Юнус 4
4
4–БОБ
Юнуснинг ғазаби ва Худонинг шафқати
1Бу воқеадан Юнус қаттиқ хафа бўлиб ғазабланди. 2У Эгамизга ибодат қилиб деди: “Эй Эгам! Шунақа қилишингни ўз юртимда эканимдаёқ айтмаганмидим?! Шунинг учун мен Таршишга қочган эдим–да. Сен иноятли, раҳмдил, жаҳли тез чиқмайдиган, содиқ севгиси мўл, ғазабидан тушиб кечирадиган Худо эканлигингни билган эдим. 3Энди, илтижо қиламан, Эгам, жонимни олиб қўя қол. Яшаганимдан кўра, ўлганим яхшироқ.”
4Эгамиз эса: “Наҳотки шундан сен хафа бўлдинг?!” деди.
5Юнус шаҳардан чиқиб, шаҳарнинг шарқ томонига бориб ўтирди. Шу ерда чайла ясаб, энди шаҳарга нима бўларкин, деб чайланинг соясида кутиб ўтирди.
6Бир пайт, Юнуснинг бошига соя бўлсин, қайғуси барҳам топсин деб, Парвардигор Эгамиз бир ўсимлик ўстирди. Ўсимлик Юнуснинг тепасида кўтарилди. Юнус бу ўсимлик ўсганидан жуда хурсанд бўлди. 7Кейинги куни эса тонг пайтида Худо бир қуртни юборган эди, қурт ўсимликни кемириб қуритди. 8Қуёш юқорига кўтарилганда, Худо шарқдан гармсел#4:8 гармсел — иссиқ шамол. юборди. Қуёш Юнуснинг бошини шундай қиздирдики, у ҳолдан кета бошлади. Юнус: “Бунақа яшаганимдан, ўлганим яхшироқ”, деб ўзига ўлим тилади#4:8 …ўзига ўлим тилади — ёки …Худодан ўлим сўради..
9Худо Юнусга:
— Битта ўсимлик нобуд бўлганидан жаҳлинг чиқдими? — деди.
— Ҳа, жаҳлим чиқди, ўлимимга ҳам рози бўлдим, — деб жавоб берди Юнус.
10Шунда Эгамиз айтди:
— Бу ўсимлик учун сен меҳнат қилмагансан, экиб–ўстирмагансан, ўзи бир кечада ўсиб, бир кечада йўқ бўлди. Сен шу ўсимлик учун ачинганингда, 11Мен қудратли Найнаво шаҳрига#4:11 Найнаво шаҳри — 1:2 изоҳига қаранг. ачинмаслигим керакми?! Ахир, бу ерда оқ–қорани ажрата олмайдиган болаларнинг ўзидан юз йигирма мингдан ортиғи ва талай ҳайвонлар яшайди–ку!
Currently Selected:
Юнус 4: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: