Михо 1
1
1–БОБ
1Яҳудо#1:1 Яҳудо — жанубий шоҳлик назарда тутилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО сўзига қаранг. шоҳлари Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврларда#1:1 …Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврлар… — милоддан олдинги 740-687 йиллар. Эгамиз Мўрашатлик#1:1 Мўрашат — Яҳудонинг жанубидаги қишлоқ, Қуддусдан қарийб 40 километр жануби–ғарбда жойлашган. Михо пайғамбарга Ўз сўзини аён қилиб турди. Самария ва Қуддус#1:1 Самария ва Қуддус — Самария Исроилнинг, яъни шимолий шоҳликнинг пойтахти, Қуддус эса Яҳудонинг, яъни жанубий шоҳликнинг пойтахти эди. ҳақида Эгамиз айтган бу сўзлар Михо пайғамбарга ваҳий орқали аён бўларди.
Самария ва Қуддус ҳукм қилинади
2Қулоқ тутинг, эй халқлар!
Қулоқ солинг, ер юзида яшовчилар!
Эгамиз Раббий сизларга қарши гувоҳлик беради.
Муқаддас Маъбадидан Раббий гапиради.
3Ана, Эгамиз Ўз масканидан чиқяпти,
Тоғ чўққиларини босиб келяпти.
4Унинг оёғи остида эрийди тоғлар,
Ёрилиб кетади даралар.
Тоғлар оловда эриган мум каби бўлади,
Тепаликдан оқиб тушган сувдай тўкилади.
5Ёқуб насли#1:5 Ёқуб насли — Худо Ёқубнинг исмини Исроил деб ўзгартирган (Ибтидо 32:27-28 га қаранг), шунинг учун кўпинча Ёқуб насли деганда Исроил, яъни шимолий шоҳлик аҳолиси назарда тутилади. Бироқ бу ўринда мазкур исм ҳам Исроил, ҳам Яҳудо халқларига нисбатан ишлатилган. Ёқуб бу иккала халқнинг бобокалони бўлган. Яҳудо халқи Михо пайғамбарнинг башоратини фақат Исроил халқига тааллуқли, деб ўйлаган бўлиши мумкин. Бироқ оятнинг охирги икки қаторидан кўриниб турибдики, Михо пайғамбар Яҳудо халқини ҳам бутпарастликда айблаб, жамиятни емирган мажусийлик одатларини фош этади. итоатсизлик қилгани учун,
Исроил гуноҳга ботиб кетгани учун
Бу воқеалар содир бўлади.
Ёқуб насли орасида итоатсизлик қилган ким?
Пойтахт шаҳар Самария эмасми?!
Бутпарастлар уяси#1:5 Бутпарастлар уяси — ибронийча матнда Бамахлар, яъни “Тепаликлар”. Канъон худоларига топинадиган жойлар бамах деб аталарди. Одатда бу саждагоҳлар тепаликларда жойлашган бўлиб, у ерда Канъон худоларининг тасвирлари ва қурбонликлар келтириш учун қурбонгоҳ бўларди. Бу оятда Михо пайғамбар Қуддус шаҳрини ўшандай тепалик сифатида тасвирламоқда. Яҳудонинг қаерида жойлашган?
Қуддуснинг нақ ўзида эмасми?!
6Эгамиз шундай дейди:
“Мен Самарияни вайрон қиламан.
Уни ток экиладиган жойга айлантираман.
Шаҳар деворларини йиқитаман,
Девор тошларини водийга юмалатаман.
Унинг пойдеворларини очиб ташлайман.
7Самариянинг бутлари парча–парча бўлади,
Барча санамлари синдириб, ёндирилади.
Фаҳш йўли билан келган бутларнинг қимматбаҳо безаклари
Ўзга юрт фоҳишаларига#1:7 Фаҳш йўли…фоҳишалар… — ўша пайтларда Канъондаги бутпараст халқлар ўз саждагоҳларида диний вазифалардан бирини фаҳш орқали бажарардилар. Бутпараст халқларнинг удумларига кўра, одамлар фоҳишалар ва фоҳишлар билан жинсий алоқа қилиш орқали ўз худоларига топинардилар, худоларидан фаровонлик ато қилишни сўрардилар. Лекин Эгамиз Исроил халқига бу йўл билан сажда қилишни қатъиян ман этган (Қонунлар 23:17-18 га қаранг). Фаҳш орқали топилган пулга улар бутхоналардаги бутларни олтину кумуш билан безатишарди. Башоратга кўра, келажакда Самарияни забт этадиган душман лашкари бу қимматбаҳо безакларни ўлжа қилиб, бошқа жойдаги фоҳишаларга сарф қилишади. тўлов қилиб берилади.”
Михо пайғамбарнинг марсияси
8Бундай мусибат дастидан йиғлаб, фарёд қиламан,
Яланғоч, оёқ яланг юраман,
Чиябўридай увиллаб, фиғон чекаман,
Бўта#1:8 Бўта — ибронийча матнда Туяқуш. Туяқуш қаттиқ, мунгли товуш чиқаради. каби бўзлаб йиғлайман.
9Ахир, даво йўқ Самариянинг ярасига,
Ёпишди Яҳудога ҳам у яра,
Халқим дарвозаси — Қуддусга юқди.
10Гат аҳолиси билан бу ҳақда ҳасратлашманг#1:10 Гат аҳолиси билан бу ҳақда ҳасратлашманг… — Филистларнинг бу шаҳри Қуддусдан ғарбда жойлашган бўлиб, Яҳудо қир этаклари бағридаги Михонинг она қишлоғига яқин эди. Филистлар Исроил халқининг душмани эди. Шоҳ Шоул ва унинг ўғли Йўнатан Филистлар томонидан ўлдирилгандан сўнг, Довуд улар учун марсия куйлаган эди. Михо пайғамбар ҳам ўз марсиясини Довуднинг сўзлари билан бошламоқда (2 Шоҳлар 1:20 га қаранг). Яҳудо халқининг бошига тушадиган кулфатлардан Филистлар хурсанд бўлишини Михо хоҳламайди. Шу бобнинг 10-16–оятларида босқинчилар Яҳудо қир этакларига ғарбдан бостириб келиши ва ўша ҳудуддаги баъзи шаҳар ва қишлоқларни забт этиши ҳақида ёзилган. Шулар қаторида душманлар Михонинг она қишлоғини ҳам босиб олади. Археологик маълумотларга кўра, милоддан олдинги 701 йилда Оссурия шоҳи Санхарив Яҳудо шоҳлигига ғарбдан бостириб келиб, 46 та шаҳарни қўлга киритган. У қарийб 20.000 аҳолини сургун қилгандан сўнг, Қуддусга ҳам юриш қилган эди (4 Шоҳлар 18:13-16 га қаранг).,
Улар олдида кўз ёшингизни тўкманг!
Байт–Лафрога бориб,
У ерда қайғудан тупроққа юмаланг!#1:10 Байт–Лафрога бориб…тупроққа юмаланг — ибронийчада Байт–Лафро номининг маъноси тупроқ хонадони. Тупроққа ёки кулга юмалаш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди (Еремиё 6:26, Ҳизқиёл 27:30 га қаранг).
11Эй Шофир#1:11 Шофир — ибронийчадаги маъноси ёқимли, бироқ бу шаҳар аҳолисининг қисмати асло ёқимли эмас. аҳли,
Сиз асирликка кетасиз,
Яланғоч, шарманда бўлиб борасиз.
Занон#1:11 Занон — бу ном ибронийчадаги ташқарига чиқмоқ сўзига оҳангдош. Бироқ бу шаҳар аҳолиси ташқарига чиқиб, душманга қаршилик кўрсатишга асло журъат эта олмайди. халқи ташқарига чиқишга журъат этмайди.
Байт–Эзел#1:11 Байт–Эзел — ибронийчадаги маъноси қўшни уй. Лекин бу шаҳар аҳолиси яхши қўшни бўла олмайди, чунки улар ўз юртдошларига бошпана бера олмайди. аҳли мотам тутади,
Энди улар сизга паноҳ бўлмайди.
12Морўт#1:12 Морўт — бу ном ибронийчадаги аччиқ сўзига оҳангдош. Бу сўз кўчма маънода бўлиб, изтиробу аламга ишора қилади. аҳолиси мадад кутган эди,
Аммо Эгамиз фалокат юборди.
Бу фалокат ҳатто Қуддус дарвозаларига етди.
13Эй Лахиш#1:13 Лахиш — бу ном ибронийчадаги жанговар отлар иборасига оҳангдош. Лахиш шаҳри мустаҳкам қалъа бўлиб, жанговар отлар ва жанг араваларига эга эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЖАНГ АРАВАСИ иборасига ва унга ишланган расмга қаранг. аҳли,
Отларингизни жанг араваларига қўшинг!
Сиз итоатсиз Исроил халқига тақлид қилдингиз,
Қуддус аҳлини#1:13 Қуддус аҳли — ибронийча матнда Қиз Сион, Қуддус аҳлига нисбатан қўлланган шеърий усул. 3:10 изоҳига қаранг. илк бор гуноҳга бошладингиз!#1:13 …Қуддус аҳлини илк бор гуноҳга бошладингиз! — бу ерда Михо қандай гуноҳни назарда тутгани аниқ эмас. Лахиш аҳолиси Яҳудо халқини бутпарастликка бошлагани ёки Худога умид боғламай, ҳарбий кучига, отлару жанг араваларига ишонгани назарда тутилган бўлиши мумкин (5:10 га ва Ишаё 31:1, Хўшея 10:13, 14:3 га қаранг).
14Шундай экан, эй Яҳудо халқи,
Энди Мўрашат#1:14 Мўрашат — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Мўрашат–Гат. Михо пайғамбар шу қишлоқда таваллуд топган эди (шу бобнинг 1–оятига ва ўша оятнинг учинчи изоҳига қаранг). билан хайрлашаверинг,
Эсдалик совғаларингизни уларга тақдим қилинг#1:14 Энди Мўрашат билан хайрлашаверинг, Эсдалик совғаларингизни уларга тақдим қилинг — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Энди Мўрашат учун қалин беринглар. Мўрашат номи ибронийчадаги унаштирилган сўзига оҳангдош. Турмушга чиқаётган қиз ўз отасининг уйидан чиқиб кетганидай, Мўрашат аҳолиси ҳам ўз уйларидан чиқиб кетадилар. Михо пайғамбар бу ўринда сўз ўйини қилиб, Мўрашат аҳолисининг сургун бўлишига ишора қиляпти..
Аттанг, Ахсиб#1:14 Ахсиб — бу ном ибронийчадаги ёлғончи ёки панд берувчи сўзига оҳангдош. аҳли Исроил шоҳларига панд берди,
Бера олмайдиган ёрдамни уларга ваъда қилди.
15Эй Моришо#1:15 Моришо — бу ном ибронийчадаги ғолиб сўзига оҳангдош. аҳли,
Эгамиз устингизга бир босқинчини юборади.
Исроил йўлбошчилари Адуллам ғорига қочиб боришади.
16Суюкли фарзандларингиз учун нола қилинг,
Сочингизни қирдиринг#1:16 …Сочингизни қирдиринг — сочни қириш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди..
Калхатлар каби сийқа бош бўлинг,
Ахир, болаларингиз#1:16 …фарзандларингиз…болаларингиз… — Яҳудонинг шаҳарлари ва қишлоқларидаги аҳолига нисбатан қўлланган шеърий усул. сургун қилинади.
Currently Selected:
Михо 1: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: