Нохум 3
3
3–БОБ
Найнавонинг қисмати
1Ҳолингга вой, эй қўли қон шаҳар!
Ўтакетган маккор, ўлжага тўлган шаҳар!
У ердаги қотилликлар ҳеч тугамас!
2Қулоққа чалинар қамчиларнинг визиллаши,
Ғилдиракларнинг тарақ–туруғи,
Елаётган от туёқларининг товуши,
Жанг араваларининг гумбурлаши!
3Жангга кирмоқда отлиқ сипоҳлар,
Ялт–юлт этмоқда қиличлар,
Ярқирамоқда найзалар,
Уйилиб кетди ўликлар,
Уюм–уюм бўлди жасадлар,
Мурдаларнинг сон–саноғи йўқ.
Қоқилишар жасадларга одамлар!
4Эй Найнаво#3:4 Найнаво — Ниневия номи билан ҳам маълум., ўзингни бузуқ фоҳишадай#3:4 …бузуқ фоҳишадай… — Найнаво аҳолисининг хатти–ҳаракатлари ва қилмишларига мос образ. Найнаво Оссурия куч–қудратининг маркази ва маъбуда Иштарга қилинадиган сажданинг ўчоғи эди. Бутхонадаги фоҳишалар билан жинсий алоқа маъбуда Иштарга сажда қилиш маросимининг бир қисми эди. Айрим ҳолларда, сажда қилувчилар Иштарнинг ўзини ҳам фоҳиша деб атардилар. Оссурия фоҳишага ўхшаб бошқа халқларни қудрати билан ўзига ром қилган эди. Аммо кейинчалик бу халқлар Оссурияга боғланиб қолганларидан афсусланар эдилар, чунки Оссурия уларни душманлардан ҳимоя қилса ҳам, уларни қаттиқ назорат остига олган эди ва улардан катта ўлпон тўлашни талаб қиларди (4 Шоҳлар 16:7-9, 17:1-6 га қаранг). тутдинг,
Суюқоёқ жодугардай одамларни ром қилдинг,
Бузуқлигинг билан халқларни қул қилдинг,
Сеҳр–жодуларинг билан ўзингга оғдирдинг.
5“Мен сенга қаршиман!
— деб айтмоқда Сарвари Олам. —
Мен кўйлагингни кўтариб,
Халқларга яланғоч танангни кўрсатаман,
Эллар олдида шармандангни чиқараман.
6Устингдан ахлат ёғдириб, сени хўрлайман.
Одамларга сени томоша қилдираман.
7Сени кўрганлар орқага чекиниб, шундай дейишар:
«Найнаво вайрон бўлди!
Ким унга ачинар экан?!»
Сени юпатадиган ҳеч ким йўқ!”
8Нў–Омон#3:8 Нў–Омон — Фива номи билан ҳам маълум. Фива шаҳри Миср жанубий ҳудудининг маркази бўлиб, Миср тарихида бирмунча вақт пойтахт ҳам бўлган эди. Милоддан олдинги 663 йилда Оссурия шоҳи Ашшурбанапал томонидан босиб олинган ва шаҳарнинг баъзи қисмлари вайрон қилинган. шаҳридан сенинг ортиқ жойинг бормиди?!
Ўша шаҳар Нил дарёси бўйида жойлашганди,
Сувлар қуршовида турганди,
Дарё — унинг истеҳкоми,
Сувлар — ҳимояси бўлганди.
9Ҳабашистону#3:9 Ҳабашистон — ибронийча матнда Куш. Бу жой Мисрдан жанубда бўлиб, ҳозирги Судан ва Эфиопия мамлакатларининг бир қисмини ўз ичига олган эди. Миср унинг устидан ҳукмронлик қиларди,
Кучининг чек–чегараси йўқ эди.
Ливия#3:9 Ливия — ибронийча матнда бу юртнинг қадимги ном Фут. Бу ўринда Фут ва Луб номлари Ливиянинг иккита ҳудудига нисбатан ишлатилган бўлиши мумкин. билан Луб унинг иттифоқдошлари эди.
10Шундай бўлса–да,
Нў–Омон шаҳрининг аҳолиси сургун қилинди,
Одамлари асирликка олиб кетилди,
Ҳар бир кўчанинг бошида
Тошга уриб ўлдирилди гўдаклари,
Аслзодалари учун қуръа ташланди,
Барча зодагонлари занжирбанд бўлди.
11Эй Найнаво, сен ҳам маст бўлиб, гандираклаб қоласан#3:11 …маст бўлиб, гандираклаб қоласан… — бу ўринда шароб Худо ғазабининг рамзи бўлиб, шаробдан маст бўлиш Худонинг ҳукмига дучор бўлишни билдиради (Ишаё 51:17-23, Еремиё 25:15-29 га қаранг).,
Бекинасан, душманларингдан қочиб, паноҳ излайсан.
12Сенинг ҳамма қалъаларинг
Меваси пишган анжир дарахтига ўхшар.
Анжирни силкитсанг,
Анжирлар хўранданинг оғзига тушар.
13Лашкарингга бир қарасанг–чи!
Хотин кишидан фарқи йўқ–ку уларнинг.
Юртингнинг дарвозалари ёв учун кенг очилди,
Дарвозаларнинг тамбаларини олов йўқ қилди.
14Қамалга тайёрлангин!
Сувга тўлдир идишларингни!
Мустаҳкамла қўрғонларингни!
Оёқ билан эзгин лойни,
Тайёрла тезроқ қолипларингни!
15Барибир олов сени ямлаб юборар,
Чигиртка#3:15 Чигиртка — баъзан тўда–тўда бўлиб келиб, далалардаги ҳосилга катта зарар етказадиган ҳашарот. Бу ўринда Нохум Найнавога ҳужум қиладиган лашкарга чигирткалар тўдаси деб ишора қилади. Аммо муаллиф шу бобнинг 16-17–оятларида Найнаво шаҳрининг аъёнларини, савдогарларини ва қўриқчиларини чигирткаларга ўхшатади. экинларни қиртишлагандай,
Қилич сени қириб ташлар.
Чигирткадай кўпаявер!
16Савдогарларингни осмондаги юлдузлардан ҳам кўп қилдинг,
Бироқ улар чигирткадай юртингни талашар,
Сўнг қанот қоқиб учиб кетишар.
17Совуқ кунда деворларга қўнадиган,
Қуёш чиққач эса учиб йўқ бўладиган
Чигирткадайдир сенинг посбонларинг,
Чигиртка галасидайдир сенинг саркардаларинг.
Улар қаерга ғойиб бўлганини билмайди ҳеч ким.
18Эй Оссурия шоҳи,
Раҳнамоларингнинг#3:18 Раҳнамолар — ибронийча матнда Чўпонлар. Йўлбошчилар ва ҳукмдорларга нисбатан қўлланган шеърий усул. кўзи юмилган,
Йўлбошчиларинг абадий уйқуга кетган,
Сенинг халқинг тоғларга тарқалган,
Уларни йиғадиган бирор кимса йўқ.
19Сенинг ярангни даволаб бўлмас,
Жароҳатинг ҳалокатлидир.
Бу ҳақда хабар топган ҳамма одамлар
Хурсандлигидан чапак чалар.
Зотан, ҳеч ким чексиз зулмингдан
Қочиб қутула олмаган.
Currently Selected:
Нохум 3: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: