Малаки Кириш
Кириш
Малаки пайғамбар Нахимиёнинг замондоши бўлиб, тахминан милоддан олдинги 430 йилларда#…тахминан милоддан олдинги 430 йиллар… — Нахимиё 13:6-31 га қаранг, бу оятларда ўша даврда Қуддусдаги муаммолар ҳақида баён қилинган. фаолият кўрсатган. Ўша вақтда Қуддусдаги Маъбад қайта қурилиб бўлган ва Бобил асирлигидаги яҳудийларнинг асосий қисми ўз юртига қайтиб келганди. Уларнинг ватани Форс империясига қарам эди.
Яҳудийлар учун бу ниҳоятда машаққатли дамлар эди. Кичкинагина Яҳудо юрти буюк Форс империясининг арзимас бир қисми бўлгани боис, одамлар ўзларининг порлоқ келажагига умидини йўқотган эдилар. Қурилган янги Маъбадда Худо Ўз улуғворлиги ва қудратини ҳамон зоҳир қилмагани учун, халқ Унинг содиқ севгисига ва одиллигига шубҳа қиларди. Шу сабабдан улар Худога лозим бўлган даражада иззат–икром кўрсатмасдилар, Маъбадга эътиборсиз бўлардилар, Худога маъқул бўлмаган қурбонликлар келтирар эдилар. Улар Худонинг қонунларига риоя қилмасдилар, камбағал ва етим–есирларга ёмон муомалада бўлиб, хотинлари билан ажрашар эдилар. Ушр#Ушр — ҳар қандай даромаднинг ўндан бир қисми. Левилар 27:30-33, Қонунлар 14:22-29, 26:12-13 га қаранг. ва эҳсонларни Маъбадга олиб келмас эдилар, бу эса Худонинг назарида ўғрилик эди.
Малаки пайғамбар халқни огоҳлантиради, Эгамизнинг келиши ҳақида хабар бериб, Худо Ўз халқини ҳукм қилишини, уларни поклашини эълон қилади. Эгамиз келишидан олдин йўл ҳозирлайдиган элчисини юборади. Худонинг Ўз халқига барака бериши ва халқнинг ёрқин келажаги ҳақидаги башоратлар ҳам китобдан ўрин олган.
Currently Selected:
Малаки Кириш: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020