Йўэл 3
3
3–БОБ
Худо халқларни ҳукм қилади
1Эгамиз шундай дейди: “Ўша кунларда Мен Яҳудо ва Қуддуснинг олдинги мавқеини тиклайман. 2Сўнг барча халқларни йиғиб, Ҳукм водийсига#3:2 Ҳукм водийси — ибронийча матнда Ёҳушафат водийси, маъноси Эгамиз ҳукм қиладиган водий. Қуддусга яқин бўлган бир жойнинг рамзий номи бўлиши мумкин. Ибронийча матнда шу бобнинг 14–оятида Ҳукм водийси деган ибора ишлатилган. Бу водий фақат мазкур китобда тилга олинган. Ҳукм водийси Худо охиратда Ўз халқининг душманларини ҳукм қиладиган жой, деб тасвирланган. олиб тушаман. У ерда халқим Исроил ҳақи улар билан даъволашаман, чунки улар Менинг халқимни турли элларга тарқатиб юбордилар. Юртимни эса ўзаро бўлишиб олдилар. 3Улар халқим учун қуръа ташлаб, ўғил–қизларимни сотиб юбордилар. Тушган пулга фоҳишабозлигу айш–ишрат қилдилар.
4Эй Тир, Сидон#3:4 Тир, Сидон — Финикияда муҳим аҳамиятга эга бўлган шаҳарлар. Бу шаҳарлар Исроилдан шимолда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди. Бугунги кунда бу ер Ливан мамлакатининг жанубий қисмини ташкил қилади. Филистлар бу шаҳарлар билан иттифоқ тузган эдилар. ва бутун Филист халқи, Менда нима қасдингиз бор?! Сизлар ҳали Мендан ўч олмоқчимисиз?! Борди–ю, ниятингиз шу бўлса, Мен ўша заҳотиёқ қилмишингизга яраша жазоингизни бераман. 5Сизлар олтину кумушларимни тортиб олдингиз, қимматбаҳо хазиналаримни саждагоҳларингизга олиб кетдингиз. 6Яҳудо ва Қуддус халқини юнонларга#3:6 юнонлар — ибронийча матнда Ёвон насли, ўша вақтда юнонлар шу ном билан ҳам аталарди. сотиб, ўз ватанидан йироқ қилдингиз. 7Энди Мен Яҳудо ва Қуддус халқини сизлар сотган юртлардан олиб чиқаман. Қилмишингизга яраша жазоингизни бераман. 8Ўғил–қизларингизни Яҳудо халқига сотаман, улар эса фарзандларингизни олисдаги бир халққа — Саволикларга#3:8 Саво — Арабистон ярим оролининг жанубида ёки Африкада, Қизил денгизнинг ғарбий бўйида жойлашган. сотишади.” Зотан, бу сўзларни Эгамиз айтди.
9Халқлар орасида шундай деб эълон қилинг:
“Жангга тайёрланиб, жангчиларни сафарбар қилинг!
Сипоҳларингиз ҳужум қилсин!
10Омочларингиздан ясанг қиличлар,
Ўроқларингиздан қилинг найзалар.
Заифлар ҳам қўлига қурол тутсин.
11Эй теваракдаги халқлар, шошилинг#3:11 …шошилинг… — бу кесатиқли эълонда Худонинг халқига душман бўлганлар ўз ҳукмларига тез етиб келишга даъват қилинганлар.,
Қани, ҳаммангиз водийда тўпланинг.”
Ўз сипоҳларингни, эй Эгам, чақир!
12Эгамиз шундай дейди:
“Барча халқлар бўлсин сафарбар,
Ҳукм водийсига#3:12 Ҳукм водийси — ибронийча матнда Ёҳушафат водийси, маъноси Эгамиз ҳукм қиладиган водий. Шу бобнинг 2–ояти изоҳига қаранг. келишсин улар.
Мен у ерда ўтирарман,
Ҳамма халқлар устидан ҳукм чиқарарман.
13Қани, келинглар,
Етилган буғдойни ўргандай уларни ўринглар,
Пишган узумни эзгандай#3:13 …Етилган буғдойни ўргандай…Пишган узумни эзгандай… — халқларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетган қабиҳлиги ғарқ пишган ҳосилга ўхшатилган. Етилган буғдойни ўриш вақти келгандай, қабиҳ халқларнинг Худо томонидан ҳукм қилиниш вақти ҳам етиб келган эди. Узум эзиш ҳам Муқаддас Китобда кўпинча Худонинг одамлар устидан чиқарадиган ҳукмига нисбатан кўчма маънода ишлатилган. Қадимги пайтларда одамлар узумни қоятошга ўйилган чуқурга ёки тупроқдан қазилган, тубига ва атрофига зич қилиб тош терилган чуқурга солиб, шарбатини сиқиб олиш учун оёқлари билан эзардилар. Шарбат ўша чуқурдан яна бошқа бир чуқурга оқиб тушарди., босиб йўқ қилинглар,
Хумлар тўлган,
Уларнинг қабиҳликлари билан тўлиб–тошган.”
14Минг–минглаб оломон тўпланган
Ҳукм водийсида!
Зотан, яқинлашгандир
Эгамизнинг куни#3:14 Эгамизнинг куни — 1:15 изоҳига қаранг. Ҳукм водийсига.
15Қуёш ҳам, ой ҳам қорайган,
Юлдузлар нури сўнган.
16Эгам Қуддусдан туриб ҳайқирар,
Сиондан гулдурос овози янграр,
Еру осмон ларзага келар.
Аммо Эгам Ўз халқини паноҳига олар,
У Исроил халқининг қўрғони бўлар.
Худо Ўз халқини баракалайди
17Эгамиз шундай дейди:
“Эй халқим, шунда сизлар
Эгангиз Худо Мен эканлигимни биласизлар.
Мен муқаддас тоғим Сионда#3:17 муқаддас тоғим Сион — 2:1 нинг иккинчи изоҳига қаранг. қурганман маскан.
Табаррук бир шаҳар бўлади Қуддус,
Босқинчилар энди асло унга қилмас тажовуз.
18Ўша куни сут оқар қирлардан,
Узум шарбати келар тоғлардан,
Яҳудодаги ўзанлар сувга тўлар,
Менинг уйимдан булоқ отилиб чиқар,
Акас дарахтлари ўсадиган қақроқ сойликни#3:18 Акас дарахтлари ўсадиган қақроқ сойлик — ибронийча матнда Шитим сойлиги, маъноси акас дарахти сойлиги. Акас дарахтлари қуруқ ерларда ўсади. суғорар.
19Миср ҳувиллаб, Эдом#3:19 Эдом — бу юрт Ўлик денгизнинг жанубида жойлашган эди. бўм–бўш саҳрога айланар.
Оҳ, Яҳудо халқига зулм ўтказди улар,
Бегуноҳ одамларнинг қонин тўкдилар.
20-21Мен албатта жазолайман уларни!
Асло оқламайман жиноятчиларни!#3:20-21 Мен албатта жазолайман уларни! Асло оқламайман жиноятчиларни! — ёки Мен олдин уларнинг кечирмаган айбларини энди кечираман. Бу ҳолда мазкур жумла Яҳудо ва Қуддус аҳолисига нисбатан айтилган, деб тушуниш керак.
Яҳудо эса абадий яшар,
Қуддус авлодлар оша барқарор бўлар.
Мен, Эгангиз, Сионда қурганман маскан.”
Currently Selected:
Йўэл 3: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: