YouVersion Logo
Search Icon

Матто 1

1
1–БОБ
Исо Масиҳнинг насл–насаби
1Иброҳим ва Довуд авлодидан бўлган Исо Масиҳнинг насабномаси#1:1 Исо Масиҳнинг насабномаси — шу бобнинг 1-16–оятларида Исонинг Юсуф орқали бўлган насабномаси келтирилган. Мазкур рўйхатдаги …дан…туғилди деган ибора маъноси унинг авлоди эди бўлиши ҳам мумкин. Одатда Муқаддас Китобда берилган насабномаларда ҳамма наслларнинг тўлиқ рўйхати берилмай, фақат маълум бир авлоднинг маълум бир аждоддан келиб чиққани кўрсатилади. Баъзи ҳолларда эса бирор насабдан тарқалган наслларнинг сонини кўрсатиш мақсадида насабномага исмлар киритилади (шу бобнинг 17–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). қуйидагича:
Иброҳимдан Довудгача
2Иброҳимдан Исҳоқ туғилди.
Исҳоқдан Ёқуб туғилди.
Ёқубдан Яҳудо ва унинг ака–укалари туғилдилар.
3Яҳудо ва Тамарадан Параз ва Зерах туғилдилар.
Параздан Хазрон туғилди.
Хазрондан Рам#1:3 Рам — юнонча матнда бу исмнинг бошқа варианти Арам (шу бобнинг 4–оятида ҳам бор). Унинг Рам деган шакли 1 Солномалар 2:9-10 дан олинган. туғилди.
4Рамдан Оминадав туғилди.
Оминадавдан Нахшўн туғилди.
Нахшўндан Салмўн туғилди.
5Салмўн ва Раҳобадан Бўаз туғилди.
Бўаз ва Рутдан Обид туғилди.
Обиддан Эссай туғилди.
6Эссайдан шоҳ Довуд туғилди.
Довуд давридан Исроил халқи Бобилга сургун бўлган давргача
Довуддан Сулаймон туғилди.
Сулаймоннинг онаси марҳум Уриёнинг хотини эди.
7Сулаймондан Рахабом туғилди.
Рахабомдан Абиё туғилди.
Абиёдан Осо туғилди.
8Осодан Ёҳушафат туғилди.
Ёҳушафатдан Ёҳурам туғилди.
Ёҳурамдан#1:8 …Ёҳурам…Ёҳурам… — юнонча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ёрам. Унинг Ёҳурам деган шакли 3 Шоҳлар 22:50 дан олинган. Уззиё туғилди.
9Уззиёдан Йўтом туғилди.
Йўтомдан Охоз туғилди.
Охоздан Ҳизқиё туғилди.
10Ҳизқиёдан Манаше туғилди.
Манашедан Омон туғилди.
Омондан Йўшиё туғилди.
11Исроил халқи Бобилга сургун қилинган даврда#1:11 Исроил халқи Бобилга сургун қилинган давр — милоддан олдинги 586 йилда Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусни вайрон қилиб, аҳолининг асосий қисмини Бобилга сургун қилган эди (4 Шоҳлар 25:1-21 га қаранг).
Йўшиё Ёҳайихинни#1:11 Ёҳайихин — юнонча матнда Ёхониё, Ёҳайихиннинг яна бир исми. Шу бобнинг 12–оятида ҳам бор. ва бошқа ўғил фарзандларни кўрди#1:11 Исроил халқи Бобилга сургун қилинган даврда Йўшиё Ёҳайихинни ва бошқа ўғил фарзандларни кўрди — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Йўшиёдан Ёҳайиқим туғилди. Исроил халқи Бобилга сургун қилинган даврда Ёҳайиқим Ёҳайихинни ва бошқа ўғил фарзандларни кўрди. Йўшиё Ёҳайихиннинг бобоси эди..
Исроил халқи Бобилга сургун бўлган даврдан Исо давригача
12Исроил халқи Бобилга сургун қилингандан кейин#1:12 Исроил халқи Бобилга сургун қилингандан кейин… — милоддан олдинги 539 йилда Форс шоҳи Куруш Бобилни босиб олди. Кейинги йили у Бобилда сургунда яшаётган яҳудийларга Қуддусга қайтиб боришга ва Маъбадни қайта қуришга ижозат берди (2 Солномалар 36:20-23, Ишаё 44:28-45:4 га қаранг).
Ёҳайихиндан Шалтиёл туғилди.
Шалтиёлдан Зарубабел#1:12 Зарубабел — Хаггей 1:1 нинг охирги изоҳига қаранг. туғилди.
13Зарубабелдан Абиҳуд туғилди.
Абиҳуддан Элияқим туғилди.
Элияқимдан Аззур туғилди.
14Аззурдан Зодўх туғилди.
Зодўхдан Охиём туғилди.
Охиёмдан Элиҳуд туғилди.
15Элиҳуддан Элазар туғилди.
Элазардан Маттон туғилди.
Маттондан Ёқуб туғилди.
16Ёқубдан Марямнинг эри Юсуф туғилди.
Марямдан эса Масиҳ деб аталган Исо туғилди.
17Шундай қилиб, Иброҳимдан Довудгача ҳаммаси бўлиб ўн тўрт насл, Довуддан то халқ Бобилга сургун қилингунгача ўн тўрт насл ва сургунлик давридан то Масиҳ туғилгунгача ўн тўрт наслдир#1:17 …ўн тўрт насл…ўн тўрт насл…ўн тўрт наслдир — бу соннинг қандай рамзий маъноси борлиги баҳсли. Ўн тўрт сони тўлиқликка ёки баркамолликка нисбатан танланган бўлиши мумкин, чунки еттини иккига кўпайтирса, ўн тўрт бўлади. Етти сони эса баркамоллик рамзидир. Ўн тўрт сони Довуд учун тимсол қилиб танланган бўлиши ҳам мумкин, чунки иброний тилида ҳар бир ҳарф маълум бир сонни ифодалайди ва Довуд исмининг ибронийча ҳарфларини ифодалайдиган сонлар қўшилганда ўн тўрт сони ҳосил бўлади. Булар муаллифнинг мақсадига мос келади, зотан у Исонинг ҳақиқий Масиҳ — Довуднинг ўғли эканлигини кўрсатмоқчи..
Исо Масиҳнинг туғилиши
18Исо Масиҳнинг туғилиши шундай содир бўлди: Исонинг онаси Марям Юсуфга унаштириб қўйилган эди. Уларнинг никоҳидан олдин Марям Муқаддас Руҳдан ҳомиладор эканини билди. 19Марямнинг бўлғуси эри Юсуф солиҳ одам бўлиб, Марямни шарманда қилишни истамай, бировга билдирмасдан фотиҳасини бузмоқчи бўлди. 20Юсуф бу ҳақда ўйлаб юрганда, Эгамизнинг бир фариштаси унга тушида зоҳир бўлиб деди: “Эй Довуд ўғли Юсуф! Марямга уйланишдан қўрқма, чунки қорнидаги Бола Муқаддас Руҳдан пайдо бўлган. 21Марям ўғил туғади, Унинг исмини Исо#1:21 Исо — юнонча матнда Иисус, бу исм ибронийча Ёшуа исмидан олинган бўлиб, Эгамиз қутқаради маъносини ифодалайди. қўясан, чунки У Ўз халқини гуноҳлардан қутқаради.”
22Бу барча воқеалар Эгамизнинг пайғамбар орқали айтган қуйидаги сўзлари бажо бўлиши учун юз берган эди:
23“Қиз ҳомиладор бўлади, у ўғил туғади,
Унинг исмини Иммануил деб қўйишади.”#1:23 Муаллиф бу ўринда Ишаё 7:14 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган. Бу ўринда ишлатилган юнонча қиз сўзи Ишаё 7:14 да ишлатилган ибронийча сўзга ўхшаб, ёш аёлга ёки бокира қизга ишора қилиши мумкин (Ишаё 7:14 нинг биринчи изоҳига қаранг). “Бокира қиз” ибораси Марямни аниқ тасвирлайди, чунки Марям эр кўрмаган эди.
Иммануил “Худо биз билан” деганидир.
24Юсуф уйғониб кетди. Эгамизнинг фариштаси буюргандек, у Марямга уйланди. 25Аммо Марям Ўғилни#1:25 Ўғил — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида тўнғич ўғли. туғмагунча Юсуф Марямга яқинлашмади. Бола туғилганда эса Юсуф Унга Исо деб исм қўйди.

Currently Selected:

Матто 1: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

YouVersion uses cookies to personalize your experience. By using our website, you accept our use of cookies as described in our Privacy Policy