YouVersion Logo
Search Icon

Хўшея 1

1
1–БОБ
1Яҳудо юртида#1:1 Яҳудо юрти — мазкур китобда жанубий шоҳлик Яҳудо деган ном билан, шимолий шоҳлик эса Исроил деган ном билан юритилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО ва ИСРОИЛ сўзларига қаранг. шоҳлар Уззиё, Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврларда#1:1 …Уззиё, Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврлар… — милоддан олдинги 781-687 йиллар. Исроил тахтида Ёҳўш#1:1 Ёҳўш — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Йўш. ўғли Ёрубом#1:1 Ёрубом — милоддан олдинги 783-743 йилларда ҳукмронлик қилган. ўтирган эди. Ўша вақт мобайнида Бэри ўғли Хўшеяга Эгамиз Ўз сўзларини аён қилди.
Хўшеянинг хотини ва фарзандлари
2Эгамиз дастлаб Хўшея орқали Исроил халқига гапиришни бошлаганда, унга шундай деган эди: “Бориб фоҳиша аёлга уйлан, у сенга бегона эркаклардан орттирган фарзандлар туғиб беради. Зотан, Менинг халқим ҳам фоҳишага ўхшайди#1:2 …Менинг халқим ҳам фоҳишага ўхшайди — Эски Аҳдда зино ёки фаҳш сўзлари кўпинча мажозий маънода ишлатилган бўлиб, Эгамизга хиёнат қилишни ва бошқа худоларга сиғинишни билдиради. Хўшея билан хотинининг орасидаги муносабат Эгамиз билан Исроил халқи орасидаги муносабатнинг тимсоли бўлиб хизмат қилади.. Улар Мен, Эгангизга бевафолик қилиб, бегона худоларга сажда қилишмоқда.” 3Хўшея Диблайим қизи Гўмерага уйланди. Гўмера ҳомиладор бўлиб, Хўшеяга ўғил туғиб берди.
4Эгамиз Хўшеяга деди: “Ўғлингнинг исмини Йизрил қўй. Чунки Ёҳу қандай қилиб Йизрилда қон тўккан бўлса#1:4 …Ёҳу қандай қилиб Йизрилда қон тўккан бўлса… — лашкарбоши Ёҳу Исроилнинг янги шоҳи қилиб тайинлангандан кейин, Эгамизнинг амрига кўра, Исроил шоҳи Ёрамни ўлдирди. Сўнг у Ёрамнинг қабиҳ отаси Ахаб хонадонини қириб ташлади (4 Шоҳлар 9:1-10:31 га қаранг). Бу воқеалар Йизрил шаҳрида юз берган эди. Кейинчалик Ёҳу ҳам, унинг зурриётидан бўлган шоҳлар ҳам Худога бутун қалби билан итоат этмай, бутларга сажда қилдилар. Шунинг учун, мазкур оятда баён қилинишича, Худо уларни Ахаб хонадонининг аҳволига солмоқчи. Ҳақиқатан ҳам, Ёрубомнинг ўғли Закариё ўлдирилгандан кейин, Ёҳунинг сулоласи барҳам топди (4 Шоҳлар 15:8-12 га қаранг)., тез орада Ёҳунинг хонадонини ҳам ўша аҳволга солиб, йўқ қиламан. Исроил шоҳлиги барҳам топади. 5Ўша даврда Мен Йизрил водийсида Исроилнинг камону ўқларини синдираман#1:4-5 Исроил шоҳлиги барҳам топади. 5…Исроилнинг камону ўқларини синдираман — милоддан олдинги 722 йилда Оссурия шоҳи Шалманасар Исроилга, яъни шимолий шоҳликка ҳужум қилиб, пойтахти Самарияни забт этди. Сўнг Исроил халқининг аксарият қисмини Оссурияга сургун қилди (4 Шоҳлар 17:1-6 га қаранг). Шундай қилиб, шимолий шоҳлик таг–томири билан йўқ бўлиб кетди..”
6Гўмера яна ҳомиладор бўлиб, қиз туғди. Эгамиз Хўшеяга деди: “Қизингнинг исмини Лўруҳамо, яъни «Раҳмдан бебаҳра» деб қўй. Чунки бундан буён Мен Исроил халқига раҳм қилмайман, уларни кечирмайман. 7Яҳудо халқига эса раҳм қиламан, уларга нажот бераман. Қиличу камон, жанг–жадал, отлару чавандозлар билан эмас, Ўз қудратим билан уларни қутқараман. Зотан, Мен уларнинг Эгаси Худоман!”
8Гўмера қизини кўкракдан чиқаргач, яна ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. 9Эгамиз Хўшеяга деди: “Ўғлингнинг исмини Лўёми, яъни «Халқим эмас» деб қўй. Чунки Исроил халқи энди Менинг халқим эмас, Мен эса уларнинг Худоси эмасман. 10Аммо шундай вақтлар келадики, Исроил халқи денгиздаги қум каби бўлади, уларни на санаб, на ўлчаб бўлади. Уларга: «Халқим эмас», деб айтилган бўлса, келажакда улар: «Барҳаёт Худонинг фарзандлари» деб аталади. 11Яҳудо ва Исроил халқлари қайта бирлашадилар. Улар ўзларига бир йўлбошчи танлайдилар. Ўз юртида туп қўйиб, палак отадилар. Ҳа, Йизрилнинг#1:11 Йизрил — Исроил сўзига оҳангдош бўлган бу ном “Худо экади” деган маънони билдиради. Шу бобнинг 4–оятида бу исм ҳукм ҳақидаги хабарни ифодаласа (ўша оятнинг изоҳига қаранг), ушбу оятда умид ҳақидаги хабарни билдиради. — «Худо эккан» халқнинг куни улуғ бир кун бўлади.”

Currently Selected:

Хўшея 1: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in