Саҳрода 17
17
17–БОБ
Ҳоруннинг таёғи
1Шундан кейин Эгамиз Мусога деди:
2— Исроил халқига айт, улар ҳар бир қабила йўлбошчисининг таёғини#17:2 …қабила…таёқ… — бу оятда сўз ўйини ишлатилган. Ибронийчадаги қабила сўзи таёқ маъносида ҳам ишлатилади. олиб келишсин. Ҳаммаси бўлиб ўн иккита таёқ бўлсин. Ҳар бир қабила йўлбошчисининг исмини ўз таёғига ёзиб қўйинглар. 3Леви қабиласининг таёғига Ҳоруннинг исмини ёзинглар, ҳар бир қабила йўлбошчисидан биттадан таёқ бўлиши лозим. 4Сен таёқларни Учрашув чодирига олиб кириб, Мен сен билан учрашадиган жойга — Аҳд сандиғи#17:4 Аҳд сандиғи — ибронийча матнда Гувоҳлик (шу бобнинг 10–оятида ҳам бор), Аҳд сандиғининг яна бир номи. 4:5 изоҳига қаранг. олдига қўй. 5Мен танлаган одамнинг таёғи куртак чиқаради. Шундай қилиб, сенга қаршилик қилаётган Исроил халқининг минғирлаб нолишларига Мен чек қўяман.
6Мусо Исроил халқига Эгамизнинг гапларини айтди. Йўлбошчилар ҳар бир қабила номидан биттадан таёқни беришди, ҳаммаси бўлиб ўн иккита таёқ бўлди. Ҳоруннинг таёғи ҳам ўша таёқлар орасида эди. 7Мусо таёқларни Муқаддас аҳд чодирига#17:7 Муқаддас аҳд чодири — ибронийча матнда Гувоҳлик чодири (шу бобнинг 8–оятида ҳам бор). 1:50 изоҳига қаранг. — Эгамизнинг олдига қўйди.
8Эртаси куни Мусо Муқаддас аҳд чодирига кириб қараса, Ҳоруннинг Леви қабиласини ифода этган таёғи куртак ёзибди, кўкариб, гуллабди, ҳатто бодом тугибди. 9Мусо Эгамизнинг ҳузуридаги ҳамма таёқларни Исроил халқи олдига олиб чиқиб кўрсатди. Ҳар бир йўлбошчи ўз таёғини олди. 10Эгамиз Мусога шундай амр берди:
— Ҳоруннинг таёғини Аҳд сандиғи олдига қайтариб олиб бориб қўй. Таёқ доимо ўша ерда сақланиб, исёнчиларни огоҳ қилиб турсин. Шундай қилиб, сен уларнинг минғирлаб нолишларига чек қўйиб, уларнинг қирилиб кетишига йўл қўймайсан.
11Эгамиз қандай амр этган бўлса, Мусо ҳаммасини бажарди.
12Исроил халқи эса Мусога фарёд қилди:
— Шўримиз қуриди! Кунимиз битди! 13Эгамизнинг Муқаддас чодирига яқин борганлар нобуд бўлишади. Биз ҳаммамиз қирилиб кетамиз!
Currently Selected:
Саҳрода 17: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: