Хўшея 5
5
5–БОБ
1Эгамиз шундай дейди:
“Эй руҳонийлар, эшитинг буни!
Диққат қилгин, Исроил халқи!
Қулоқ солгин, шоҳ хонадони!
Сизнинг устингиздан ҳукм кетяпти.
Сизлар Миспахда одамлар учун тузоқ бўлдингиз,
Товур тоғида#5:1 …Миспах…Товур тоғи… — бу ўринда Миспах сўзи Иордан дарёсининг шарқ томонида бўлган тоғли Гилад ўлкасидаги шаҳарга ишора қилади (Ҳакамлар 11:29 га қаранг). Товур тоғи Иордан дарёсининг ғарб томонида бўлиб, Жалила кўлидан қарийб 20 километр жануби–ғарбда жойлашган. Иккала жой ҳам Исроил, яъни шимолий шоҳлик ҳудудидаги ўрмонли ерлар бўлиб, бу ерларда овчилар тўрлар билан қушларни овлаган бўлишлари мумкин. Халқни бутларга сажда қилишга етаклаган йўлбошчилар қуш овлаган овчиларга ўхшатилган. ёйилган тўр бўлдингиз.
2Қабиҳ ишларга ботиб кетдингиз!
Мен ҳаммангизнинг адабингизни бераман.
3Эй Эфрайим#5:3 Эфрайим — 4:17 изоҳига қаранг., жуда яхши биламан сени,
Исроил, Мендан яшира олмассан ўз қилмишингни.
Сен, Эфрайим, Худога бевафо бўлдинг,
Эй Исроил, ўзингни ҳаром қилдинг.
4Мен Худойингман,
Аммо қилмишларинг Менга қайтиб келишингга йўл қўймас.
Мен, ўз Эгангни сен билмайсан,
Чунки қалбинг шаҳватга тўлган#5:4 …қалбинг шаҳватга тўлган — Эски Аҳдда зино ёки фаҳш сўзлари кўпинча мажозий маънода ишлатилган бўлиб, Эгамизга хиёнат қилишни ва бошқа худоларга сиғинишни билдиради. Ўша пайтларда Канъондаги бутпараст халқлар ўз саждагоҳларида диний вазифалардан бирини фаҳш орқали бажарардилар. Бутпараст халқларнинг удумларига кўра, одамлар фоҳишалар ва фоҳишлар билан жинсий алоқа қилиш орқали ўз худоларига топинардилар, худоларидан фаровонлик ато қилишни сўрардилар..”
5Исроилнинг мағрурлиги ўзига қарши гувоҳлик беряпти,
У#5:5 У — ибронийча матнда Исроил ва Эфрайим, 4:17 изоҳига қаранг. жиноятлари туфайли қулайди.
Яҳудо ҳам у билан бирга йиқилади.
6Исроил Эгамизнинг илтифотини излайди,
Қўй–молларини қурбонлик қилади,
Аммо Эгамизни топа олмайди,
Чунки Эгамиз уни тарк этган.
7У Эгамизга хиёнат қилди#5:7 У Эгамизга хиёнат қилди… — 1:2, 2:2-5 га қаранг.,
Бегоналардан никоҳсиз болалар туғди.
Кўп ўтмай у мулки билан бирга хароб бўлади.
Исроил билан Яҳудо орасидаги уруш
8Эгамиз шундай дейди:
“Бурғу чалинг Гивода!
Карнай чалинг Рамада!#5:8 Бурғу чалинг Гивода…Рамада! — душман ҳужум қилаётганда, халқни огоҳлантириш учун бурғу чалинарди. Гиво ва Рама шаҳарлари Бенямин қабиласи ҳудудида жойлашган эди.
Байт–Обунда#5:8 Байт–Обун — 4:15 нинг иккинчи изоҳига қаранг. бонг уринг!
Эй Бенямин, ортингдан душман келяпти!
9Жазо куни Эфрайим хароб бўлади.
Исроил қабилаларига эълон қилган бу сўзларим
Албатта рўёбга чиқади.
10Яҳудо шаҳзодалари чегарани бузган#5:10 …чегарани бузган… — қадимги Исроилда бирортаси ўз ерини ажратиб олиш учун тошлардан чегара қилиб қўярди. Агар кимдир бу тошларни жойидан силжитса, қўшнисининг ота–бобосидан қолган ерни у ўғирлаётган ҳисобланарди ва бу оғир жиноят эди (Қонунлар 19:14, 27:17 га қаранг). Бу ўринда мазкур ибора мажозий маънода ишлатилган бўлиб, Яҳудонинг йўлбошчилари ҳам Исроилнинг йўлбошчиларига ўхшаб ўз халқини бутларга сажда қилишга етаклаганига ишора қилади. Йўлбошчиларнинг бу қилмиши оқибатида, Яҳудо халқи ҳам Исроил сингари Худодан юз ўгирди. Шу бобнинг 4-5–оятларига ва 4:15, 6:4 га қаранг. фирибгарларга ўхшайди,
Мен уларнинг устига Ўз қаҳримни жаладай ёғдираман.
11Ахир, Эфрайим бутларга эргашишни афзал кўрди,
Энди у эзилиб, ҳукмга бардош бера олмайди.
12Мен Эфрайимни куядай емираман,
Яҳудо халқини қуртдай кемираман.
13Эфрайим ўз бетоблигини тушунгач,
Яҳудо ўз яраларини кўргач,
Эфрайим Оссурияга#5:13 Оссурия — қадимги қудратли шоҳлик. Унинг пойтахти Найнаво шаҳри ҳозирги Ироқнинг шимолида жойлашган эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ОССУРИЯ сўзига қаранг. борди,
Буюк шоҳни#5:13 Буюк шоҳ — Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар назарда тутилган бўлиши мумкин (4 Шоҳлар 15:19 га қаранг). Тиғлатпиласар милоддан олдинги 745-727 йилларда ҳукмронлик қилган. ёрдамга чақирди.
Аммо шоҳ уларни даволай олмайди,
Яраларига шифо бера олмайди.
14Мен Эфрайимга шердай ҳужум қиламан,
Яҳудо халқига ёш арслондай ташланаман.
Уларни Ўзим тилка–пора қиламан,
Судраб, Ўзим билан олиб кетаман.
Уларни ҳеч ким халос эта олмас.
15Улар ўз айбини бўйнига олгунча,
Чин дилдан Менга интилгунча,
Мен Ўз маконимга қайтиб кетаман.
Балки қайғули дамларида улар Менга қайтишар.”
Currently Selected:
Хўшея 5: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020