Саҳрода 13
13
13–БОБ
Айғоқчилар
1Шундан сўнг халқ Хазерўтдан йўлга чиқиб, Порон чўлига#13:1 Порон чўли — 10:12 нинг иккинчи изоҳига қаранг. келиб қароргоҳ қурди. 2Эгамиз Мусога деди: 3“Мен Исроил халқига бераётган Канъон юртига айғоқчилар юбор. Ҳар бир қабиладан биттадан йўлбошчини жўнат.”
4Мусо, Эгамизнинг амрига мувофиқ, қабила йўлбошчиларини Порон чўлидан Канъон юртига жўнатди. 5Уларнинг исми қуйидагичадир:
Рубен қабиласидан — Заккур ўғли Шаммува.
6Шимўн қабиласидан — Хўри ўғли Шофот.
7Яҳудо қабиласидан — Яфунах ўғли Холиб.
8Иссахор қабиласидан — Юсуф ўғли Йихал.
9Эфрайим қабиласидан — Нун ўғли Хўшея#13:9 Хўшея — шу бобнинг 17–оятига қаранг..
10Бенямин қабиласидан — Рофу ўғли Палти.
11Забулун қабиласидан — Сўди ўғли Гаддиёл.
12Юсуф қабиласидан, яъни Манаше қабиласидан — Сусих ўғли Гадди.
13Дан қабиласидан — Гамали ўғли Омиёл.
14Ошер қабиласидан — Микойил ўғли Сатур.
15Нафтали қабиласидан — Вофси ўғли Нахби.
16Гад қабиласидан — Мохи ўғли Гувал.
17Мусо Канъон юртига айғоқчиликка юборган одамларнинг исми ана шулардир. Мусо Нун ўғли Хўшеянинг исмини ўзгартириб, уни Ёшуа деб атади#13:17 …Хўшеянинг исмини ўзгартириб, уни Ёшуа деб атади — ибронийчадаги Хўшея исмининг маъноси у қутқаради, Ёшуа исмининг маъноси эса Эгамиз қутқаради..
18Мусо уларни Канъон юртига айғоқчиликка юборар экан, шундай деди: “Шимолга қараб юринглар, Нагав чўлини#13:18 Нагав чўли — ҳозирги Исроилнинг жанубида, Ўлик денгизнинг жануби–ғарбида жойлашган ерлар. айланиб чиққанингиздан кейин, чўлдан шимолда жойлашган қирли ерларни ҳам кўриб чиқинглар. 19У ерлар қандай жой, у ерда яшаётган халқ кучлими ёки заифми, кўпми ёки озми, 20юрти яхшими ёки ёмонми, шаҳарлари девор билан ўралганми ёки йўқми, 21ерлари унумдорми ёки камҳосилми, дарахтлари борми ёки йўқми, билиб келинглар. Ўша юртнинг меваларидан олиб келишнинг иложини қилинглар.” Узум мавсуми энди бошланган эди.
22Шундай қилиб, айғоқчилар шимолга қараб кетишди. Зин чўлидан бошлаб, Лево–Хомат#13:22 Лево–Хомат — ёки Хомат довони. яқинидаги Рехоб шаҳригача бўлган ҳамма жойларни кўздан кечириб чиқишди. 23Даставвал улар Нагав чўлини кесиб ўтиб, Хеврон шаҳрига#13:23 Хеврон шаҳри — Қуддусдан қарийб 32 километр жануби–ғарбда жойлашган. боришганди. Ўша ерда Оноқ авлодидан келиб чиққан#13:23 …Оноқ авлодидан келиб чиққан… — Оноқ авлоди Исроил халқидан аввал Канъонда яшаган, улар гавдаси улкан, кучли жангчилари билан машҳур бўлган халқ эди (шу бобнинг 33-34–оятларига ва Қонунлар 1:28, 2:10-11, 20-21, 9:1-2 га қаранг). Охиман, Шешай ва Талмай уруғлари яшашарди. Хеврон Мисрдаги Зўван шаҳридан етти йил олдин қурилган эди. 24У ердан айғоқчилар Эшкўл сойлигига бориб, бир бош узумни шохи билан қирқиб олишганди. Бу бош узумни икки киши ходага осиб кўтариб кетганди. Бундан ташқари, улар анор ва анжирлардан ҳам олишганди. 25Айғоқчилар сойликдан бир бош узум қирқиб олганлари учун ўша сойликка Эшкўл#13:25 Эшкўл — ибронийчадаги маъноси бир бош узум. деб ном берилди.
26Ниҳоят, улар юртни кўриб чиқиб, қирқинчи куни қайтишди. 27Порон чўлидаги Кадешга#13:27 Кадеш — Кадеш–Барна номи билан ҳам маълум бўлиб, ҳозирги Ақаба қўлтиғининг шимолий қирғоғидан қарийб 145 километр шимоли–ғарбда жойлашган воҳа. — Мусо, Ҳорун ва бутун Исроил жамоаси олдига келишди. Уларга кўрган–билганларини айтиб, ўша юртнинг меваларини кўрсатишди. 28Улар Мусога шундай деб айтишди:
— Сиз бизни юборган юртга бордик, у ерда чиндан ҳам сут ва асал оқиб ётибди#13:28 …сут ва асал оқиб ётибди — ниҳоятда ҳосилдор ерни билдирувчи ибора. Мўл–кўл сут — мол учун кўм–кўк яйловларнинг кўплигини билдиради. Асал — хурмодан олинадиган қуюқ, ширин мураббога ишора бўлиши мумкин. Мураббонинг мўллиги яхши ҳосил берадиган ерни билдиради.. Мана бу мевалар ўша ердан. 29Лекин у ернинг халқлари кучли, шаҳарлари мустаҳкам ва ниҳоятда улкан экан. Биз у ерда ҳатто Оноқ авлодини#13:29 Оноқ авлоди — шу бобнинг 23–оятига берилган иккинчи изоҳга қаранг. ҳам кўрдик! 30Омолек халқи — Нагав чўлида, Хет, Ёбус ва Амор халқлари — қирларда, Канъон халқи эса Ўрта ер денгизи қирғоқларида ва Иордан дарёси бўйларида истиқомат қилишар экан.
31Холиб Мусонинг рўпарасида турган халқни тинчлантириб:
— Бўла қолинглар, ўша юртга ҳужум қилиб, уни эгаллаб олайлик. Ўша юртни босиб олишга албатта кучимиз етади, — деди.
32Лекин Холиб билан бирга борганлар:
— У халққа бас кела олармидик?! Улар биздан кучлироқ–ку! — дейишди.
33Шундай қилиб, улар ўзлари кўриб келган юрт тўғрисида Исроил халқи орасида бўлмағур миш–мишлар тарқата бошлашди: “Биз кўриб келган юрт у ерда яшашга борадиганларни ютиб юборар экан. Ўша юртдаги ҳамма одамлар дев қомат экан. 34Биз у ерда ҳатто улкан паҳлавонлар#13:34 улкан паҳлавонлар — ибронийча матнда нефилим. Бу сўз ҳайбатли ва кучли одамларга нисбатан ишлатилган (Ибтидо 6:4 га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг). уруғидан бўлган Оноқ авлодини кўрдик. Уларнинг олдида ўзимизни худди чигирткадай ҳис қилдик. Ҳа, уларнинг назарида ҳам биз чигирткадай эдик.”
Currently Selected:
Саҳрода 13: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: