Хўшея 6
6
6–БОБ
Одамларнинг сохта тавбаси
1Бу халқ шундай дейди:
“Келинглар, Эгамизга қайтайлик!
У бизни тилка–пора қилди,
Шифони ҳам Ўзи беради.
Бизни ярадор қилди,
Яраларимизни Ўзи боғлайди.
2Унинг ҳузурида яшай олишимиз учун,
Икки кунда бизни ҳаётга қайтаради,
Учинчи куни оёғимизга турғизади.
3Келинглар, Эгамизни билишга интилайлик.
Тонг отиши муқаррар бўлгандай,
У албатта бизга зоҳир бўлади,
Куз ва баҳорда ёмғир ёғиши табиий бўлгандай,
У албатта олдимизга келади.”
Исроилнинг сохта садоқати ва оладиган жазоси
4Эгамиз шундай дейди:
“Сени нима қилай, эй Эфрайим?!#6:4 Эфрайим — 4:17 изоҳига қаранг.
Сени нима қилай, эй Яҳудо?!
Сенинг севгинг тонгдаги тумандай тез ғойиб бўлар,
Саҳардаги шудринг каби буғланиб кетар.
5Шунинг учун сўзларим билан сени ўлгудай саваладим,
Пайғамбарларим орқали сени чопиб ташладим.
Чиқарган ҳукмим чақмоқ каби сени уради.
6Зеро, Мен қурбонликни эмас,
Раҳм–шафқатни истайман,
Куйдирилган қурбонликларни эмас,
Мени таниб–билишингни афзал кўраман.
7Халқим Одам Атодай#6:7 …Одам Атодай… — ёки …Адам шаҳрида…, аммо бу шаҳар Муқаддас Китобда фақатгина бир марта айтиб ўтилган (Ёшуа 3:16 га қаранг). Одам Ато Адан боғида Худога итоатсизлик қилган эди (Ибтидо 2:15-17, 3:1-7 га қаранг). аҳдни бузди,
Эвоҳ, Менга бевафолик қилди.
8Гилад — ёвузларнинг шаҳридир,
Кўчалари қон доғларига тўладир.
9Руҳонийлар қароқчиларга ўхшайди,
Улар пистирмада ётиб, қурбонини пойлашади.
Шакам шаҳри#6:9 Шакам шаҳри — Исроилда, яъни шимолий шоҳликда, Эбал ва Гаризим тоғлари орасида жойлашган эди. Ёшуа яшаган даврда Шакам шаҳри Исроил халқининг ўн икки қабиласи учун муҳим диний ва сиёсий марказ бўлган эди. Исроил халқи Канъон юртини босиб олгандан кейин Шакамда йиғилиб, Эгамизга содиқ бўлишга ва Унинг Мусо орқали берган қонунларига амал қилишга ваъда берган эди (Қонунлар 27:1-10, Ёшуа 8:30-35, 24:1, 24-25 га қаранг). Хўшея яшаган даврда ҳам Шакам шаҳри Эгамизга содиқ қолган одамлар учун муҳим диний марказ бўлгани эҳтимолдан ҳоли эмас. йўлида қотилликлар қилишади,
Ҳа, улар мудҳиш жиноятларга қўл урди.
10Мен Исроилда даҳшатли ҳодисани кўрдим:
Эфрайим бевафолик қилди!
Исроил ўзини булғади!
11Эй Яҳудо, сен учун ҳам ўрим пайти белгиланди.
Мен халқимни яна фаровонликка эриштирмоқчи бўлганимда,
Currently Selected:
Хўшея 6: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: