Матто 20
20
20–БОБ
Мардикорлар ҳақида масал
1Осмон Шоҳлиги эрта саҳарда узумзорига мардикорлар ёллагани чиққан боғ эгасига ўхшайди. 2Боғ эгаси мардикорларга, сизларга бир кумуш тангадан#20:2 бир кумуш танга — юнонча матнда бир динор, Рим кумуш тангаси. Шу бобнинг 9, 10, 13–оятларида ҳам бор., одатдаги бир кунлик иш ҳақини тўлайман, деб улар билан келишибди. Сўнг уларни ўзининг узумзорига юборибди.
3Соат тўққизларда у бозор майдонига чиққан экан, бекор турган бир неча одамларни кўриб, 4уларга:
— Сизлар ҳам менинг узумзоримга боринглар, тегишли иш ҳақингизни тўлайман, — дебди. Улар борибди.
5Боғ эгаси соат ўн иккиларда ва учда бозор майдонига чиқиб, яна шундай қилибди. 6Соат бешларда тағин бозор майдонига борса, бекор турган яна бошқаларни кўрибди–да:
— Нега сизлар бу ерда кун бўйи бекор турибсизлар? — деб сўрабди. 7Улар:
— Ҳеч ким бизни ишга ёлламади, — деб жавоб берибдилар. Шунда боғ эгаси:
— Сизлар ҳам менинг узумзоримга бориб ишланглар#20:7 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар боғ эгасининг гапига қўшимча қилинган: тегишли ҳақингизни оласизлар., — дебди.
8Кеч бўлганда, узумзор эгаси ўзининг ишбошисига:
— Мардикорларни чақириб, уларга иш ҳақларини бер. Охир келганлардан бошлагин, биринчи келганларга охирида берасан, — деб буюрибди. 9Шундай қилиб, соат бешларда иш бошлаганлар бир кумуш тангадан олишибди. 10Биринчи келганларга ҳақ тўлаш навбати келганда, улар: “Биз кўпроқ оламиз”, деб ўйлабдилар. Аммо уларнинг ҳар бирига ҳам бир кумуш тангадан берилибди. 11Улар пулларини олгач, боғ эгасига норозилигини билдира бошлашибди:
12— Манави охирги келганлар бир соатгина ишлашди, биз эса кун бўйи жазирамада меҳнат қилдик. Аммо сиз бизнинг меҳнатимизни уларнинг қилган иши билан тенг кўрдингиз.
13Боғ эгаси улардан бирига шундай деди:
— Дўстим, мен сенга ноҳақлик қилганим йўқ. Сен билан бир кумуш тангага келишган эдик–ку! 14Энди ҳақингни олгин–у, жўна. Мана бу охирги келганларга сен билан баравар иш ҳақи беришни хоҳладим. 15Ўзимнинг пулимни хоҳлаганимча сарф қила олишга ҳақим йўқми?! Ёки менинг сахийлигимни кўролмаяпсанми?
16Шундай қилиб, охиргилар биринчи бўладилар, биринчилар эса охирги бўладилар#20:16 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар Исонинг гапига қўшимча қилинган: Ахир, даъват этилганлар кўп, аммо танланганлар оздир..”
Исо Ўз ўлими тўғрисида учинчи марта гапиради
17Исо Қуддусга кетаётганда, ўн икки шогирдини четга олиб, уларга деди:
18— Мана, биз Қуддусга кетяпмиз. У ерда Инсон Ўғли бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари қўлига тутиб берилади. Улар Инсон Ўғлини ўлимга маҳкум қиладилар. 19Сўнг ғайрияҳудийларга#20:19 ғайрияҳудийлар — ўша даврда Яҳудияда ҳукмронлик қилган Рим империяси амалдорларига ишора. топширадилар. Ғайрияҳудийлар Уни ҳақоратлайдилар, қамчилайдилар ва хочга михлайдилар. Аммо учинчи куни У тирилади.
Бир онанинг тилаги
20Ўша пайтда Забадиёнинг хотини икки ўғлини#20:20 икки ўғли — яъни Ёқуб ва Юҳанно. бошлаб, Исонинг олдига келди. У Исодан бир нарса илтимос қилмоқчи бўлиб, Унга таъзим қилди. 21Исо аёлдан:
— Нима истайсиз? — деб сўради.
— Шоҳлигингизда ўғилларимнинг бири Сизнинг ўнг томонингизда#20:21 Сизнинг ўнг томонингиз — ўнг томон мурувват ва барака ўрни деб ҳисобланган., бири чап томонингизда ўтирсин! — деди Унга аёл. 22Исо шундай деди:
— Сизлар нима сўраётганингизни билмайсизлар. Мен ичадиган азоб косасидан#20:22 азоб косаси — юнонча матнда коса, Исонинг азоблари ва хочдаги ўлимига ишора (шу бобнинг 17-19–оятларига қаранг). “Косадан ичмоқ” ибораси азоб–уқубат тортиб, жазо олиш маъносини билдиради (мисол учун, Забур 74:9, Ишаё 51:17, Еремиё 25:15 га қаранг). сизлар ича оласизларми?#20:22 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар Исонинг гапига қўшимча қилинган: Мен бошдан кечирадиган қайғу–аламларга ботиб чидай оласизларми?
— Ича оламиз! — деб жавоб берди улар. 23Исо уларга деди:
— Сизлар–ку Мен ичадиган азоб косасидан ичасизлар#20:23 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар Исонинг гапига қўшимча қилинган: бошдан кечирадиган қайғу–аламларимга ўзингиз ҳам дучор бўласизлар., аммо Менинг ўнг ва чап томонимда ўтиришга рухсат бериш Ўз ихтиёримда эмас. Бу ўринни осмондаги Отам кимларга атаган бўлса, ўшаларники бўлади.
24Қолган ўнта шогирд буни эшитиб, иккала ака–укадан аччиқланиб кетишди. 25Исо эса уларни ёнига чақириб, деди:
— Бутпарастларга қаранглар, уларнинг ҳукмдорлари халқларига ўз ҳукмини ўтказадилар, катта амалдорлари элга зўравонлик қиладилар. 26Аммо сизларнинг орангизда бундай бўлмасин. Аксинча, орангизда ким катта бўлишни истаса, сизларга хизмат қилсин. 27Орангизда ким биринчи бўлишни истаса, сизларга қул бўлсин. 28Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи бошқаларга хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган.
Исо икки кўрга шифо беради
29Исо билан шогирдлари Ериходан кетар эканлар, бир талай оломон Исога эргашди. 30Йўл бўйида иккита кўр одам ўтирган эди. Улар олдиларидан Исо ўтиб кетаётганини эшитиб:
— Эй Ҳазрат, Довуд Ўғли#20:30 Довуд Ўғли — 9:27 изоҳига қаранг., бизларга раҳм қилинг! — деб бақирдилар. 31Оломон эса:
— Жим бўлинглар! — деб уларга дўқ қилди. Улар эса янада қаттиқроқ бақириб:
— Эй Ҳазрат, Довуд Ўғли, бизларга раҳм қилинг! — деб фарёд қилишарди. 32Исо тўхтаб, уларни ёнига чақирди–да:
— Мендан нима истайсизлар? — деб сўради. 33Улар:
— Ҳазрат, кўзларимиз очилсин! — дейишди.
34Исонинг уларга раҳми келиб, кўзларига қўл теккизди. Шу заҳоти уларнинг кўзлари очилди. Сўнг улар Исонинг ортидан эргашдилар.
Currently Selected:
Матто 20: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020