YouVersion Logo
Search Icon

Левилар 13

13
13–БОБ
Тери касаллиги ҳақида қонун
1Мусо ва Ҳорунга Эгамиз қуйидаги қонунларни берди: 2агар бирортасининг баданида тери касаллигига#13:2 тери касаллиги — бу ибора ибронийчада ҳар хил тери касалликларига нисбатан ишлатилган сўзнинг таржимасидир. Одатда бу ибора мохов касаллигига ишора деб тушунилади. Тери касалликларидан бирортасига йўлиққан киши ҳаром ҳисобланар эди. Хаста одам касаллигини бошқаларга юқтирмаслиги ва уларни ҳаром қилмаслиги учун, бошқалардан ажратиб қўйилар эди (Шу бобнинг 45-46–оятларига қаранг). айланиши мумкин бўлган шиш, тошма ёки доғ пайдо бўлса, ўша одамни руҳоний Ҳорун ёки унинг ўғилларидан#13:2 унинг ўғиллари — ёки унинг насли. Қонунга кўра, фақат Ҳорун ва унинг наслидан бўлган ўғиллар руҳоний бўлиб хизмат қила олишарди. Матннинг асосий мазмуни касал одамни руҳонийга кўрсатишдан иборат. бири ҳузурига олиб келинг. 3Руҳоний бадандаги ярани кўрсин. Агар яра устидаги туклар оқарган ва яра тери остига ўтган бўлса, бу тери касаллигидир. Руҳоний ярани кўриб бўлиши биланоқ ўша одамни ҳаром деб эълон қилсин.
Теридаги оқ доғ
4Борди–ю, одамнинг баданида оқ доғ бўлиб, тери остига ўтмаган бўлса ва доғ устидаги туклар оқармаган бўлса, руҳоний касалланган одамни етти кунга ёлғизлатиб қўйсин. 5Еттинчи куни руҳоний яна ўша одамни кўрсин. Агар яра ўзгармаган бўлса ва атрофидаги терига ёйилмаган бўлса, руҳоний ўша одамни яна етти кунга ёлғизлатиб қўйсин. 6Еттинчи куни руҳоний уни яна кўрсин. Агар яра тузала бошлаган бўлиб, атрофидаги терига ёйилмаган бўлса, руҳоний у одамни пок деб эълон қилсин. Бу тошмадир. Ўша одам кийимларини ювсин ва у пок бўлади. 7Борди–ю, руҳоний текшириб, пок деб эълон қилган ўша одамнинг терисидаги тошмаси ёйилиб кетса, у қайтадан руҳонийга кўринсин. 8Руҳоний касални яна текширсин. Агар тошма терига ёйилган бўлса, руҳоний у одамни ҳаром деб эълон қилсин. Бу тери касаллигидир.
Теридаги шиш
9Агар одам тери касаллигига чалинса, уни руҳоний ҳузурига олиб келинг. 10Руҳоний уни текширсин. Агар тери устида оқ шиш пайдо бўлиб, шиш устидаги туклар оқарган бўлса ва очиқ яра ҳосил бўлган бўлса, 11бу тузалмас тери касаллигидир. Руҳоний у одамни ҳаром деб эълон қилсин, уни ёлғизлатиб ўтирмасин, чунки унинг ҳаромлиги ойдиндир. 12Борди–ю, теридаги тошма одамнинг бутун танасини бошдан–оёқ қоплаб олса, 13руҳоний уни текширсин. Агар тошма бутун танага ёйилган бўлса, руҳоний уни пок деб эълон қилсин. Ҳамма тери бирдай оқаргани учун бундай одам пок ҳисобланади. 14Борди–ю, унинг баданида очиқ яра ҳосил бўлса, ўша одам ҳаром ҳисобланади. 15Руҳоний очиқ ярани кўрсин ва у одамни ҳаром деб эълон қилсин. Очиқ яра ҳаромдир, бу тери касаллигининг белгисидир. 16Лекин очиқ яра тузалиб, оқарса ўша одам руҳонийнинг олдига келсин. 17Руҳоний уни кўрсин. Агар яра ҳақиқатан ҳам оқарган бўлса, руҳоний касал одамни пок деб эълон қилсин. Шунда у пок бўлади.
Чипқон
18Агар бирортасининг баданига чипқон чиқиб, битган бўлса–ю, 19лекин чипқон ўрнида оқ шиш ёки қизғиш–оқ доғ пайдо бўлса, у одам руҳонийга кўринсин. 20Руҳоний уни кўрсин. Агар доғ тери остига ўтган бўлса ва туклари оқариб қолган бўлса, руҳоний ўша одамни ҳаром деб эълон қилсин. Демак, чипқон ўрнида тери касаллиги ҳосил бўлган. 21Лекин руҳоний уни текширганда, доғ устидаги туклар оқармаган, доғ терининг остига ўтмаган ва тузала бошлаган бўлса, руҳоний ўша одамни етти кунга ёлғизлатиб қўйсин. 22Агар доғ терига ёйилиб кетса, руҳоний у одамни ҳаром деб эълон қилсин. Бу тери касаллигидир. 23Борди–ю, доғ ўзгармаса ва ёйилмаса, бу доғ чипқоннинг чандиғи, холос. Руҳоний бу одамни пок деб эълон қилсин.
Теридаги куюк
24Агар бирортаси куйиб қолса ва куйган жойининг ранги ўзгариб, қизғиш–оқ ёки оппоқ тусга кирса, 25руҳоний куйган жойни текширсин. Агар куйган жой устидаги туклар оқариб қолган бўлса ва доғ тери остига ўтган бўлса, демак, куйган жой ўрнида тери касаллиги ҳосил бўлган. Руҳоний бу одамни ҳаром деб эълон қилсин. 26Лекин руҳоний уни текширганда туклар оқармаган ва доғ тери остига ўтмаган бўлса, бунинг устига доғ тузала бошлаган бўлса, руҳоний у одамни етти кунга ёлғизлатиб қўйсин. 27Еттинчи куни руҳоний у одамни кўрсин. Агар доғ терига ёйилган бўлса, руҳоний у одамни ҳаром деб эълон қилсин. Бу тери касаллигидир. 28Борди–ю, доғ ўзгармаса ва атрофдаги терига ёйилмаса, бунинг устига тузала бошлаган бўлса, демак, бу куйиш натижасида пайдо бўлган шишдир. Руҳоний у одамни пок деб эълон қилсин. Бу куйган жойнинг изидир.
Бошдаги ёки жағдаги яра
29Агар эркак ёки аёлнинг бошига ё жағига яра чиқса, 30руҳоний ярани текширсин. Яра терининг остига ўтган бўлса ва яра устидаги туклар сарғайиб, нимжон бўлиб қолган бўлса, руҳоний ўша эркак ёки аёлни ҳаром деб эълон қилсин. Демак, унинг боши ёки жағига қичитма чиққан, бу тери касаллигидир. 31Агар руҳоний қичитмани текширганда яра терининг остига ўтмаган бўлса, лекин яранинг устида соғлом туклар бўлмаса, руҳоний қичитмага чалинган бу одамни етти кунга ёлғизлатиб қўйсин. 32Еттинчи куни руҳоний қичитмани яна кўрсин. Агар қичитма ёйилмаган бўлса, унинг устида сарғиш туклар бўлмаса, яра терининг остига ўтмаган бўлса, 33касал одам ҳамма сочини қирсин, лекин қичитма бор жойига тегмасин. Сўнг руҳоний уни яна етти кунга ёлғизлатиб қўйсин. 34Еттинчи куни руҳоний қичитмани кўрсин. Агар қичитма ёйилмаган ва терининг остига ўтмаган бўлса, руҳоний у одамни пок деб эълон қилсин. У одам кийимларини ювсин, шунда у пок бўлади. 35Борди–ю, руҳоний уни пок деб эълон қилгандан кейин қичитма ёйилса, 36руҳоний у одамни яна текширсин. Агар қичитма ҳақиқатан ҳам ёйилган бўлса, сарғиш тукни қидиришнинг ҳожати йўқ. У одам ҳаромдир. 37Борди–ю, руҳонийнинг назарида қичитма ўзгармаган бўлса ва унинг устида қора туклар ўса бошлаган бўлса, қичитма тузалган бўлади. Руҳоний у одамни пок деб эълон қилсин.
Теридаги оқиш доғлар
38Агар эркак ёки аёлнинг баданида оқ доғлар пайдо бўлса, 39руҳоний ўша одамни текширсин. Агар бу доғлар кўринар–кўринмас оқишроқ тусда бўлса, бу бор–йўғи тошмадир. Бундай одам покдир.
Кал бўлган бош
40Агар одамнинг сочи тўкилган бўлса, у одам кал, лекин пок ҳисобланади. 41Бошнинг олд томонидаги ва чаккаларидаги сочлари тўкилган бўлса, у одам кал бўлгани билан пок ҳисобланади. 42Борди–ю, бошнинг кал жойида қизғиш–оқ доғ пайдо бўлса, бу тери касаллигидир. 43Руҳоний уни кўрсин. Агар шиш ҳақиқатан тери касаллиги сингари қизғиш–оқ тусда бўлса, 44демак, одам касалланган, у ҳаромдир. Бошидаги яраси туфайли руҳоний уни ҳаром деб эълон қилсин.
Хаста одамнинг ҳаёт тарзи
45Бундай ёмон тери касалликларидан бирига чалинган одам кийимларини йиртсин, сочини тўзитсин#13:45 …сочини тўзитсин… — ёки …бош яланг юрсин…., юзининг қуйи қисмини беркитсин. Сўнг: “Ҳаром! Ҳаром!” деб бақирсин. 46У одам касаллиги давомида ҳаром ҳисобланади. У алоҳида, қароргоҳдан ташқарида яшасин.
Моғорга оид қонунлар
47Агар кийимни моғор босса, жун ёки зиғир матосидан тикилган кийимни, 48жун ёки зиғирдан тўқилган матони, чармни ё чармдан ясалган буюмни 49босган ўша моғор кўкимтир ёки қизғиш рангда бўлса, бу ёйиладиган замбуруғдир, уни руҳонийга кўрсатиш лозим. 50Руҳоний моғорни текширсин, сўнг зарарланган нарсани етти кунга қадар олиб қўйсин. 51Еттинчи куни руҳоний уни яна кўрсин. Агар моғор кийимга, тўқилган матога ё чармдан ясалган ҳар қандай буюмга ёйилган бўлса, бу ёйиладиган замбуруғдир. Зарарланган нарса ҳаром ҳисобланади. 52Руҳоний ўша нарсани куйдирсин. Буюм ёйиладиган замбуруғ билан зарарлангани учун уни куйдириб юбориш керак.
53Борди–ю, моғор кийимга, матога ёки чармга ёйилмаган бўлса, 54руҳоний зарарланган ўша нарсани ювдирсин. Сўнг уни яна етти кунга олиб қўйсин. 55Руҳоний ювилган ўша нарсани яна текширсин. Агар моғорлаган жойнинг ранги ўзгармаган бўлса, моғор ёйилмаган тақдирда ҳам ҳаром ҳисобланади. Нарсанинг моғорлаган жойи ички ёки ташқи томонида бўлишидан қатъи назар, уни куйдириб юборинг.
56Борди–ю, руҳоний ювилган нарсани текширганда моғорнинг ранги ўчган бўлса, руҳоний кийим, мато ёки чармдаги моғорлаган жойни юлиб олсин. 57Агар моғор ўша нарсада яна пайдо бўлса, замбуруғ яна кўпайишни бошлагандир, нарсанинг эгаси уни куйдириб юборсин. 58Борди–ю, ювилгандан кейин нарсадаги моғор кетса, уни иккинчи марта ювинг ва у пок бўлади.
59Жун ёки зиғир матосидан тикилган кийимда, жун ёки зиғирдан тўқилган матода ва чармдан ясалган ҳар қандай буюмда ҳосил бўлган замбуруққа оид қоидалар шулардан иборатдир. Булар сизларга ҳалолни ҳаромдан ажрата олишингиз учун хизмат қилади.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in