Марк 3
3
3–БОБ
Қўли шол одамни Исо соғайтиради
1Бошқа бир куни Исо синагогага кирди. У ерда қўли шол бир одам бор эди. 2Исони айбламоқчи бўлган баъзи одамлар#3:2 Исони айбламоқчи бўлган баъзи одамлар — синагогадаги фарзийларга ишора (шу бобнинг 6–оятига қаранг).: “Исо Шаббат куни ҳам бу одамга шифо берармикан”, деб Уни кузатиб турардилар.
3Қўли шол одамга Исо:
— Олдинга чиқ! — деди. 4Сўнг халойиқдан сўради:
— Қонунга мувофиқ Шаббат куни яхшилик қилиш керакми ёки ёмонликми? Жонни халос қилиш керакми ёки ҳалок қилишми?
Улар эса индамай туравердилар.
5Исо одамларнинг бундай бағри тошлигидан ранжиб, атрофга ғазаб билан қаради. Сўнгра ўша одамга:
— Қўлингни узат! — деди.
У одам қўлини узатиши биланоқ, қўли соппа–соғ бўлиб қолди. 6Фарзийлар эса дарров ташқарига чиқиб: “Исони қандай қилиб ўлдирсак экан?” деб Ҳирод тарафдорлари#3:6 Ҳирод тарафдорлари — Буюк Ҳироднинг авлодлари ҳукмронлигини қўллаб–қувватлаган яҳудийларнинг бир гуруҳи. Буюк Ҳирод ва унинг ўғли Ҳирод Антипас (6:14 га қаранг) ҳокимияти чекланган бўлиб, фақат Рим ҳукумати рухсати билан иш юритарди. Фарзийлар Рим ҳукуматига қаттиқ қаршилик кўрсатар, аммо Ҳирод тарафдорлари Рим ҳукмронлигини қўллаб–қувватлар эдилар. билан тил бириктиришди.
Кўл бўйидаги оломон
7-8Исо шогирдлари билан Жалила кўли томонга кетди. Унга бир талай оломон эргашди. Унинг қилган ишлари тўғрисида эшитган бу одамлар Жалиладан, Яҳудиядан, Қуддусдан, Идумея ҳудудидан, Иордан дарёсининг шарқидаги ерлардан, шунингдек, Тир ва Сидон атрофидаги ҳудудлардан келган эдилар. 9Одам кўплигидан оёқ остида қолиб кетмай деб, Исо шогирдларига қайиқ тайёрлаб қўйишни буюрди. 10Исо кўпчиликка шифо бергани учун, ҳамма хасталар Исога қўлларини теккизмоқчи бўлиб, У томон ёпирилишарди. 11Ёвуз руҳга чалинган одамлар эса Исони кўрган заҳоти, Унинг оёқларига йиқилиб: “Сен Худонинг Ўғлисан#3:11 Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг.”, — деб бақириб юборишарди. 12Аммо Исо: “Менинг кимлигимни айтманглар!” деб уларга қатъий буюрарди.
Исо ўн икки ҳаворийни танлайди
13Шундан сўнг Исо тоққа чиқиб, Ўзи хоҳлаган одамларни ёнига чақирди. Улар келгач, 14Исо ўн икки одамни танлаб олиб, уларга ҳаворийлар деб ном берди#3:14 Исо ўн икки одамни танлаб олиб, уларга ҳаворийлар деб ном берди — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Исо ўн икки одамни танлади.. Сўнгра деди:
— Мен билан бирга бўлишларингиз учун сизларни танлаб олдим. Мен сизларни ваъз айтишга юбораман. 15Сизларга жинларни ҳайдаш#3:15 …жинларни ҳайдаш… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида касалларни соғайтириш ва жинларни ҳайдаш. ҳокимиятини бераман.
16Исо танлаб олган ўн икки ҳаворий қуйидагилардир: Шимўн (Исо унга Бутрус деб исм берди), 17Забадиё ўғиллари Ёқуб ва Юҳанно (Исо уларга Банирагаш, яъни “момақалдироқ ўғиллари” деб ном берди), 18яна Эндрус, Филип, Бартоломей, Матто, Тўма, Халфей ўғли Ёқуб, Таддеюс#3:18 Таддеюс — баъзи олимларнинг фикри бўйича, бу исм Ёқуб ўғли Яҳудонинг яна бир исми эди (Луқо 6:16, Ҳаворийлар 1:13 га қаранг). Хоин Яҳудодан ажралиб туриши учун унга Таддеюс исми берилган бўлиши мумкин., ватанпарвар#3:18 ватанпарвар — бу ном Шимўннинг Рим империясига қаршилик кўрсатган авом халқ ҳаракатининг аъзоси эканига ишора қилаётган бўлиши мумкин. Ушбу ҳаракат аъзолари сиёсий, иқтисодий ва диний мақсадларни кўзлаган эдилар. Шимўн 19ва Исога хиёнат қилган Яҳудо Ишқариёт.
Исо ва шайтон
20Шундан сўнг Исо уйга#3:20 уй — Бутрус ва Эндруснинг Кафарнаҳумдаги уйига ишора бўлса керак (1:29 га қаранг). кетди. Аммо яна кўп халойиқ тўплангани учун Исо ва шогирдларининг ҳатто нон ейишга ҳам вақтлари бўлмади. 21Исонинг қилган ишлари тўғрисида оила аъзолари#3:21 оила аъзолари — шу бобнинг 31-32–оятларига ва 6:3 га қаранг. эшитиб: “Исо ақлдан озиб қолибди”, деб Уни олиб кетгани келдилар. 22Қуддусдан келган Таврот тафсирчилари эса:
— Унинг ичига Баалзабул кириб олган. У Баалзабулнинг — инс–жинслар ҳукмдорининг#3:22 …Баалзабул…инс–жинслар ҳукмдори… — шайтон шоҳлигидаги қудратли бир мавжудотга ёки шайтоннинг ўзига ишора. кучи билан жинларни қувиб чиқаряпти, — дейишди.
23Шунда Исо уларни ёнига чақириб, масал билан сўзлай бошлади:
— Қандай қилиб шайтон шайтонни қувиб чиқара олади?! 24Агар бир шоҳлик низо туфайли ўз ичидан бўлиниб кетса, бундай шоҳлик хароб бўлади. 25Агар бир хонадон низо туфайли ўз ичидан бўлиниб кетса, у хонадон барбод бўлади. 26Борди–ю, шайтоннинг шоҳлиги ўз–ўзига қарши чиқиб, бўлиниб кетса, у барбод бўлиб, куни битади. 27Ҳеч ким кучли одамнинг уйига бостириб кириб, унинг мол–мулкини талон–тарож қилиб олиб кета олмайди. Уйнинг эгасини ўғри боғлаб қўйсагина, уйини талон–тарож қила олади. 28Сизларга чинини айтайин: одамларнинг қилган гуноҳлари, айтган ҳар қандай куфрликлари кечирилади. 29Аммо ким Муқаддас Руҳга куфрлик қилса#3:29 …ким Муқаддас Руҳга куфрлик қилса… — Худога ишонишдан бош тортиб, Муқаддас Руҳнинг ишига қаршилик кўрсатадиган одамга ишора қилади., ҳеч қачон кечирилмайди, чунки бу абадий гуноҳдир.
30Исо бу сўзни, “Уни ёвуз руҳ чалган” деганлари сабабли айтди.
Исонинг онаси ва укалари
31Исонинг онаси билан укалари келиб қолишди. Улар Исони чақириб келиш учун одам юбориб, ўзлари уйнинг ташқарисида кутиб туришди. 32Исонинг атрофида оломон ўтирган эди. Улар Исога:
— Ана, онангиз ва укаларингиз#3:32 онангиз ва укаларингиз — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида онангиз, укаларингиз ва сингилларингиз. ташқарида Сизни сўраяптилар, — дейишди. 33Исо уларга жавобан:
— Менинг онам ва укаларим ким? — деди. 34Сўнгра атрофида ўтирганларга назар солиб деди:
— Мана, Менинг онам ва укаларим! 35Кимда–ким Худонинг иродасини бажо қилса, у Менинг укам, синглим, онам бўлади.
Currently Selected:
Марк 3: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: