YouVersion Logo
Search Icon

Матто 19

19
19–БОБ
Никоҳ ва ажралиш ҳақида
1Исо бу гапларини тугатгандан кейин, Жалила ҳудудини тарк этди. У Иордан дарёсининг шарқ томонига, Яҳудия ўлкасининг нариги томонига борди. 2Бир талай оломон Исога эргашиб борган эди. Исо у ерда хасталарга шифо берди.
3Бир неча фарзийлар Исонинг олдига келдилар ва Уни синамоқчи бўлиб сўрадилар:
— Қонунга кўра, эркак киши ҳар қандай сабаб билан ўз хотинидан ажралиши мумкинми?#19:3 Қонунга кўра, эркак киши ҳар қандай сабаб билан ўз хотинидан ажралиши мумкинми? — Қонунлар 24:1 да ёзилган қонуний ажралишнинг сабаблари ҳақида яҳудий олимлари кўп баҳслашардилар. Баъзи олимлар Қонунлар 24:1 даги “уятли қилиқ”ни зино деб талқин қилган ҳолда, фақатгина хотин зино қилганда ажрашиш мумкин, деб айтишарди. Бошқа баъзи олимларнинг фикри бўйича, хотин эрга бирор сабабга кўра ёқмай қолса, эр хотини билан ажрашиши мумкин эди. Улар Қонунлар 24:1 даги “уни ёқтирмай қолса” иборасига урғу берганлар. Исо Масиҳнинг таълимотига кўра эса Худонинг асл мақсади шу эдики, эр ва хотин никоҳи бузилмасин, улар асло ажрашмасин (шу бобнинг 4-6–оятларига қаранг). Аммо Исо ҳам Мусонинг қонунларида берилган, бевафолик сабаби билангина ажралиш мумкин, деган фикрига қўшилар эди (шу бобнинг 8-9–оятларига қаранг).
4Исо уларга шундай жавоб берди:
— Наҳотки сизлар: азалда Яратувчи “одамларни эркагу аёл қилиб яратди”#19:4 Ибтидо 1:27, 5:2 га қаранг. деган сўзларни ўқимаган бўлсангизлар? 5“Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак бўлиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.”#19:5 Ибтидо 2:24 га қаранг. 6Бунга кўра, улар энди икки эмас, балки бир тан ҳисобланадилар. Худо бирга қўшганни бандаси ажратмасин.
7Фарзийлар эса Исога дедилар:
— Ундай бўлса, нима учун Мусо, эркак ўз хотинига талоқ хатини ёзиб бериб, жўнатиб юборсин, деб амр берган?#19:7 …Мусо…амр берган — Қонунлар 24:1 га қаранг.
8Исо уларга шундай жавоб берди:
— Сизлар бағри тош бўлганларингиз учун Мусо хотинларингиз билан ажрашишга ижозат берган, аммо азалда бундай бўлмаган. 9Мен сизларга шуни айтайин: ким бевафоликдан бошқа сабаб туфайли ўз хотини билан ажрашиб, бошқасига уйланса, зино қилган бўлади#19:9 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар Исонинг гапига қўшимча қилинган: шунингдек, эридан ажралган хотинга уйланган ҳам зино қилган бўлади..
10Шогирдлар Исога дедилар:
— Агар эркакнинг хотинига нисбатан шундай мажбурияти бўлса, уйланмаган яхшироқ экан–да!
11Исо эса шогирдларига:
— Ҳа, бу таълимотимни ҳамма ҳам қабул қилавермайди, — деди. — Бу таълимотим Худо атаган одамларгагина тегишли. 12Баъзи эркакларнинг уйлана олмаслигига айрим сабаблар бор: баъзиларнинг эркаклиги туғма заифдир. Бошқалари эса одамлар томонидан бичилган. Яна бошқалари Осмон Шоҳлиги йўлида уйланишдан воз кечадилар. Бу таълимотни қабул қила оладиган қабул қилсин.
Исо болаларни дуо қилади
13Исо болаларимизга қўл қўйиб дуо қилсин деб, одамлар Исонинг олдига болаларни олиб келишди. Шогирдлар эса болаларни олиб келган одамларни койидилар. 14Аммо Исо деди:
— Болаларга йўл беринглар, Менинг олдимга келишларига тўсқинлик қилманглар! Зеро, Осмон Шоҳлиги шундайларникидир.
15Исо болаларнинг бошига қўл қўйиб, дуо қилди, кейин Ўз йўлига кетди.
Бойлик ва абадий ҳаёт
16Шу маҳал бир одам Исонинг ёнига келиб:
— Устоз!#19:16 Устоз! — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Валинеъмат Устоз! Абадий ҳаётга эга бўлишим учун қандай яхши иш қилишим керак? — деб сўради. 17Исо унга деди:
— Нега Мендан яхши иш тўғрисида сўраяпсан? Фақатгина Худо яхши–ку!#19:17 Нега Мендан яхши иш тўғрисида сўраяпсиз? Фақатгина Худо яхши–ку! — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Нега Мени валинеъмат дейсиз? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким валинеъмат эмас–ку! Абадий ҳаётдан баҳраманд бўлишни истасанг, Худонинг амрларига риоя қилгин.
18— Қайсиларига? — деб сўради у. Исо деди:
— “Қотиллик қилма. Зино қилма. Ўғрилик қилма. Ёлғон гувоҳлик берма. 19Ота–онангни ҳурмат қил. Ўзгани ўзингни севгандай севгин”#19:18-19 Чиқиш 20:12-16, Қонунлар 5:16-20, Левилар 19:18 га қаранг. деган амрларга.
20Йигит Унга деди:
— Буларнинг ҳаммасига амал қилиб келаман. Яна нима қилишим керак?
21Исо йигитга айтди:
— Агар комил бўлишни истасанг, бориб, мол–мулкингни сотиб, пулини камбағалларга тарқат. Шунда самода хазинанг бўлади. Кейин келиб, Менга эргашгин.
22Йигит бу сўзларни эшитиб, ғамгин бўлиб қайтиб кетди, чунки унинг мол–мулки кўп эди.
23Исо шогирдларига деди:
— Сизга чинини айтайин: бой одамнинг Осмон Шоҳлигига кириши қийин бўлади. 24Сизларга яна шуни айтай: бойнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқдир.
25Шогирдлар буни эшитиб, ғоят ажабланишди ва:
— Ундай бўлса, ким нажот топа олар экан? — дейишди. 26Исо уларга кўз тикиб деди:
— Инсон учун бу имконсиздир, лекин Худо учун ҳамма нарсанинг имкони бор.
27Шунда Бутрус деди:
— Мана, биз уй–жойимизни ташлаб, Сизнинг орқангиздан эргашиб келдик. Бунинг эвазига нима оламиз?
28Исо уларга шундай жавоб берди: “Сизга чинини айтайин: ҳамма нарса янгиланганда#19:28 …ҳамма нарса янгиланганда… — Ваҳий 21:1-5 га қаранг. ва Инсон Ўғли Ўзининг улуғвор тахтида ўтирганда, Менинг орқамдан эргашиб келган сизлар ҳам ўн иккита тахтга ўтириб, Исроилнинг ўн икки қабиласига ҳукмронлик қиласизлар. 29Мен учун уй–жойини, ака–укаларини, опа–сингилларини, ота–онасини, болаларини ёки ер–мулкини ташлаб кетган ҳар бир киши булардан юз ҳисса ортиқроғини олиб, абадий ҳаётга эга бўлади. 30Аммо биринчи бўлганларнинг кўплари охирги бўладилар, охиргилар эса биринчи бўладилар.

Currently Selected:

Матто 19: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in