Нохум 1
1
1–БОБ
1Найнаво шаҳри#1:1 Найнаво шаҳри — Оссуриянинг пойтахти. Бу шаҳар Ниневия номи билан ҳам маълум. ҳақида башорат. Бу китобда Элқўшлик#1:1 Элқўш — Яҳудо юртидаги бир қишлоқ бўлиши мумкин. Нохумга келган ваҳий баён қилинган.
Эгамизнинг Найнавога бўлган ғазаби
2Эгамиз рашкчи#1:2 рашкчи — Чиқиш 34:13-14 га қаранг., қасоскор Худодир,
Эгамиз қасоскор, дарғазабдир.
Ғанимларидан Эгамиз қасос олар,
Душманларидан ғазабланиб юрар.
3Эгамизнинг жаҳли тез чиқмас,
Унинг кучи буюкдир,
Айбдорни Эгамиз асло оқламас!
Юрган йўли қуюну бўрон бўлар.
Оёғи остидан чангдай кўтарилар
Қора булутлар.
4У денгизга дўқ уриб, уни қуритар,
Барча дарёларни қақратиб юборар.
Башан ва Кармил яйловлари хазон бўлади,
Лубнон#1:4 Башан ва Кармил…Лубнон… — бу ерлар ўзларининг ям–яшил яйловлари, гуллари ва дарахтлари билан машҳур эди. гуллари сўлиб қолади.
5Унинг олдида силкинар тоғлар,
Парчаланиб кетар адиру қирлар.
Ҳузурида замин тебранар,
Бутун жаҳон ва ундаги мавжудот қалтирар.
6Унинг қаҳрига ким бардош бергай?!
Алангали ғазабидан ким омон қолгай?!
Унинг ғазаби оловдай ёйилар,
Унинг олдида қоялар чилпарчин бўлар.
7Эгамиз яхшидир,
Кулфат кунида қўрғондир У,
Худода паноҳ топганларни сақлайди У.
8Тошқин сел билан Найнавони вайрон қилар,
Ёвларининг пайига тушиб, зулматга ҳайдар.
9Эй Найнаво, нечун Эгамизга қарши фитна уюштирасан?!
Ахир, У бир уриб сени қириб ташлайди,
Иккинчи уришига ҳожат бўлмайди.
10Чирмашган тикану қуруқ хас–чўп каби
Сизлар ҳам, эй майхўрлар, ёндириб ташланасиз!
11Эй Найнаво, қабиҳ шоҳ сендан чиқди,
Эгамизга қарши у фитна–фасод қилди.
12Эгамиз эса шундай айтур:
“Оссурияликлар#1:12 Оссурия — қадимги қудратли шоҳлик. Унинг пойтахти Найнаво шаҳри ҳозирги Ироқнинг шимолида жойлашган эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ОССУРИЯ сўзига қаранг. кучли ва беҳисоб бўлсалар–да,
Улар қирилиб, йўқ бўладилар.
Эй халқим, бошингга кулфат солдим!
Энди бундай кулфат солмайман зинҳор!
13Сени Оссурия бўйинтуруғидан озод қиламан,
Кишанларингни#1:13 …Оссурия бўйинтуруғи…Кишанларинг… — Оссуриянинг Яҳудо юрти устидан бўлган сиёсий ҳукмронлигига ишора. Яҳудо юз йилдан ортиқ давр мобайнида Оссурия шоҳига ўлпон тўлаган. узиб ташлайман.”
14Сен ҳақингда, эй Оссурия, Эгамиз шундай амр этар:
“Сенинг номинг дунёдан ўчар.
Йўқ қиламан худоларинг уйидаги қуйма ва ўйма бутларни,
Ярамас хулқ–атворинг учун ҳозирлайман қабрингни.”
Найнаво қулайди
15Қаранг! Хушхабар келтирувчи кимса,
Тоғлар оша шошиб келади бу ёққа.
Тинчликни эълон қилади У сизга!
Эй Яҳудо халқи#1:15 Яҳудо халқи — жанубий шоҳлик назарда тутилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО сўзига қаранг., нишонлагин байрамларингни,
Олиб кел онт ичиб атаган назрларингни.
Юртингга тажовуз қилмас энди қабиҳлар,
Зеро, тамомила йўқ бўлди улар.
Currently Selected:
Нохум 1: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

:
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020