Саҳрода 23
23
23–БОБ
1Балом Болоққа деди:
— Шу ерда мен учун еттита қурбонгоҳ қуриб, еттита буқа ва еттита қўчқорни тайёрлаб қўй.
2Болоқ Балом айтгандай қилди. Сўнг икковлари ҳар бир қурбонгоҳда биттадан буқа ва биттадан қўчқорни қурбонлик қилишди.
3Кейин Балом Болоққа деди:
— Сен куйдирилган қурбонликларинг ёнида қол, мен эса бориб кўрай, Эгамиз менга пешвоз чиқармикин. У менга нимани аён қилса, шуни сенга айтаман.
Балом тепаликка чиқди. 4Худо Балом билан учрашгач, Балом Худога деди:
— Мен еттита қурбонгоҳ қурдириб, ҳар бир қурбонгоҳда биттадан буқа ва биттадан қўчқорни қурбонлик қилдим.
5Эгамиз Баломнинг оғзига сўз солиб:
— Болоқнинг олдига қайтиб бор, унга Мен айтган сўзларимни етказ, — деди.
6Балом Болоқнинг олдига қайтиб келди. Болоқ ҳамма Мўаб аъёнлари билан бирга куйдирилган қурбонликларнинг ёнида турган эди. 7Балом қуйидагича башорат қилди:
“Мени Мўаб шоҳи Болоқ шарқий тоғлардан,
Орамдан#23:7 Орам — бу ер Фурот дарёси бўйида жойлашган бўлиб, ҳозирги Сурия мамлакатининг шимолий қисмини ва ҳозирги Туркиянинг жануби–шарқий қисмини қамраб оларди (22:5 га қаранг). олиб келиб, деди:
«Кел, мен учун Ёқуб наслини лаънатла,
Кел, Исроил халқини сен қарға!»
8Худо лаънатламаганни мен қандай лаънатлайин?!
Эгамиз қарғамаганни қандай қилиб қарғайин?!
9Қоянинг тепасида туриб мен уларни кўряпман,
Тепаликдан уларга қараб турибман,
Яшайди бу халқ ҳаммадан алоҳида.
Ўзгачадир улар халқлар орасида.
10Қумдай сон–саноқсиз бўлган Ёқуб наслини ким санаб чиқар?!
Исроилнинг чорагини ким ҳисоблаб чиқа олар?!
Мен ҳам солиҳ инсон бўлиб оламдан ўтай,
Илойим, бўлсин уларникидай охиратим бахайр.”
11— Сен нима қиляпсан ўзи? — деди Болоқ Баломга. — Мен сени, душманларимни лаънатлайди деб, чақиртириб келган эдим, сен эса уларни дуо қиляпсан–ку!
12— Мен фақат Эгамиз оғзимга солган сўзни айтишим керак–ку! — деб жавоб берди Балом.
Баломнинг иккинчи башорати
13— Кел, мен билан бирга бошқа жойга бора қол, — деди Баломга Болоқ. — Сен ўша жойдан Исроил халқининг бир қисмини кўрасан. Ўша жойдан туриб Исроилни мен учун лаънатла.
14Болоқ Баломни Фисгах тоғ тизмаси#23:14 Фисгах тоғ тизмаси — 21:20 изоҳига қаранг. тепасидаги Зўфим деган ясси жойга бошлаб келди. У ерда ҳам еттита қурбонгоҳ қуриб, ҳар бир қурбонгоҳ устида биттадан буқа ва биттадан қўчқорни қурбонлик қилди. 15Сўнг Балом Болоққа деди:
— Сен шу ерда — куйдирилган қурбонликларинг ёнида қол, мен эса ҳов анави ерга бориб, Эгамиз билан учрашиб келаман.
16Эгамиз Баломга пешвоз чиқиб, унинг оғзига сўз солди. Сўнг:
— Болоқнинг олдига қайтиб бор, унга Мен айтган сўзларимни айт, — деди.
17Балом Болоқнинг олдига қайтиб келди. Болоқ Мўаб аъёнлари билан бирга куйдирилган қурбонликларнинг ёнида турган эди.
— Эганг нима деди? — деб сўради ундан Болоқ. 18Балом қуйидагича башорат қилди:
“Менга қара, эй Зиппур ўғли Болоқ,
Гапларимни эшит, яхшилаб солгин қулоқ.
19Худо инсон эмаски, У ёлғон гапирса,
У одам эмаски, фикрини ўзгартирса.
У доим ваъдаси устидан чиқар!
Ўз айтганларин албатта бажарар!
20Худо менга берди дуо сўзларини,
Ўзгартира олмайман мен Худонинг баракасини.
21Мен Исроилнинг келажагини кўряпман,
Ёқуб насли бошига кулфат тушмас,
Бу халқ бирор кўргилик кўрмас.
Эгаси Худо уларнинг орасида,
Шоҳ, дея олқишлар Уни ҳамма.
22Ёввойи буқанинг кучи билан
Худо уларни Мисрдан олиб чиққан.
23Ёқуб наслига ҳеч қандай сеҳр–жоду таъсир қилмайди,
Исроилга қарши фолбинлик асло ўтмайди#23:23 Ёқуб наслига…Исроилга қарши фолбинлик асло ўтмайди — ёки Ёқуб насли орасида сеҳр–жоду йўқ, Исроилда фолбинлик йўқ..
Одамлар Ёқуб насли ҳақида, Исроил тўғрисида:
«Қаранглар, Худо нималарни қилган», деб айтишар.
24Исроил халқи шер каби қўзғалар,
Арслондай сакраб турар,
Ўлжасини еб битирмагунча,
Қурбонларнинг қонига тўймагунча ётмас.”
25Шундан сўнг Болоқ Баломга айтди:
— Исроил халқини лаънатламагин ҳам, дуо ҳам қилмагин!
Баломнинг учинчи башорати
26Лекин Балом Болоққа:
— Мен сизга, фақат Эгамизнинг айтганини қиламан, деб айтмаганмидим?! — деди.
27— Юр, энди мен сени бошқа жойга олиб бораман, — деди Болоқ. — Балки шунда Худо мамнун бўлиб, ўша ердан туриб мен учун Исроилни лаънатлашингга йўл қўяр.
28Болоқ Баломни Пиёр тоғининг#23:28 Пиёр тоғи — Фисгах тоғ тизмасидан қарийб 5 километр шимоли–ғарбда жойлашган. тепасига бошлаб олиб чиқди. Бу тоғдан саҳронинг манзараси кўриниб турарди.
29Балом Болоққа деди:
— Шу ерда менга еттита қурбонгоҳ қуриб, еттита буқа билан еттита қўчқорни тайёрлаб қўй.
30Болоқ Балом айтгандай қилиб, ҳар бир қурбонгоҳда биттадан буқа ва биттадан қўчқорни қурбонлик қилди.
Currently Selected:
Саҳрода 23: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: