Саҳрода 11
11
11–БОБ
Тавера номли жой
1Орадан кўп вақт ўтмай халқ қийинчиликлардан минғирлаб нолий бошлади. Уларнинг нолишларини эшитган Эгамиз ғоят ғазабланиб, қароргоҳга аланга туширди. Аланга авж олиб, қароргоҳнинг четларини куйдириб юборди. 2Халқ Мусога фарёд қилди. Мусо Эгамизга илтижо қилган эди, аланга ўчди. 3Эгамизнинг алангаси қароргоҳни ёндиргани учун бу жойга Тавера#11:3 Тавера — бу ном ибронийчадаги ёнаётган сўзига оҳангдош. деб ном берилди.
Мусо етмишта оқсоқолни танлайди
4Исроил халқи орасидаги қаланғи–қасанғиларнинг#11:4 Исроил халқи орасидаги қаланғи–қасанғилар — Чиқиш 12:38 да тилга олинган бегона халқлар назарда тутилган бўлиши мумкин (яна Қонунлар 29:11, Ёшуа 8:35 га қаранг). нафсига ўт тушди. Исроил халқи ҳам уларга қўшилишиб фиғон чекиб, зорлана бошлади: “Қанийди гўшт бўлса! 5Биз Мисрда текинга балиқ, бодринг, қовун, пиёз, кўк пиёз, саримсоқ ердик. 6Энди эса силламиз қуриган, маннадан#11:6 манна — Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин то Канъон юртига киргунча, Худо уларга етказиб турган махсус егулик. Манна, Шаббат кунидан ташқари, ҳар куни кечаси ерга ёғиларди, одамлар саҳарда туриб, уни йиғиб олишарди (Чиқиш 16:13-35, Ёшуа 5:12 га қаранг). бошқа ейдиган ҳеч нарса йўқ.”
7Манна кашнич уруғига ўхшарди, унинг ранги дарахт елими рангидай эди. 8Халқ маннани ердан йиғиштириб олар, тегирмонда янчиб ёки ҳавончада туйиб, сўнг қозонга солиб қайнатарди, нон ҳам ёпарди. Унинг мазаси зайтун мойи қўшиб ёпилган нонга ўхшарди. 9Тунда қароргоҳга шабнам тушганда, шабнам билан бирга манна ҳам ёғиларди.
10Ҳамма одамлар оила аъзолари билан бирга ўз чодирларининг кираверишида туриб фарёд қилишаётган эди. Буни эшитган Мусо қаттиқ ранжиди. Эгамизнинг ғазаби ҳам аланга олди. 11Шунда Мусо Эгамизга деди:
— Нимага қулингнинг бошига шунча азобларни солдинг? Нима учун мендан марҳаматингни дариғ тутдинг? Нима учун бу халқнинг оғирлигини менга юкладинг? 12Шу халқнинг ҳаммасини мен қорнимда кўтариб юрганмидим?! Уларни мен туққанмидим?! Нимага унда Сен менга: “Энага чақалоқни кўтариб юргандай, сен бу халқни Мен ота–боболарингга ваъда қилган юртга қўлларингда кўтариб борасан”, деб айтяпсан? 13Улар йиғлаб, бизга гўшт бер, деб айтишяпти! Шунча халққа гўштни қаердан топиб бераман, ахир?! 14Бу халқнинг оғирлигини мен бир ўзим кўтара олмайман. Бунга ортиқ чидай олмайман. 15Агар менга муносабатинг шу бўлса, ҳозироқ жонимни олиб қўя қол. Борди–ю, Сендан марҳамат топган бўлсам, менинг бунчалик хор бўлишимга йўл қўйма.
16Шунда Эгамиз Мусога деди:
— Менга Исроил оқсоқолларидан етмиштасини йиғиб бер. Улар халқнинг орасида йўлбошчи деб тан олинган обрўли одамлардан бўлишсин. Уларни Учрашув чодирига олиб келиб, ўзингнинг ёнингга турғизиб қўй. 17Мен тушиб келиб, у ерда сен билан гаплашаман. Сўнг сенга берган Руҳимдан олиб, уларга ҳам бераман. Сен бу халқнинг оғирлигини ёлғиз ўзинг кўтармаслигинг учун, улар ёнингга кириб, оғирингни енгил қилишади. 18Халққа эса шу гапни айт: “Эртанги кунга тайёрланиб покланинглар#11:18 …тайёрланиб покланинглар… — 8:6 изоҳига қаранг., гўшт ейсизлар. Сизлар Эгамизнинг қулоғи остида минғирлаб нолиб, қанийди гўшт бўлса, биз Мисрда давр сурган эканмиз–да, деб фарёд қилдингизлар. Шунинг учун Эгамиз сизларга гўшт беради, сизлар гўшт ейсизлар. 19Сизлар гўштни бир–икки кун эмас, беш–ўн кун ҳам эмас, йигирма кун ҳам эмас, 20балки бир ой давомида — гўшт бурнингиздан чиққунча, кўнглингизга ургунча ейсизлар. Чунки сизлар, Мисрдан чиқишимизнинг нима кераги бор эди, дея минғирлаб нолиб, орангиздаги Эгангизни рад этдингиз.”
21Лекин Мусо Эгамизга айтди:
— Менинг ёнимдаги бу халқ 600.000 жондан иборат. Сен эса: “Уларни бир ой давомида гўшт билан боқаман”, деяпсан! 22Бор мол–қўйимизни сўйсак ҳам, денгиздаги ҳамма балиқларни йиғиштириб келсак ҳам, уларни тўйдира олармидик?!
23Эгамиз шунда Мусога айтди:
— Нима, Мен, Эгангнинг қўли калтамиди?! Менинг сенга айтган гапларим бажо бўлиши ёки бўлмаслигини энди кўрасан.
24Шундан кейин Мусо ташқарига чиқиб, Эгамизнинг сўзларини халққа етказди. Сўнг етмишта халқ оқсоқолини йиғиб, уларни Муқаддас чодир атрофига жойлаштирди. 25Шунда Эгамиз булут ичида тушиб келиб, Мусо билан гаплашди, Мусога берган Ўз Руҳидан олиб, етмишта оқсоқолга берди. Руҳ оқсоқолларни қамраб олди ва улар зикр туша бошладилар. Лекин бундай ҳол бошқа такрорланмади.
26Етмишта оқсоқолнинг иккитаси Муқаддас чодирга бормай қароргоҳда қолган эди. Бирининг исми Элдод, иккинчисиники Мидод эди. Бироқ Эгамизнинг Руҳи уларни ҳам қамраб олди, улар ҳам қароргоҳда зикр туша бошладилар. 27Бир ўспирин югуриб келиб, Мусога: “Элдод билан Мидод қароргоҳда зикр тушишяпти”, деди. 28Мусога ёшлигидан хизмат қилиб келган#11:28 Мусога ёшлигидан хизмат қилиб келган… — ёки Мусонинг танланган одамларидан бири бўлган…. ёрдамчиси Нун ўғли Ёшуа деди:
— Мусо ҳазратлари! Уларни тўхтатинг!
29Мусо эса унга шундай жавоб берди:
— Сен менинг манфаатимни кўзлаб, шу гапларни айтяпсанми? Менга қолса, Эгамнинг бутун халқи пайғамбар бўлсин, Эгамиз Ўз Руҳини уларнинг ҳаммасига берсин, дейман!
30Шундан сўнг Мусо билан Исроил оқсоқоллари қароргоҳга қайтиб келишди.
Эгамиз беданалар юборади
31Эгамиз шамол қўзғатди. Шамол денгиздан#11:31 денгиз — Ақаба қўлтиғи назарда тутилган бўлиши мумкин. беданаларни қароргоҳга ва қароргоҳ атрофига учириб келди–да, кўпларини ерга туширди. Анчаси эса қароргоҳнинг айланаси бўйлаб бир кунлик масофада, икки тирсак баландликда учиб юрган эди#11:31 …икки тирсак баландликда учиб юрган эди — ёки …икки тирсак қалинликда уйиб ташланган эди. Икки тирсак тахминан бир метрга тўғри келади..
32Халқ ўша куни кундузи ва кечаси, кейинги куни ҳам эртадан кечгача бедана йиғиштирди. Энг оз терган одамники олтмиш сават#11:32 олтмиш сават — ибронийча матнда ўн ҳўмр, тахминан 2200 литрга тўғри келади. чиқди. Улар беданаларни қуритиш учун бутун қароргоҳ атрофига ёйиб ташлашди. 33Лекин одамлар гўштни энди оғзига олиб, ҳали ейишга ҳам улгурмаган эдиларки, Эгамиз халққа ғазабини сочиб, қақшатқич ўлат юборди. 34Бу ерга Хиврут–Хаттаво#11:34 Хиврут–Хаттаво — ибронийчадаги маъноси нафси бузуқ одамларнинг қабрлари. деб ном берилди, чунки бу ерга нафси бузуқ одамлар дафн қилинганди.
35Халқ Хиврут–Хаттаводан Хазерўтга қараб йўлга чиқди. Улар Хазерўтга етиб борганларидан кейин қароргоҳ қуришди.
Currently Selected:
Саҳрода 11: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: