YouVersion Logo
Search Icon

Саҳрода 1

1
1–БОБ
Исроил халқи илк бор рўйхатга олинади
1Исроил халқи Миср юртини тарк этиб#1:1 Исроил халқи Миср юртини тарк этиб… — Чиқиш 12:40-42 га қаранг., Синай саҳросига келганига икки йилу икки ой бўлди. Иккинчи ойнинг#1:1 Иккинчи ой — иброний календарининг Зив ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан апрелнинг ўртасидан бошланади. биринчи кунида Эгамиз Учрашув чодирида Мусога шундай деди: 2-3“Сен ва Ҳорун жамики Исроил халқини уруғи, хонадони бўйича санаб чиқинглар. Урушга яроқли бўлган йигирма ва ундан юқори ёшдаги ҳамма эркакларни гуруҳларга бўлиб, номма–ном рўйхатини тузинглар. 4Ҳар бир қабиладан биттадан уруғбоши сизларга ёрдам берсин. 5Сизларга ёрдам берадиган уруғбошиларнинг исми қуйидагичадир:
Рубен қабиласидан — Шадувор ўғли Элизур.
6Шимўн қабиласидан — Зуришадай ўғли Шалумиёл.
7Яҳудо қабиласидан — Оминадав ўғли Нахшўн.
8Иссахор қабиласидан — Зувор ўғли Натанил.
9Забулун қабиласидан — Халон ўғли Элиёб.
10Юсуф ўғли Эфрайим қабиласидан — Омиҳуд ўғли Элишама.
Юсуф ўғли Манаше қабиласидан — Падозур ўғли Гамалиёл.
11Бенямин қабиласидан — Гидўнах ўғли Авидон.
12Дан қабиласидан — Омишадай ўғли Охазар.
13Ошер қабиласидан — Охрон ўғли Пахиёл.
14Гад қабиласидан — Дувел ўғли Элиасаф.
15Нафтали қабиласидан — Энан ўғли Охир.”
16Жамоа орасидан танланган ана шу уруғбошилар Исроил қабилаларининг йўлбошчилари эди.
17-19Мусо ва Ҳорун уруғбошилар билан биргаликда иккинчи ойнинг#1:17-19 иккинчи ой — шу бобнинг 1–оятига берилган иккинчи изоҳга қаранг. биринчи кунида бутун жамоани йиғишди. Улар Исроил халқининг барча уруғларини ва хонадонларини аниқлаб чиқишди. Сўнг Мусога Эгамиз амр этгандай, жамоанинг йигирма ва ундан юқори ёшдаги ҳамма эркакларини номма–ном алоҳида рўйхатга олишди. Шу тариқа Мусо Синай саҳросида Исроил халқини санаб чиқди.
20-21Уруғи ва хонадони бўйича номма–ном рўйхатга олинган, йигирма ва ундан юқори ёшдаги урушга яроқли эркакларнинг сони#1:20-21 Уруғи ва хонадони бўйича…урушга яроқли эркакларнинг сони… — ибронийча матндаги бу жумла шу бобнинг 22-43–оятларида рўйхат қилинган ҳар бир қабила номига қўшиб такрорланган. Равон ўқилиши учун мазкур таржимада бу жумла ҳар бир оятда қайтарилмади. қуйидагича эди:
Исроилнинг#1:20-21 Исроил — Ёқубнинг яна бир исми (Ибтидо 32:27-28 га қаранг). тўнғич ўғли Рубен қабиласидан — 46.500 нафар одам,
22-23Шимўн қабиласидан — 59.300 нафар одам,
24-25Гад қабиласидан — 45.650 нафар одам,
26-27Яҳудо қабиласидан — 74.600 нафар одам,
28-29Иссахор қабиласидан — 54.400 нафар одам,
30-31Забулун қабиласидан — 57.400 нафар одам,
32-33Юсуф ўғли Эфрайим қабиласидан — 40.500 нафар одам,
34-35Юсуф ўғли Манаше қабиласидан — 32.200 нафар одам,
36-37Бенямин қабиласидан — 35.400 нафар одам,
38-39Дан қабиласидан — 62.700 нафар одам,
40-41Ошер қабиласидан — 41.500 нафар одам,
42-43Нафтали қабиласидан — 53.400 нафар одам.
44Мусо, Ҳорун ва Исроил халқининг ўн икки уруғбошиси санаб чиққан одамлар ана шулар эдилар. Уларнинг ҳаммаси ота–боболарининг насли бўйича рўйхатга олинди. 45Хуллас, Исроил халқининг йигирма ва ундан юқори ёшдаги урушга яроқли ҳамма эркаклари хонадонлари бўйича саналганда, 46603.550 та чиқди.
47Леви қабиласи эса бу рўйхатга киритилмаган эди, 48чунки Мусога Эгамиз шундай деганди: 49“Леви қабиласини рўйхатга киритма, уларни Исроил халқи билан бирга санама. 50Левиларга Муқаддас аҳд чодирини#1:50 Муқаддас аҳд чодири — ибронийча матнда Гувоҳлик чодири (шу бобнинг 53–оятида ҳам бор), Муқаддас чодирнинг яна бир номи. Ибронийча матндаги иборанинг гувоҳлик сўзи ўнта амр ёзилган иккита тош лавҳага ишора қилади. Бу тош лавҳалар Худо ва Унинг халқи ўртасида тузилган аҳднинг далили, яъни тошга битилган гувоҳлик бўлиб хизмат қиларди. Бу икки тош лавҳа Муқаддас чодирдаги Аҳд сандиғининг ичида сақланарди (Чиқиш 40:20 га қаранг)., унинг ҳамма ашёларини ва Чодирга тегишли бўлган барча нарсаларни топшир. Йўлга чиққанларингизда, левилар Чодирни ва ундаги ҳамма ашёларни кўтариб юрсинлар. Чодирни асраб–авайлаб, унинг ёнига ўз чодирларини тиксинлар. 51Ҳар сафар Муқаддас чодир кўчирилганда, левилар Чодирни йиғишсин. Қароргоҳ қурганингизда эса Чодирни яна ўрнатишсин. Чодирнинг яқинига борган бошқа ҳар қандай одам учун жазо ўлимдир. 52Қолган Исроил қабилалари ўз қароргоҳларида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсин. 53Исроил халқи Менинг қаҳр–ғазабимга учрамаслиги учун, левилар ўз чодирларини Муқаддас аҳд чодири атрофида ўрнатиб, ўша ерда Чодирни қўриқлашсин.”
54Мусога Эгамиз қандай амр этган бўлса, Исроил халқи шуни қилди.

Currently Selected:

Саҳрода 1: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

Video for Саҳрода 1