Саҳрода 20
20
20–БОБ
Кадешдаги воқеалар
1Биринчи ойда#20:1 Биринчи ой — иброний календарининг Абиб ойи назарда тутилган (Абиб ойи Нисон ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан мартнинг ўртасидан бошланади. бутун Исроил жамоаси Зин чўлига#20:1 Зин чўли — Ўлик денгизнинг жануби–ғарбида жойлашган. етиб келди ва Кадешда#20:1 Кадеш — 13:27 изоҳига қаранг. ўрнашди. Марям ўша ерда вафот этиб, дафн қилинди.
2У ерда жамоа учун ичишга сув йўқ эди. Шу сабабли халқ Мусо билан Ҳорунга қарши йиғилиб, 3Мусога таъна қила бошлашди:
— Биз ҳам қариндошларимиз билан бирга Эгамиз олдида қирилиб кетсак бўлмасмиди–я!#20:3 Биз ҳам…қирилиб кетсак бўлмасмиди–я! — 16:41-49 га қаранг. 4Нимага сизлар Эгамизнинг жамоасини мана шу саҳрога олиб келдингизлар? Биз мол–ҳолимиз билан бирга қирилиб кетишимиз учунми?! 5Нимага бизни Мисрдан олиб чиқиб, мана шу касофат жойга олиб келдингизлар ўзи? Бу ерда экин экиб бўлмаса, бирорта анжир дарахти, узум ёки анорлар бўлмаса. Бу ерда ҳатто ичишга сув ҳам топиб бўлмайди–ку!
6Мусо билан Ҳорун жамоа олдидан кетишди. Улар Учрашув чодири кираверишига бориб, мук тушишди. Шунда Эгамиз улуғворлигини уларга зоҳир қилди. 7Эгамиз Мусога деди:
8— Таёғингни ол. Аканг Ҳорун билан биргаликда жамоани йиғинглар. Сўнг жамоанинг кўзи олдида қояга буйруқ беринглар. Шунда қоядан сув чиқади. Шу йўсинда сизлар қоядан сув чиқариб, жамоага ҳам, уларнинг молларига ҳам сув берасизлар.
9Мусо Эгамизнинг айтганини қилиб, Эгамиз ҳузуридаги таёқни олди. 10Сўнг Мусо билан Ҳорун жамоани қоя ёнига йиғишди. Мусо уларга:
— Қулоқ солинглар, эй исёнчилар! Мана шу қоядан биз сизларга сув чиқариб беришимиз керакми? — деди.
11Мусо қўлини кўтариб, қояга таёғи билан икки марта урган эди, қоядан шариллаб сув оқди. Жамоанинг ўзи ҳам, уларнинг моллари ҳам сув ичди.
12Шунда Мусо билан Ҳорунга Эгамиз деди:
— Менга етарлича ишонмаганингиз учун, Исроил халқига Менинг муқаддаслигимни намоён қилмаганингиз учун бу жамоани Мен уларга берадиган юртга сизлар бошлаб кирмайсиз.
13Исроил халқи бу ерда Эгамиздан нолигани учун бу жой Марива#20:13 Марива — ибронийчадаги маъноси нолимоқ. деб ном олди. Ўша жойда Эгамиз Исроил халқига Ўзининг муқаддаслигини намоён қилди.
Исроил халқи ўтиб кетишига Эдом шоҳи ижозат бермайди
14Мусо Кадешдан Эдом#20:14 Эдом — бу юрт Ўлик денгизнинг жанубида жойлашган эди. шоҳига чопарлар орқали қуйидаги мазмунда бир хабар жўнатди:
“Биз, Исроил халқи, сизнинг жигарингизмиз#20:14 Биз…сизнинг жигарингизмиз — Исроил халқи Ёқубдан, Эдом халқи эса Ёқубнинг акаси Эсовдан келиб чиққан эди.. Бизнинг бошимизга тушган кулфатлардан сизлар хабардорсиз. 15Бизнинг оталаримиз Мисрга кўчиб борган эдилар. Биз Мисрда узоқ вақт яшадик. Мисрликлар оталаримизга ҳам, бизга ҳам зулм ўтказишди. 16Кейин биз Эгамизга ёлвориб илтижо қилган эдик, У бизнинг илтижоимизни эшитди. У фариштасини жўнатиб, бизни Мисрдан олиб чиқди. Мана энди биз Кадешда — юртингиз чегарасидаги шаҳарда турибмиз. 17Бизга юртингиз орқали ўтиб кетишга ижозат берсангиз. Биз экинзорларингиз ва узумзорларингизга кирмаймиз, қудуқларингиз сувидан ичмаймиз. Сизнинг юртингиздан ўтиб кетгунимизча, фақат Шоҳ йўлидан#20:17 Шоҳ йўли — бу йўл қадимги пайтларда муҳим савдо йўли эди. У Ўлик денгизнинг шарқида жойлашган бўлиб, ҳозирги Иорданиянинг ҳудудини кесиб ўтар эди. Бу йўл Орамдаги Дамашқ шаҳрини Ақаба қўлтиғининг шимолий қирғоғи билан боғлар эди. юрамиз, йўлдан ўнгга ҳам, чапга ҳам чиқмаймиз.”
18Лекин Эдом шоҳи Мусога:
“Менинг юртимдан ўта кўрма, акс ҳолда, устингга қилич яланғочлаб бостириб бораман”, деб жавоб юборди.
19Исроил халқи эса Эдом шоҳидан илтимос қилди:
“Биз катта йўлдан кетамиз. Агар сувингиздан ўзимиз ёки молларимиз ичса, ҳақини тўлаймиз. Биз бор–йўғи юртингиздан ўтиб кетмоқчимиз, холос.”
20Лекин Эдом шоҳи:
“Ўтмайсизлар!” деб туриб олди.
У Исроил халқига қарши тиш–тирноғигача қуролланган катта лашкарини бошлаб чиқди. 21Хуллас, Эдом шоҳи Исроил халқига ўз юртидан ўтиб кетишга ижозат бермади. Исроил халқи Эдом юртини четлаб ўтиб кетди.
Ҳоруннинг ўлими
22Бутун Исроил жамоаси Кадешдан жўнаб, Хўр тоғига етиб келди. 23Эгамиз Мусо билан Ҳорунга Хўр тоғида — Эдом юрти чегарасида шундай деди:
24— Ҳоруннинг бу оламдан кўз юмадиган вақти келди. Мен Исроил халқига берадиган юртга у кирмайди. Чунки сизлар икковингиз Марива сувлари бўйида Менинг амримга қарши чиқдингизлар. 25Энди сен Ҳорун билан унинг ўғли Элазарни Хўр тоғига бошлаб чиқ. 26Ҳоруннинг устидан руҳонийлик кийимларини ечиб олиб, ўғли Элазарга кийгиз. Ҳорун ўша ерда вафот этади.
27Мусо Эгамиз амр бергандай қилди. Учалови Хўр тоғига чиқишди, бутун жамоа буни кўриб турди. 28Мусо Ҳоруннинг устидан кийимларини ечиб олиб, унинг ўғли Элазарга кийгизди. Ҳорун ўша ерда — тоғ тепасида вафот этди. Шундан сўнг Мусо билан Элазар тоғдан қайтиб тушишди. 29Бутун жамоа Ҳоруннинг вафот этганини билди. Жамики Исроил халқи Ҳорун учун ўттиз кун аза тутди.
Currently Selected:
Саҳрода 20: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: