YouVersion Logo
Search Icon

Марк 8

8
8–БОБ
Исо 4000 кишини тўйдиради
1Ўша кунларда яна кўп одам йиғилди. Уларнинг ейиш учун ҳеч нарсалари қолмаганда, Исо шогирдларини ёнига чақириб деди:
2— Халққа ачиняпман. Улар уч кундан бери Мен билан бирга, ейишга ҳеч нарсаси йўқ. 3Агар уларни уйларига овқат бермай жўнатиб юборсам, йўлда ҳолдан тойиб қоладилар. Уларнинг баъзилари узоқ ерлардан келганлар.
4Шогирдлари бунга жавобан:
— Уларни тўйдириш учун бу кимсасиз жойда ким қаердан нон топа оларди?! — дейишди.
5— Қанча нонларингиз бор? — деб сўради Исо.
— Еттита, — деди шогирдлар.
6Шундан кейин Исо халққа ерга ўтиришни буюрди. Еттита нонни олиб, шукрона дуосини ўқиб синдирди ва тарқатиш учун шогирдларига берди. Шогирдлар халққа тарқатишди. 7Уларда бир нечта майда балиқ ҳам бор эди. Исо балиқлар учун шукурлар айтиб, балиқларни ҳам тарқатишни буюрди. 8Халқ еб тўйди. Ортиб қолган нон бурдаларини йиғишганда, еттита сават тўлди. 9У ерда тўрт мингга яқин одам бор эди.
Исо уларни жўнатгандан кейин, 10дарҳол шогирдлари билан қайиққа тушиб, Далманута#8:10 Далманута — Жалила кўлининг ғарбий қирғоғида, Магадан яқинида жойлашган қишлоқ бўлиши мумкин (Матто 15:39 га қаранг). ҳудудига кетди.
Фарзийлар Исодан аломат сўрашади
11Фарзийлар Исонинг олдига бориб, У билан баҳслаша бошладилар. Уни синаб кўриш мақсадида шундай дедилар:
— Бизга бир мўъжизали аломат кўрсатинг, шунда Сизни Худо юборганини тан оламиз.
12Лекин Исо чуқур хўрсинди:
— Нега бу авлод аломат талаб қиляпти? Сизларга чинини айтайин, бу авлодга ҳеч қандай аломат берилмайди!
13Исо уларнинг олдидан кетди, яна қайиққа тушиб, нариги қирғоққа#8:13 нариги қирғоқ — яъни Жалила кўлининг шимоли–шарқий қирғоғи (шу бобнинг 22–ояти изоҳига қаранг). ўтиб олди.
Исо шогирдларини койийди
14Шогирдлар ўзлари билан нон олишни унутган эканлар. Қайиқда бир дона нон бор эди, холос. 15Шу орада Исо шогирдларини огоҳлантириб деди:
— Фарзийлар ва Ҳироднинг#8:15 Ҳирод — Антипас исми билан ҳам танилган бўлиб, Буюк Ҳироднинг ўғли эди. Антипас Жалила ва Перея ҳудудларида ҳукмронлик қилган. Исо бу ўринда Ҳироднинг тарафдорларини ҳам назарда тутган бўлиши мумкин (3:6 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). хамиртурушидан#8:15 хамиртуруш — мажозий маънода ишлатилган бўлиб, одатда бошқаларга салбий таъсир кўрсатадиган таълимотлар ва хулқ–атвор назарда тутилган. эҳтиёт бўлинглар!
16Шогирдлар ўзларича: “Биз нон олмаганимиз учун У шундай деяпти”, деб муҳокама қила бошладилар. 17Шогирдлар нимани муҳокама қилаётганларини Исо билиб, уларга деди:
— Нега сизлар, нонимиз йўқ, деб айтяпсизлар? Ҳали ҳам тушунмаяпсизларми, англамаяпсизларми? Имонингиз шунчалик сустми?!#8:17 Имонингиз шунчалик сустми?! — юнонча матндан сўзма–сўз таржимаси Юракларингиз қотиб қолганми?! Яна 6:52 га қаранг. 18Кўзларингиз бор–ку, наҳотки кўрмасангиз?! Қулоқларингиз бор–ку, наҳотки эшитмасангиз?! Эслаб кўринг: 19Мен бешта нонни синдириб, беш мингта эркакка бўлиб берганимда, сизлар қолган нон бурдалари билан нечта саватни тўлдириб олгансизлар?
— Ўн иккита саватни, — деб жавоб берди улар.
20— Мен еттита нонни синдириб, тўрт минг кишига бўлиб берганимда, бурдалари билан нечта саватни тўлдириб олгансизлар?
— Еттита саватни, — дейишди.
21— Ҳали ҳам англамадингизми? — деб сўради улардан Исо.
Исо кўрни соғайтиради
22Исо шогирдлари билан Байтсайда шаҳрига#8:22 Байтсайда шаҳри — бу ўринда кўлнинг шимоли–шарқ томонида жойлашган шаҳарга ишора бўлса керак. Кўлнинг шимоли–ғарб томонида ҳам Жалиладаги Байтсайда деган шаҳар бор эди (Юҳанно 12:21 га қаранг). келди. Одамлар Исонинг олдига бир кўрни олиб келиб: “Унга қўлингизни теккизиб қўйинг”, деб ёлвордилар. 23Исо кўрнинг қўлидан ушлаб, шаҳардан етаклаб олиб чиқди. Сўнг кўзларига тупуриб, қўлларини унинг устига қўйди–да:
— Бирон нарса кўряпсанми? — деб сўради. 24Кўр бошини кўтариб:
— Одамларни кўряпман, лекин улар юраётган дарахтларга ўхшайди, — деди.
25Шундан кейин Исо қўлларини яна кўрнинг кўзларига теккизди#8:25 …кўрнинг кўзларига теккизди — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида кўрнинг кўзларига тегизиб, унга “Қара!” деб буюрди.. Кўр одам кўзларини очиб қараса, соғайиб қолган, ҳамма нарсани аниқ кўраётган эди. 26Исо уни уйига жўнатар экан:
— Қишлоққа кирмай, тўғри уйингга кет#8:26 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар Исонинг гапига қўшимча қилинган: қишлоқда ҳеч кимга буни айтма., — деди.
Бутрус Масиҳни тан олади
27Исо шогирдлари билан Филип Қайсарияси#8:27 Филип Қайсарияси — Жалила кўлидан қарийб 40 километр шимоли–шарқда жойлашган шаҳар. атрофидаги қишлоқларга йўл олди. Йўлда У шогирдларидан:
— Одамлар Мени ким деб билади? — деб сўради. 28Шогирдлар Исога шундай жавоб беришди:
— Баъзилар Сизни Яҳё чўмдирувчи деб ҳисоблайдилар, баъзилар Илёс#8:28 Илёс — 6:15 изоҳига қаранг., бошқалари эса, қадимги пайғамбарлардан бири, деб айтиб юрибдилар.
29Исо улардан сўради:
— Сизлар–чи, Мени ким деб биласиз?
Бутрус Унга жавоб бериб:
— Сиз Масиҳсиз#8:29 Масиҳ — бу унвонни яҳудийлар келажакда уларни душманларидан қутқарадиган ва бутун ер юзидаги халқлар устидан ҳукмронлик қиладиган инсонга нисбатан ишлатганлар. Эски Аҳдда Масиҳнинг қиладиган ишлари ҳақида башоратлар ёзилган. Янги Аҳдга кўра Раббимиз Исо ўша Масиҳдир. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МАСИҲ сўзига қаранг., — деди.
30Шундан сўнг Исо, Мен ҳақимда ҳеч кимга гапирманглар, деб шогирдларига қатъий буюрди.
Исо Ўз ўлими ҳақида гапиради
31Исо шогирдларига шундай деб уқтира бошлади: “Инсон Ўғли кўп азоб чекади. Йўлбошчилар, бош руҳонийлар#8:31 бош руҳонийлар — жамиятнинг бошқа эътиборли одамлари қаторида Олий кенгаш аъзолари эдилар. Олий кенгаш яҳудийларнинг сиёсий ва диний кенгаши эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БОШ РУҲОНИЙЛАР иборасига қаранг. ва Таврот тафсирчилари томонидан рад қилиниб, ўлдирилади. Учинчи куни эса тирилади.” 32У бу ҳақда очиқдан–очиқ гапирди. Шунда Бутрус Исони четга тортиб:
— Устоз, бундай деб айтманг, — деди. 33Аммо Исо ўгирилиб шогирдларига қаради–да, Бутрусни қаттиқ койиб деди:
— Йўқол кўзимдан, шайтон! Сен Худонинг ишларини эмас, инсон ишларини ўйлаяпсан.
34Шундан сўнг Исо халқ билан шогирдларини олдига чақириб деди:
— Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ўз хочини кўтариб#8:34 …ўз хочини кўтариб… — Рим империяси даврида ўлим жазосининг бир тури маҳкумни хочга михлаш эди. Бу жазо ҳаммага маълум бўлган. Одатда жиноятчи ўзи михланадиган хочнинг кўндаланг ёғочини ҳукм ижро этиладиган жойга кўтариб олиб борар эди (тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХОЧ сўзига қаранг). Исо Масиҳ мана шу тимсол орқали шогирдларини ҳамда Унга ишонганларни ўз манфаатларини кўзламасдан, Унга бутунлай ўзларини бағишлаб ва итоат қилиб ҳаёт кечиришга, ҳаттоки У учун ўлимга ҳам рози бўлишга даъват этади., ортимдан юрсин. 35Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун ва Хушхабар учун жонини берса, жонини асраб қолади. 36Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса–ю, ўз жонидан маҳрум бўлса, бундан унга нима фойда?! 37Инсон ўз жони эвазига қандай тўлов бера олади?! 38Бу бевафо ва гуноҳкор насл орасида Мендан ва Менинг сўзларимдан уялманглар! Акс ҳолда, Инсон Ўғли муқаддас фаришталар билан бирга Отасининг#8:38 Ота — Худога ишора. Исо кўпинча Ота унвонини Худога нисбатан ишлатган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ НОМЛАРИ ибораси остида берилган ОТА сўзига қаранг. улуғворлигига бурканиб келганда, У ҳам сизлардан уялади.

Currently Selected:

Марк 8: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

YouVersion uses cookies to personalize your experience. By using our website, you accept our use of cookies as described in our Privacy Policy