YouVersion Logo
Search Icon

Матто 23

23
23–БОБ
Сохта ва чин тақводорлик
1Шундан кейин Исо оломонга ва шогирдларига гапирди: 2“Қонунни изоҳлаш ҳуқуқи Таврот тафсирчилари ва фарзийларга берилган. 3Шу боис уларга қулоқ солинглар, айтганини қилинглар, аммо қилганини қилманглар! Чунки улар ўзлари айтганларни қилмайдилар. 4Улар кўтариб бўлмайдиган оғир юкни бировларга юклайдилар, ўзлари эса ёрдам бериш учун ҳатто бармоғини ҳам қимирлатмайдилар. 5Ҳамма ишларини бошқалар кўрсин деб қиладилар. Пешаналарига таққан нишоналарини каттароқ, кийимларининг попукларини#23:5 Пешаналарига таққан нишоналари…кийимларининг попуклари… — бу нишона ва попукларни эркаклар ўзларининг Худога бағишланганларини кўрсатиш учун тақиб юрардилар. Нишона одатда теридан тикилган кичкина қути бўлиб, унинг ичида Тавротдан ёзиб олинган муҳим оятлар бор эди. Худо Ўз халқига, Менинг амрларимни ёдда тутиб, уларга риоя қилинглар, амрларимни фарзандларингизга ўргатинглар, деб попуклар осиб юришни ва нишоналар тақиб юришни буюрган эди (Саҳрода 15:37-40, Қонунлар 6:8, 11:18 га қаранг). Исо Масиҳ бу амрга итоат этишни эмас, балки инсон юрагидаги мағрурликни, гуноҳга мойил бўлган ўй–хаёлларни айб деб биларди. узунроқ қиладилар. 6Шунингдек, зиёфатларда тўрга чиқишни ва синагогаларда яхши жойларда ўтиришни ёқтирадилар. 7Бозорларда одамлар уларга салом беришларини, «устоз» деб мурожаат этишларини яхши кўрадилар.
8Аммо сизларни ҳеч ким «устоз» деб чақирмасин, чунки ҳаммангизнинг битта Устозингиз бор. Сизлар эса бир тенг биродару опа–сингилсизлар. 9Ер юзида ҳеч кимни ота деб айтманг, чунки сизларнинг самода ягона Отангиз бор. 10Ҳеч ким сизларни «йўлбошчи» деб ҳам айтмасин, чунки сизларнинг яккаю ягона йўлбошчингиз Масиҳдир. 11Орангизда ким бош бўлса, сизларга хизмат қилсин. 12Зотан, ўзини ўзи юксалтирган камситилади, ўзини паст тутган эса юксалтирилади.
Исо Таврот тафсирчиларига ва фарзийларга таъна қилади
13-14Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Ахир, сизлар одамлар кирмасин деб, Осмон Шоҳлиги эшикларини беркитиб қўйяпсизлар. У ерга ўзларингиз ҳам кирмаяпсизлар, кирмоқчи бўлганларни ҳам киргизмаяпсизлар#23:13-14 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар 14–оятни ташкил этиб, қўшимча қилинган: Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Ахир, сизлар беваларнинг уй–жойларини тортиб оласизлар, хўжа кўрсинга узоқ дуо ўқийсизлар. Шунинг учун ниҳоятда қаттиқ жазога мубтало бўласизлар..
15Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Ахир, сизлар ҳеч бўлмаса бир кишини ўз динингизга киритиш учун денгизу қуруқликни кезиб чиқасизлар. Ниятингизга эришганингизда эса, уни ўзингиздан беш баттар дўзахи одам қиласизлар.
16Эй кўр етакчилар, ҳолингизга вой! Сизлар: «Ким Маъбад ҳақи деб қасам ичса, у қасамини бажармаса ҳам бўлади, аммо ким Маъбад олтини ҳақи деб қасам ичса, ўз қасамини бажариши шарт», дейсиз. 17Ҳой кўр нодонлар! Қайси бири буюкроқ: Маъбаднинг олтиними ёки олтинни муқаддас қилган Маъбаднинг ўзими?! 18Яна сизлар шундай деб айтасизлар: «Ким қурбонгоҳ ҳақи деб қасам ичса, у қасамини бажармаса ҳам бўлади, аммо ким қурбонгоҳдаги қурбонлик ҳақи деб қасам ичса, қасамини бажариши шарт», дейсизлар. 19Шу қадар кўр бўлмасангиз–а! Қайси бири буюкроқ: қурбонликми ёки қурбонликни муқаддас қилган қурбонгоҳми? 20Ахир, қурбонгоҳ ҳақи деб қасам ичган, ҳам қурбонгоҳнинг ўзи, ҳам ундаги барча қурбонликлар ҳақи қасам ичган бўлади–ку! 21Маъбад ҳақи деб қасам ичган эса, ҳам Маъбаднинг ўзи, ҳам Маъбадда яшайдиган Худо ҳақи қасам ичган бўлади. 22Осмон ҳақи деб қасам ичган эса, осмондаги Худонинг тахти ва тахтда ўтирган Худонинг Ўзи ҳақи қасам ичган бўлади.
23Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Сизлар ялпиз, укроп ва зирадан ушр#23:23 ушр — ҳар қандай даромаднинг ўндан бир қисми. Левилар 27:30-33, Қонунлар 14:22-29, 26:12-13 га қаранг. берасизлар, аммо қонуннинг адолат, шафқат ва имон каби энг муҳим таълимотларини писанд қилмайсизлар. Буларнинг бирини бажара туриб, иккинчисини ҳам ташлаб қўймаслигингиз керак эди. 24Ҳой кўр етакчилар! Сизлар ичимлигингиздан чивинни сузиб оласизлар#23:24 …ичимлигингиздан чивинни сузиб оласизлар… — ҳаром бўлиб қолмаслик учун улар ҳатто энг кичкина ҳашаротни сузиб олардилар (Левилар 11:20-23 га қаранг), аммо ҳаром бўлган туяни бутунлигича ютиб юборардилар (Левилар 11:4 га қаранг)., аммо туяни бутунлигича ютиб юборасизлар!
25Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Сизлар пиёлаю лаганингизнинг сиртини тозалайсизлар–у, аммо ичи очкўзлик ва худбинликка тўла. 26Эй кўр фарзий! Сен, аввало, пиёла ва лаганнинг ичини тозалаб ол, шунда уларнинг сирти ҳам тоза бўлади.
27Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Чунки сизлар оҳакланган қабрларга#23:27 …оҳакланган қабрларга ўхшайсизлар… — яҳудийлар қабрларни ҳаром деб билишарди, шунинг учун қабрга тегиб кетган одам ҳам ҳаром бўларди (Саҳрода 19:16 га қаранг). Фарзийлар ташқи тозалик, диний покликка риоя қилиб, ҳақиқий солиҳликка эътиборсиз бўлганлари учун Худонинг назарида нопок эдилар. Уларнинг урф–одатлари нафақат ўзларини, балки уларнинг урф–одатларига риоя қилган ҳамма одамни булғар эди. ўхшайсизлар: қабрларнинг ташқи томони чиройли, аммо ичи мурдаларнинг суякларига ва ҳар хил ифлосликларга тўла. 28Шу сингари, сизлар ҳам ташқи томондан бошқаларга тақводор бўлиб кўринасиз, аммо ичингиз иккиюзламачиликка ва гуноҳга тўла.
Сохта тақводорлар оладиган жазо
29Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Ахир, сизлар пайғамбарларга мақбаралар қуриб, тақводорларнинг қабрларини безатиб, 30шундай дейсизлар: «Агар ота–боболаримиз даврида биз ҳам яшаганимизда эди, уларга қўшилишиб пайғамбарларнинг қонини тўкмаган бўлардик.» 31Бу билан сизлар пайғамбарларни қатл қилганларнинг ўғиллари эканингизни тан оляпсизлар. 32Ота–боболарингиз бошлаган ишни охирига етказинглар энди!
33Ҳой илонлар, заҳарли илонлар зоти! Сизлар дўзах жазосидан қандай қочиб қутуласиз?! 34Ана шу сабабдан Мен олдингизга пайғамбарларни, донишманду устозларни юбораман. Аммо сизлар уларнинг баъзиларини ўлдирасизлар, баъзиларини хочга михлайсизлар, бошқаларини эса синагогаларингизда қамчилаб, шаҳарма–шаҳар қувғин қиласизлар. 35Натижада ўлдирилган ҳамма бегуноҳ одамларнинг қони учун сизлар жазоланасизлар. Айбсиз Ҳобилнинг тўкилган қонидан тортиб, қурбонгоҳ билан Маъбад орасида сиз ўлдирган Бархиё ўғли Закариёнинг#23:35 …Ҳобил…Закариё… — Эски Аҳдда баён қилинган воқеаларга кўра, биринчи ўлдирилган инсон — Ҳобил, охирги ўлдирилган инсон эса Закариё эди (Ибтидо 4:8, 2 Солномалар 24:20-22 га қаранг). қони сизнинг гарданингизда бўлади. 36Ҳа, сизларга чинини айтаман: бу насл ҳамма қотилликлар учун жазо олади.
Исонинг Қуддус учун ноласи
37Эҳ Қуддус, Қуддус! Пайғамбарларни қатл этиб, ҳузурига юборилганларни тошбўрон қилувчи шаҳар! Товуқ ўз жўжаларини қанотлари остига қандай тўпласа, Мен ҳам сенинг халқингни бир неча марта шундай тўпламоқчи бўлдим. Лекин сен истамадинг. 38Эй Қуддус аҳолиси, сизнинг Маъбадингиз ҳувиллаб қолади. 39Сизга шуни айтай: «Эгамиз номидан келадиган Инсон барака топсин»#23:39 Забур 117:26 га қаранг., деб айтмагунингизча, Мени кўрмайсизлар.”

Currently Selected:

Матто 23: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in