Хўшея 10
10
10–БОБ
Исроил гуноҳкорлиги учун сургун қилинади
1Исроил гуркираган,
Ҳосилдор ток кабидир.
Аммо ҳосили кўпайгани сари,
У кўплаб қурбонгоҳлар қурди.
Юрти равнақ топгани сари,
Бутсимон тошларига зеб берди.
2Садоқатсиз бу халқ энди таъзирини ейди.
Эгамиз қурбонгоҳларини вайрон қилади,
Бутсимон тошларини синдириб ташлайди.
3Кўп ўтмай улар айтишади:
“Биз Эгамиздан қўрқмадик,
Шунинг учун шоҳимиздан айрилиб қолдик.
Аммо шоҳнинг қўлидан нима ҳам келарди?!”
4Улар бемаъни гаплар гапирмоқда,
Сохта қасамлар ичиб, аҳдлар тузишмоқда.
Натижада эгатлардаги заҳарли ўтдай,
Даъволар униб чиқмоқда.
5Самария аҳли#10:5 Самария аҳли — 8:5 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
Байт–Обундаги#10:5 Байт–Обун — ибронийчадаги маъноси қабиҳлик уйи. Бу ўринда Хўшея киноя билан Байтилга ишора қилган. Байтил сўзининг маъноси Худонинг уйи демакдир (Ибтидо 28:10-19 га қаранг). Аммо Исроил халқи Байтилни бутпарастлик ўчоғига айлантиргани учун, муаллиф бу шаҳарни қабиҳлик уйи деб атамоқда (3 Шоҳлар 12:28-33, 4 Шоҳлар 10:29, Амос 7:13 га қаранг). олтин бузоғидан#10:5 Олтин бузоғи — 8:5 изоҳига қаранг. хавотир олади,
Унинг учун улар аза тутишади.
Бутидан хурсанд бўлган руҳонийлар ҳам
Бут сургун бўлганидан йиғлашади.
6Бутнинг ўзи Оссурияга олиб кетилади,
Буюк шоҳга#10:6 Буюк шоҳ — 8:10 изоҳига қаранг. тақдим қилинади.
Эфрайим#10:6 Эфрайим — 4:17 изоҳига қаранг. шарманда бўлади,
Умидини бутга боғлагани учун#10:6 …Умидини бутга боғлагани учун… — ёки …Ўзлари қулоқ солган маслаҳат туфайли….
Исроил уятга қолади.
7Самария шоҳи сувга ғарқ бўлган пайраҳадай
Ҳалок бўлади.
8Исроилнинг гуноҳига сабаб бўлган
Обундаги#10:8 Обун — ибронийчадаги маъноси қабиҳлик бўлиб, Байт–Обун назарда тутилган. Шу бобнинг 5–оятига ва ўша оятнинг иккинчи изоҳига қаранг саждагоҳлар йўқ қилинади.
Қурбонгоҳларини янтоғу тикан босади.
Одамлар тоғларга: “Бизни босиб қолинглар!” дея бақиришади.
Қирларга: “Устимизга қуланглар!” деб ёлворишади.
Исроил устидан Эгамиз Ўз ҳукмини эълон қилади
9Эгамиз шундай демоқда:
“Эй Исроил, сен Гивода гуноҳ қила бошладинг#10:9 …сен Гивода гуноҳ қила бошладинг… — 9:9 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.,
Ўша ерда гуноҳдан чиқмай қолди сенинг бошинг.
Гиводаги жиноятчилар жазосини олгандай,
Сен ҳам жазодан қочиб қутула олмайсан.
10Мен хоҳлаган пайтимда жазоингни бераман.
Сенга қарши халқларни бирлаштираман.
Икки баробар кўпайган жиноятларинг учун
Душманлар сенга кишан солади.
11Эфрайим ўргатилган бузоққа ўхшарди,
Янчишни у хўп яхши кўрарди#10:11 …Янчишни у хўп яхши кўрарди — донни бошоқдан ажратиш жараёни янчиш дейилади. Қадимги Яқин Шарқда бу иш дон бошоқларини таёқ билан уриш, устидан тепкилаш ёки хўптир юргизиш орқали бажарилган (хўптир — остига учли тош ёки темир маҳкамланган оғир тахта). Хўптир тортаётган ҳайвонлар янчилаётган дондан ейишлари учун тўсқинлик қилинмаган (Қонунлар 25:4 га қаранг). Хўшея бу образ орқали Исроил, яъни шимолий шоҳлик аҳолисининг лоқайдлигини, улар Худонинг баракаларидан семириб кетганини, ўзларининг ҳаёти Худога боғлиқ эканини унутиб, Унга сажда қилмай қўйганини тасвирлайди (13:6 га қаранг). Яна Қонунлар 32:15-18 га қаранг..
Мана энди унинг гўзал бўйнига,
Мен бўйинтуруқ тақаман.
Энди унга омоч торттираман#10:11 Энди унга омоч торттираман — омоч тортиш ғалла янчишдан кўра анча оғир иш эди. Бу ўринда мазкур образ Исроил халқи Худонинг баракаларидан маҳрум бўлишини ва Оссурияга сургун қилинишини ифодалайди..
Қани, Яҳудо шудгор қилсин!#10:11 …Яҳудо шудгор қилсин — Яҳудо, яъни жанубий шоҳлик ҳам Худо томонидан ҳукм қилинишига ишора. Милоддан олдинги 586 йилда Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусни вайрон қилиб, аҳолининг асосий қисмини Бобилга сургун қилган эди (4 Шоҳлар 25:1-21 га қаранг). Хўшея асосан Исроилга, яъни шимолий шоҳликка қарши башорат қилган, айни пайтда Яҳудо, яъни жанубий шоҳлик аҳолисига ҳам қарши башорат қилган (4:15, 5:5, 10, 14, 6:11, 8:14 га қаранг).
Эфрайим#10:11 Эфрайим — ибронийча матнда Ёқуб. Эфрайимга, яъни шимолий шоҳликка ишора қилишнинг яна бир йўли (4:17 изоҳига қаранг). ўзи учун мола боссин!
12Эй Исроил, ўзингиз учун солиҳлик уруғини экинг,
Чексиз севгини ўриб олинг.
Ҳайдалмаган ерингизга ишлов беринг,
Вақт келди! Мен, Эгангизга интилинг!
Шунда Мен олдингизга бораман,
Ёмғир ёғдиргандай, сизга нажот бераман.
13Сен ёвузликни экдинг,
Адолатсизликни ўриб олдинг,
Ёлғоннинг мевасидан единг.
Сен ўз кучингга таянганинг учун,
Сон–саноқсиз сипоҳларингга ишонганинг учун,
14Жангу жадаллар сени четлаб ўтмайди.
Шоҳ Шалман Байт–Арбэлни жангда вайрон қилгандай#10:14 Шоҳ Шалман Байт–Арбэлни жангда вайрон қилгандай… — бу воқеа ҳақида бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ. Шалман Шалманасар исмининг қисқа шакли бўлиб, Оссурия шоҳларининг бир нечтаси Шалманасар исми билан танилган.,
Хотинларни бола–чақалари билан тошга уриб ўлдиргандай,
Ҳамма шаҳарларинг вайрон бўлади.
15Эй Байтил#10:15 Байтил — ибронийчадаги маъноси Худонинг уйи. Исроил халқи Байтилни бутпарастлик ўчоғига айлантиргани учун, муаллиф кесатиб, Исроил халқини Байтил деб атаган (шу бобнинг 5–оятига берилган иккинчи изоҳга қаранг)., сен қабиҳликлар қилганинг учун,
Бу кунлар бошингга тушади.
Тонг отгач, эй Исроил, шоҳинг ўлдирилади.”
Currently Selected:
Хўшея 10: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020