Хўшея 9
9
9–БОБ
Исроил халқи жазоланади
1Эй Исроил, бас қил шодлигингни!
Бошқа халқлардай нишонладинг сен байрамингни!
Сен Худога бевафолик қилдинг.
Баалга фоҳишадай#9:1 …фоҳишадай… — Эски Аҳдда зино ёки фаҳш сўзлари кўпинча мажозий маънода ишлатилган бўлиб, Эгамизга хиёнат қилишни ва бошқа худоларга сиғинишни билдиради. Баалга хизмат қилиш эвазига мўл ҳосил олишга ишонган одамлар кўрсатган хизмати учун ҳақ оладиган фоҳишага қиёс қилинганлар. сажда этдинг,
Олган ҳосилингни Баалдан тўлов деб билдинг.
2Энди хирмону шароб мешларинг сенга етарлича озуқа бермас,
Янги шаробинг чанқоғингни босмас.
3Сен Эгамизнинг юртида қолмайсан,
Мисрга қайтиб кетасан#9:3 …Мисрга қайтиб кетасан — 8:13 изоҳига қаранг..
Ҳа, Оссурияда ҳаром овқат ейсан.
4Эгамизга шароб назр қила олмайсан,
Келтирган қурбонликларинг Унга маъқул бўлмайди.
Бундай қурбонликлар азадорнинг нонига ўхшайди#9:4 …азадорнинг нонига ўхшайди… — мурдага теккан одам ушлаган нон ҳам, ўлик чиққан уйдаги нон ҳам ҳаром ҳисобланарди (Саҳрода 19:11-16, Қонунлар 26:14 га қаранг).,
Ундан еганларнинг ҳаммаси булғанади.
Зеро, келтирган қурбонликларинг қорин учун, холос,
Бундай қурбонликлар Эгамизнинг уйига киритилмайди,
Эгамизга улар назр қилинмайди.
5Эй Исроил, энди сен тайинланган байрамларни ўтказа олмайсан!
Эгамизнинг муқаддас йиғинларини нишонлай олмайсан!
6Сен офатдан қочиб қутулсанг ҳам,
Миср#9:6 Миср — 8:13 изоҳига қаранг. сенга чангалини солади,
Пойтахти Нуф#9:6 Нуф — Мемфис номи билан ҳам маълум. Мемфис шаҳри Миср шимолий ҳудудининг маркази бўлиб, Миср тарихида бирмунча вақт пойтахт ҳам бўлган эди. сенга қабр бўлади.
Кумуш хазиналаринг янтоққа насиб бўлади,
Хароба уйларингни тиканак ўт босади.
7Эй Исроил, билиб қўйгин:
Ҳисоб–китоб вақти келди!
Жазо олиш пайти етди!
Кўплаб гуноҳларинг сабабли,
Чексиз адоватинг туфайли,
Сен пайғамбарларни аҳмоқ ҳисоблайсан,
Руҳдан илҳомланган одамларни телба деб биласан.
8Эй Эфрайим#9:8 Эфрайим — 4:17 изоҳига қаранг.,
Худойим пайғамбарларни сенга посбон қилди.
Аммо сен уларни тузоққа туширдинг,
Худосининг юртида уларга адоват қилдинг.
9Гивода разиллик қилган аждодларингга#9:9 Гивода разиллик қилган аждодларинг — бу ибора Ҳакамлар 19:11-20:48 да баён қилинган воқеага, яъни бир аёлнинг зўрланиши ва ўлдирилиши ҳамда шундан кейин бўлиб ўтган аянчли воқеаларга ишора қилади. ўхшаб қолдинг,
Улардай ярамас ишларга берилиб кетдинг.
Аммо Худо жиноятингни эсга олади,
Гуноҳингга яраша жазоингни беради.
Исроилнинг гуноҳи ва унинг оқибати
10Эгамиз шундай дейди:
“Мен Исроилни илк бор топганимда,
Саҳрода узум солган токни топгандай бўлдим.
Ҳа, ота–боболарини биринчи кўрганимда,
Анжирнинг чиллаки меваларини кўргандай бўлдим.
Аммо улар Пиёр тоғига келганда#9:10 …улар Пиёр тоғига келганда… — Саҳрода 25:1-9 га қаранг.,
Ўзларини шарманда Баалга бағишладилар.
Кўнгил қўйган ўша бутдай жирканч бўлиб қолдилар.
11Эфрайимнинг шуҳрати қушдай учиб кетади.
Уларда на фарзанд туғилади,
На аёллари ҳомиладор бўлади,
На пушти камаридан бола бино бўлади!
12Фарзанд ўстириш насиб қилган тақдирда ҳам,
Биронтасини қолдирмай йўқ қиламан.
Ҳолига вой, уларни тарк этаман!
13Мен Эфрайимни кўрганимда,
У Тир шаҳрига ўхшарди,
Гўзал ерда жойлашганди.
Аммо энди Эфрайим ўз болаларини
Қотил олдига олиб чиқади.”
14Эй Эгам, бу халқингга Сендан нима тилай?!
Аёлларини бепушт қилгин,
Эмиза олмайдиган қилгин.
15Эгамиз шундай дейди:
“Уларнинг ҳар бир қабиҳлиги Гилгалдан#9:15 Гилгал — Исроил халқи Гилгалда бутларга топиниш учун саждагоҳ қурган эдилар (4:15, 12:11 га қаранг). бошланган,
Ўша ерда нафратлана бошладим улардан.
Қабиҳ қилмишлари учун
Уларни юртимдан ҳайдаб чиқараман.
Энди уларга меҳр қўймайман.
Уларнинг ҳамма беклари Менга қарши бош кўтарган.
16Эфрайим қулади,
Унинг илдизлари қуриди,
Мева беришга у ожиз бўлди.
Фарзанд кўрган тақдирда ҳам,
Авайлаган зурриётини ўлдираман.”
17Исроил халқини Худойим рад этади,
Улар Худога итоат қилмади.
Халқлар орасида дарбадар бўлишади.
Currently Selected:
Хўшея 9: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

:
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020