Левилар 11
11
11–БОБ
Ҳалол ва ҳаром ҳайвонлар
1Эгамиз Мусо ва Ҳорун орқали 2Исроил халқига шундай деди: “Ер юзидаги жамики ҳайвонлардан 3айри туёқ ва кавш қайтарадиган ҳар қандай ҳайвонни тановул қилишингиз мумкин. 4Лекин кавш қайтарадиган ёки айри туёқ ҳайвонлардан қуйидагиларни тановул қилманг#11:4 …ҳайвонлардан қуйидагиларни тановул қилманг — ибронийча матндаги шу бобнинг 5-30–оятларида айтиб ўтилган баъзи ҳайвонлар, қушлар ва ҳашаротлар қандай ҳайвон, қуш ёки ҳашарот эканлиги баҳсли.: туя кавш қайтаради–ю, лекин айри туёқ эмас. У сизлар учун ҳаромдир. 5Суғур кавш қайтаради, лекин айри туёқ эмас. У сизлар учун ҳаромдир. 6Қуён кавш қайтаради, лекин айри туёқ эмас. У сизлар учун ҳаромдир. 7Чўчқа айри туёқ бўлгани билан кавш қайтармайди. У сизлар учун ҳаромдир. 8Бу ҳайвонларнинг гўштини еманг, уларнинг мурдасига қўл теккизманг. Улар сизлар учун ҳаромдир.
9Денгиз ва дарёларда яшайдиган сузгичи ва тангачалари бор ҳар қандай жониворни есангиз бўлади. 10Бироқ сувда яшайдиган, сузгичи ва тангачалари бўлмаган ҳар қандай сузадиган ва бошқа турдаги жониворни еманг. Улардан ҳазар қилинг. 11Бундай жониворлар сизлар учун жирканчдир. Уларнинг гўштини оғзингизга олманг, мурдасидан ҳазар қилинг. 12Сузгичи ва тангачалари бўлмаган ҳар қандай сув жонивори сизлар учун жирканчдир.
13Паррандалар орасидаги қуйидаги қушларни зинҳор еманг, улардан ҳазар қилинг, улар сизлар учун жирканчдир: қумой, болтаютар, тасқара, 14қизил калхат, қирғий ва унинг зоти, 15ҳар қандай қарға ва унинг зоти, 16туяқуш, лочин, қулоқли укки, қарчиғай ва унинг зоти, 17япалоқ қуш, балиқчи укки, бойўғли, 18оқ бойўғли, бирқозон, жўрчи, 19лайлак, оқ қарқара ва унинг зоти, сассиқпопишак, кўршапалак.
20Тўрт оёғида юрадиган ҳамма қанотли ҳашаротлар сизлар учун жирканчдир. 21Лекин қанотли ҳашаротлар орасидаги, тўрт оёқда юрадиган баъзиларини ейишингиз мумкин. Оёқлари сакраш учун бўғинлар билан мосланган 22чигиртканинг ҳамма турини ва уларнинг зотини ейишингиз мумкин. 23Бошқа ҳамма тўрт оёқли, қанотли ҳашаротлар сизлар учун жирканчдир.
24Баъзи ҳайвонлар сизларни булғайди. Уларнинг ўлигига қўл теккизсангиз, кечгача ҳаром бўласиз. 25Ҳаром ҳайвоннинг мурдасини кўтарган одам кийимларини ювсин. У кечгача ҳаром бўлади. 26Туёқли, лекин туёқлари бутунлай айрилмаган ёки кавш қайтармайдиган ҳар қандай ҳайвон сизлар учун ҳаромдир. Бундай ҳайвоннинг мурдасига теккан одам ҳаром бўлади. 27Тўрт оёғида юрадиган панжали ҳайвонлар ҳам сизлар учун ҳаромдир. Уларнинг мурдасига теккан ҳар бир одам кечгача ҳаром бўлади. 28Бундай ҳайвоннинг мурдасини кўтарган одам кийимларини ювсин, у кечгача ҳаром бўлади. Улар сизлар учун ҳаромдир.
29Ерда ўрмалаб юрадиган майда жониворлардан сизлар учун қуйидагилар ҳаромдир: каламуш, сичқон, эчкемар ва унинг зоти, 30геккон, кулранг эчкемар, оддий калтакесак, чўл калтакесаги ва буқаламун. 31Буларнинг ҳаммаси сизлар учун ҳаромдир. Уларнинг мурдасига теккан одам кечгача ҳаром бўлади. 32Агар бундай жониворнинг мурдаси бирор нарсанинг устига тушса, ўша нарса ҳаром бўлади. Ҳаром бўлган бундай нарса — ёғоч, мато, чарм ёки қанордан бўлишидан ва нимага ишлатилишидан қатъи назар, уни сувга ботириб, чайиб олинг. Бу нарса кечгача ҳаром бўлиб, сўнг яна ҳалол бўлади. 33Борди–ю, бундай жонивор ўлиб, сопол идишнинг ичига тушса, идишдаги ҳамма нарса ҳаром бўлади. Шунда идишнинг ўзини ҳам синдиринг. 34Бундай идишдаги сув ҳар қандай овқат устига тушса, овқат ҳам ҳаром бўлади. Ҳаром идишдаги ҳар қандай ичимлик ҳаром ҳисобланади. 35Жониворнинг мурдаси тушган ҳамма нарса ҳаром бўлади. Мурда тандир ёки ўчоққа тушган бўлса, шу нарсалар ҳаром ҳисобланиб бузиб ташлансин. Уларни ҳаром деб билинг. 36Лекин мурда булоқ ёки сув йиғиладиган сардобага тушса, булоқ ва сардоба ҳалоллигича қолади. Аммо ўша жониворнинг мурдасига нимаики тегса, бу нарса ҳаром ҳисобланади. 37Борди–ю, мурда экиш учун ажратиб қўйилган уруғ устига тушса, уруғ ҳалол ҳисобланади. 38Аммо мурда сувда ивитилган уруғ устига тушса, уруғ ҳаром бўлади.
39Борди–ю, еса бўладиган ҳайвон ўлса, бундай ҳайвоннинг мурдасига теккан одам кечгача ҳаром бўлади. 40Унинг гўштидан еган ёки мурдасини кўтарган одам кийимларини ювсин. Бундай одам кечгача ҳаром бўлади.
41Ерда ўрмалаб юрувчи ҳар қандай жонивор сизлар учун жирканчдир. Уларни тановул қилманг. 42Қорни билан судралиб юрувчи, тўрт оёқли ва кўп оёқли жониворларни еманг. Улар сизлар учун жирканчдир. 43Бундай жониворларни еб, булғанманг. Улар туфайли ўзингизни ҳаром қилманг. 44Зотан, Мен Эгангиз Худоман. Ўзингизни Менга бағишлаб муқаддас бўлинглар, чунки Мен муқаддасман. Ўрмалаб юрадиган жониворлар дастидан ўзингизни булғаманглар. 45Мен Эгангизман, Худойингиз бўлишим учун сизларни Мисрдан олиб чиққанман. Шундай экан, Муқаддас бўлинглар, чунки Мен муқаддасман.
46Ҳайвонлар, қушлар, сувдаги турли жониворлар ва ерда судралувчи жонзотларга оид қонунлар шудир. 47Сизлар ҳалолни ҳаромдан ажрата олинг, ейиш мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган тирик жониворларнинг фарқига боринг.”
Currently Selected:
Левилар 11: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: