Саҳрода 24
24
24–БОБ
1Балом Исроилни дуо қилаётгани Эгамизга маъқул келганини кўриб, бу сафар фол очгани бормади. У саҳро томон назар ташлаб, 2у ерда қабила–қабила бўлиб қароргоҳ қурган Исроил халқини кўрди. Шунда Худонинг Руҳи Баломни қамраб олди, 3Балом шундай башорат қилди:
“Бавўр ўғли Балом гапиряпти,
Кўзи очиқ инсон сўзлаяпти.
4Худонинг каломини эшитган,
Қодир Худодан келган ваҳийни кўрган,
Ҳушидан айрилган, лекин кўзлари катта очиқ одам айтяпти.
5Эй Ёқуб насли! Чодирларингиз қандай ажойиб!
Эй Исроил халқи! Маконингиз нақадар гўзал!
6Чодиру маконларингиз пальмазор#24:6 пальмазор — ёки водий. сингари бепоён,
Бамисоли дарё бўйидаги боғ–роғлардир,
Эгамиз ўтқазган алоэга ўхшар,
Сув бўйидаги садр дарахти кабидир.
7Уларнинг челаклари сув билан тўлиб–тошар,
Эккан уруғлари мириқиб сувга тўяр.
Исроил шоҳи Ўгахдан#24:7 Ўгах — Омолек халқининг шоҳи бўлиб, Омолеклар Исроил халқининг душмани эдилар (Чиқиш 17:8-16, Қонунлар 25:17-19 га қаранг). устун бўлар,
Исроил шоҳлиги ғоят юксалар.
8Ёввойи буқанинг кучи билан
Худо Мисрдан олиб чиққан уларни.
Исроил халқи ямламай ютар ғанимларини,
Уларнинг суякларини майдалаб ташлар,
Ўқлар отиб, уларни яксон этар.
9Ана, у урғочи шердай эгилди–да, ётди.
Уни турғизишга ким журъат этар?!
Сени дуо қилганлар барака топар,
Сени лаънатлаганлар лаънати бўлар!”
10Болоқ Баломдан қаттиқ ғазабланганидан кафтини кафтига уриб:
— Мен сени, ғанимларимни лаънатлагин деб, чақиртирган эдим. Сен эса уларни уч марта дуо қилдинг! — деб дўқ урди. 11— Йўқол! Уйингга жўна! Мен сени мукофотламоқчи эдим, лекин Эганг сени мукофотдан маҳрум қилди.
12Шунда Балом Болоққа деди:
— Менинг олдимга жўнатган чопарларингга айтмаганмидим: 13“Болоқ менга саройидаги ҳамма олтину кумушини берса ҳам, мен Эгамизнинг айтганидан четга чиқа олмайман. Ўз ихтиёрим билан бирор яхши ёки ёмон иш қилолмайман. Эгамиз менга нима деса, шуни айтаман”, деб?! 14Энди мен ўз халқим олдига қайтиб кетаман. Лекин кетишимдан олдин, Исроил халқи келажакда халқинг бошига қандай кунларни солишини сенга айтиб қўяй.
Баломнинг сўнгги башоратлари
15Шундан сўнг Балом қуйидагича башорат қилди:
“Бавўр ўғли Балом гапиряпти,
Кўзи очиқ инсон сўзлаяпти.
16Худонинг каломини эшитган,
Худойи Таолодан илму маърифат олган,
Қодир Худонинг ваҳийини кўрган,
Ҳушидан айрилган, лекин кўзлари катта очиқ одам айтяпти.
17Уни кўряпман–у, лекин шу топда йўқ,
Унга қараяпман–у, лекин у яқин эмас.
Бир юлдуз чиқар Ёқуб наслидан,
Салтанат ҳассаси#24:17 Салтанат ҳассаси — бу махсус ҳасса бўлиб, шоҳ ва ҳукмдорларнинг ҳокимиятини билдирувчи рамз эди. Исроил халқидан.
Вайрон қилар у Мўаб чегараларини#24:17 чегаралар — ёки пешаналар. Қадимий юнонча таржимада шаҳзодалар.,
Яксон этар Шет халқининг#24:17 Шет халқи — Исроил халқи Канъон юртини қўлга киритишдан олдин ўша юртнинг чўлларида истиқомат қилган халқ назарда тутилган бўлиши мумкин. ерларини#24:17 ерлар — ёки бош суяклар..
18Эдом ўлжага айланар,
Ҳа, Сеир#24:18 Сеир — Эдом юртига қарашли бўлган тоғли ерлар. ғанимларнинг мулки бўлар,
Исроил халқи эса зафарни қучар.
19Ёқуб наслидан ҳукмдор чиқар,
Ир#24:19 Ир — ёки шаҳар. халқини тамом қириб ташлар.”
20Сўнг Балом Омолек халқини#24:20 Омолек халқи — шу бобнинг 7–ояти изоҳига қаранг. кўриб, улар ҳақида шундай башорат қилди:
“Халқларнинг сардоридир Омолеклар,
Лекин охири абадий ҳалокатга йўлиқар улар.”
21Кейин у Хайин халқини кўриб, улар ҳақида қуйидагича башорат қилди:
“Мустаҳкамдир сизнинг бошпанангиз,
Тоғ чўққисида жойлашган сизнинг инингиз.
22Ошур халқи#24:22 Ошур халқи — Оссурия халқининг аждоди (шу бобнинг 24–оятида ҳам бор). сизни асир қилиб олиб кетажак,
Шунда Хайин халқи қирилиб йўқ бўлажак.”
23Балом яна башоратини давом эттирди:
“Эвоҳ! Худо шу ишларни амалга оширгач, ким тирик қолар?!
24Кипрдан#24:24 Кипр — ибронийча матнда Киттим, Кипрнинг қадимги номи. сузиб келар кемалар,
Ошур ва Ибир халқларини таслим этишар.
Абадий ҳалокатга учрайди улар.”
25Шундан кейин Балом йўлга чиқиб, уйига жўнади. Болоқ ҳам ўз йўлига кетди.
Currently Selected:
Саҳрода 24: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020