YouVersion Logo
Search Icon

Хаггей Кириш

Кириш
Мазкур китоб милоддан олдинги 520 йилда Худо Хаггей пайғамбар орқали юборган хабарлардан ташкил топган тўпламдир. Милоддан олдинги 538 йилда Форс шоҳи Куруш берган фармонга кўра, яҳудийлар Бобилдан Қуддусга қайтиб, Маъбадни қайта қуришга киришадилар#…яҳудийлар Бобилдан Қуддусга қайтиб, Маъбадни қайта қуришга киришадилар — Эзра 1:1-11, 3:7-13 га қаранг.. Бироқ кўп қаршиликлар сабабли қайта қуриш ишлари тўхтаб қолади#…қайта қуриш ишлари тўхтаб қолади — Эзра 4:1-5 га қаранг..
Милоддан олдинги 520 йилгача яҳудийларнинг аксарият қисми Бобилдаги сургундан қайтиб келади. Бироқ одамлар Худонинг уйига эътиборсиз бўлиб, фақат ўз уйларини қуриш, шинам қилиш билан овора бўлишади. Халқнинг Худога бўлган бундай ҳурматсизлиги ва итоатсизлиги кўп кулфатларга сабаб бўлади: осмондан шудринг тушмайди, ер ҳосил бермайди, юртда қаҳатчилик ҳукм суради, халқ қашшоқлашади, қилган меҳнатлари самарасиз бўлади.
Хаггей пайғамбар бепарво бўлган Яҳудо халқини Маъбадни тиклашга чақиради. Зеро, шу орқалигина халқ Худога ўзининг чин ҳурмати ва эътиборини намоён қила оларди. Халқ Маъбадни қуришни бошлагандан кейин, Худо уларга барака беришни ва юртига фаровонлик ато этишни ваъда қилади.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in