонига қадар Ўзим учун ажратиб олганман#3:13 …Исроил халқининг барча тўнғичларини…Ўзим учун ажратиб олганман — Чиқиш 13:1-2, 11-16 га қаранг.. Уларнинг ҳаммаси Меники бўлиши шарт. Зотан, Мен Эгангизман.”
Леви қабиласи рўйхатга олинади
14Мусога Эгамиз Синай саҳросида яна айтди: 15“Леви қабиласини уруғи ва хонадонлари бўйича санаб чиқ. Бир ойлик ўғил болалардан тортиб, катта ёшдаги эркакларгача санаб чиқ.” 16Эгамизнинг амри бўйича Мусо уларни санаб чиқди.
17Левининг учта ўғли бўлиб, исмлари Гершон, Қоҳот ва Марори эди.
18Гершоннинг Лубнах ва Шимах деган ўғиллари бўлиб, ҳар қайсисидан биттадан уруғ келиб чиқди.
19Қоҳотнинг Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл деган ўғиллари бўлиб, уларнинг ҳар биридан ҳам биттадан уруғ келиб чиқди.
20Марорининг Махли ва Муши деган ўғиллари бўлиб, уларнинг ҳар биридан ҳам биттадан уруғ келиб чиқди.
Леви уруғларининг ота хонадони бўйича рўйхатга олинганлари ана шулар эди.
21Гершондан Лубнах ва Шимах уруғлари келиб чиқди. 22Гершон уруғига қарашли бир ойлик ўғил болалардан тортиб, катта ёшдаги эркакларгача саналганда, 7500 та чиқди. 23Гершон уруғи чодирларини Муқаддас чодирнинг орқа томонида, ғарбда ўрнаштиришлари керак эди. 24Гершон уруғининг оқсоқоли Лоёл ўғли Элиасаф эди. 25Гершон уруғи Чодирнинг қуйидаги ашёлари учун масъул эди: Чодирнинг ички қавати ва қопламалари, Чодирга кираверишдаги парда, 26Чодир билан қурбонгоҳ атрофини тўсиб турадиган пардалар, ҳовлига кираверишдаги парда ва унинг арқонлари. Чодирнинг бу ашёлари билан боғлиқ бўлган барча хизмат Гершон уруғи зиммасида эди.
27Қоҳотдан Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл уруғлари келиб чиқди. 28Уларга қарашли бир ойлик ўғил болалардан тортиб, катта ёшдаги эркакларгача саналганда, 8600#3:28 8600 — ибронийча матндан. Қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларида 8300 (ибронийчада 8600 ва 8300 нинг ёзилиши ниҳоятда ўхшашдир). 8300 га шу бобнинг 22–оятидаги ва 34–оятидаги сонларни қўшганда, 39–оятдаги сон, яъни 22.000 сони келиб чиқади. 39–оятдаги сон аниқ сон бўлмай, балки тахминий сон бўлиши ҳам мумкин. та чиқди. Қоҳот уруғи Муқаддас чодир#3:28 Муқаддас чодир — бу оятда айнан Муқаддас хона ва Энг муқаддас хона назарда тутилган (шу бобнинг 32–оятида ҳам бор). учун масъул эди. 29Қоҳот уруғи Муқаддас чодирнинг жануб томонида чодир қуриши керак эди. 30Қоҳот уруғи оқсоқоли Узиёл ўғли Элизофон эди. 31Улар Чодирдаги қуйидаги ашёлар учун масъул эдилар: Сандиқ, хонтахта, чироқпоя, қурбонгоҳлар, хизмат пайтида ишлатиладиган Муқаддас чодир буюмлари ва ички пардаси. Чодирдаги бу ашёлар билан боғлиқ бўлган барча хизмат Қоҳот уруғи зиммасида эди. 32Леви оқсоқоллари устидан руҳоний Ҳорун ўғли Элазар бошчилик қиларди. Муқаддас чодир учун масъул бўлганлар Элазарнинг назорати остида эдилар.
33Мароридан Махли ва Муши уруғлари келиб чиқди. 34Марори уруғининг бир ойлик ўғил болаларидан тортиб, катта ёшдаги эркакларигача саналганда, 6200 та чиқди. 35Марори уруғи оқсоқоли Абуҳайил ўғли Зуриёл эди. Улар Муқаддас чодирнинг шимол томонига чодирларини ўрнатишлари керак эди. 36-37Улар Чодирдаги қуйидаги ашёлар учун масъул эдилар: Чодирнинг ромлари, тамбалари, устунлар ва устун тагликлари, уларга оид барча буюмлар, ҳовлининг атрофидаги устунлар ва устун тагликлари, қозиқ ва арқонлари, уларга тегишли ҳамма буюмлар. Чодирдаги бу ашёлар билан боғлиқ бўлган барча хизмат Марори уруғи зиммасида эди.
38Мусо, Ҳорун ва унинг ўғиллари ўз чодирларини шарқ томонда — Муқаддас чодирнинг олдида#3:38 …Муқаддас чодирнинг олдида… — ибронийча матнда …Муқаддас чодир, Учрашув чодирининг олдида…. Муқаддас чодир яна Учрашув чодири деб ҳам айтилади. ўрнатишлари керак эди. Улар Исроил халқининг вакиллари сифатида Муқаддас чодирдаги хизмат учун масъул эдилар. Улардан бошқа биронтаси Чодирга яқин келса, ўша одамнинг жазоси ўлим эди.
39Мусо ва Ҳорун, Эгамизнинг амрига кўра, Леви қабиласининг бир ойлик ўғил болаларидан тортиб, катта ёшдаги эркакларигача ҳаммани уруғлари бўйича санаб чиққанларида, уларнинг умумий сони 22.000 та чиқди.
Леви қабиласи тўнғич ўғилларнинг ўрнини босади
40Эгамиз шундан кейин Мусога яна айтди: “Исроил халқининг бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги ҳамма тўнғич ўғилларини санаб чиқ. Уларнинг исмларини рўйхат қилиб ёз. 41Исроил халқининг ҳамма тўнғич ўғиллари ўрнига Мен Леви қабиласини қабул қиламан. Исроил халқининг чорвасида биринчи туғилган ҳайвонлари ўрнига эса левиларнинг чорвасини оламан. Мен Эгангизман.”
42Мусо Эгамизнинг амрини бажарди. Исроил халқининг ҳамма тўнғич ўғилларини санаб чиқди. 43Бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги ҳамма тўнғич ўғил бирма–бир саналганда, 22.273 та чиқди.
44Мусога Эгамиз айтди: 45“Исроил халқининг ҳамма тўнғич ўғиллари ўрнига левиларни Менга бағишла, Исроил халқининг чорваси ўрнига эса левиларнинг чорвасини Менга бағишла. Левилар Меники бўлади. Мен Эгангизман. 46Исроилнинг тўнғич ўғиллари левилардан 273 та ортиқ. Исроил халқи ана шу ортиқчаси эвазига товон тўлаши керак. 47Ҳар бир ортиқча одам эвазига беш бўлакдан кумуш ол. Ҳар бир кумуш бўлакнинг оғирлиги икки ярим мисқол бўлсин#3:47 …беш бўлакдан кумуш ол. Ҳар бир кумуш бўлакнинг оғирлиги икки ярим мисқол бўлсин — ибронийча матнда …беш шақалдан ол. Ҳар бир шақалнинг оғирлиги Муқаддас чодирда ишлатиладиган шақалнинг оғирлигига тенг келиб, 20 гера бўлсин. 20 гера тахминан 11 граммга тўғри келади, демак, ҳар бир ортиқ одам эвазига берилган кумуш тахминан 55 граммга тўғри келади.. 48Ўша кумушни Ҳорун ва унинг ўғилларига бер.”
49-50Мусо ортиқ чиққан Исроил тўнғич ўғилларидан 1365 та кумуш бўлакни йиғиб олди#3:49-50 …1365 та кумуш бўлакни йиғиб олди — ибронийча матнда …1365 та кумуш шақални йиғиб олди. Ҳар бир шақалнинг оғирлиги Муқаддас чодирда ишлатиладиган шақалнинг оғирлигига тенг эди. Муқаддас чодирда ишлатилган стандарт шақал тахминан 11 граммга тўғри келади, демак, йиғиб олинган кумушнинг умумий оғирлиги тахминан 15 килога тўғри келади.. 51Мусо Эгамизнинг амрига кўра, йиғиб олган товон пулини Ҳорун ва унинг ўғилларига берди.
Currently Selected:
Саҳрода 3: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: