Хаггей 1
1
1–БОБ
Маъбадни қайтадан қуриш тўғрисида Эгамизнинг амри
1Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили#1:1 Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили — милоддан олдинги 520 йил. Доро милоддан олдинги 522-486 йилларда Форс шоҳлигида ҳукмронлик қилган. олтинчи ойининг#1:1 олтинчи ой — иброний календарининг Элул ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан августнинг ўртасидан бошланади. биринчи куни эди. Эгамиз Хаггей пайғамбар орқали Яҳудо#1:1 Яҳудо — ўша даврда Яҳудо юрти Форс шоҳлигининг ҳукмронлиги остида бўлган. Яҳудо юрти ҳудудига фақат Қуддус ва унинг атрофидаги ерлар кирарди. Яҳудо шоҳлари ҳукмронлик қилган даврда эса бу юртнинг ҳудуди анча катта эди. ҳокими Шалтиёл ўғли Зарубабелга#1:1 Шалтиёл ўғли Зарубабел — 1 Солномалар 3:17-19 га кўра, Зарубабел Шалтиёлнинг укаси Подиёнинг ўғли эди. Шалтиёл ва Подиё сургун қилинган Яҳудо шоҳи Ёҳайхиннинг ўғиллари бўлиб, Шалтиёл тўнғич фарзанд эди (4 Шоҳлар 24:8-17 га қаранг). Шалтиёлнинг ўғли бўлмаганига икки тахмин мавжуд: у бефарзанд эди ёки фарзандлари бўлган–у, аммо ҳаммаси ҳалок бўлган. Сабаби нима бўлишидан қатъи назар, шоҳ сулоласи Подиё орқали давом этган. Матндаги “Шалтиёл ўғли” ибораси Зарубабел шоҳ Ёҳайхиннинг ҳаққоний тахт вориси эканлигини кўрсатади. ва олий руҳоний Ёҳузадах ўғли Ёшуага қуйидаги сўзларини аён қилди:
2-3Сарвари Олам шундай демоқда: “Бу халқ: «Эгамизнинг уйини қуриш вақти ҳали келгани йўқ», деб айтади. 4Эй Исроил халқи, Менинг уйим вайрон бўлиб ётганда#1:4 …Менинг уйим вайрон бўлиб ётганда… — Маъбад Бобилликлар томонидан милоддан олдинги 586 йилда вайрон қилинган эди (4 Шоҳлар 25:1-21 га қаранг). Бобилда сургунда бўлган яҳудийларнинг биринчи гуруҳи милоддан олдинги 538 йилда Қуддусга қайтиб, Маъбадни қайта қуришни бошлаган эди (Эзра 1:1-11 га қаранг). Милоддан олдинги 536 йилда Маъбаднинг пойдевори битган эди. Аммо Маъбаднинг қайта қурилиши кўп қаршиликлар туфайли милоддан олдинги 520 йилгача тўхтаб қолган эди (Эзра 3:7-4:5 га қаранг)., сизлар ҳашаматли уйларда яшашингизнинг вақтими?!” 5Мана энди Сарвари Олам демоқда: “Ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринглар–чи! 6Кўп экиб, кам ўрасиз. Овқат ейсиз–у, тўймайсиз. Ичасиз, аммо чанқоғингиз қонмайди, устингизга киясиз–у, исинолмайсиз. Ким пул ишласа, унинг пули йиртиқ ҳамёнга тушади.”
7Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринг, ахир! 8Тоғларга чиқиб, ёғоч олиб тушинглар–да, Менинг уйимни қуринглар. Мен уни кўриб завқланаман, у ерда улуғланаман, — дейди Эгамиз. 9— Кўп ҳосил олишни умид қилган эдингиз, мана кам олдингиз. Уйга олиб келганингизни сочиб юбордим. Нима учун?” Сарвари Олам шундай демоқда: “Менинг уйим вайрон бўлиб ётган пайтда, сизлар фақат ўз уйингиз ҳақида ўйлаганингиз учун шундай қилдим. 10Сизларнинг дастингиздан осмондан шудринг тушмади, ер ҳам ҳосил бермади. 11Мен далаларга, қирли жойларга қурғоқчилик#1:11 қурғоқчилик — ибронийчада қурғоқчилик ва вайрон сўзлари ўзаро оҳангдош. Бу сўз Маъбаднинг аҳволини тасвирлайди (шу бобнинг 4, 9–оятларига қаранг). келтириб, дон, узум шарбати ва зайтун мойини қуритдим. Ердан чиққан барча ҳосилни йўқ қилдим, одамлар ва ҳайвонларни қийинчиликларга дучор қилдим. Инсонларнинг ўз қўллари билан қилган меҳнатларини пучга чиқардим.”
Халқ Худонинг буйруғига бўйсунади
12Шундан кейин Зарубабел, олий руҳоний Ёшуа#1:12 …Зарубабел, олий руҳоний Ёшуа… — ибронийча матнда …Шалтиёл ўғли Зарубабел, олий руҳоний Ёҳузадах ўғли Ёшуа…. ва сургундан қайтиб келган барча халқ ўзларининг Эгаси Худога итоат қилишди. Ўзларининг Эгаси Худо юборган Хаггей пайғамбарнинг сўзларига қулоқ солишди, чунки улар Эгамиздан қўрқарди.
13Эгамизнинг элчиси Хаггей Унинг қуйидаги сўзларини халққа етказди:
— Эгамизнинг каломи шудир: “Мен сизлар билан биргаман.”
14Яҳудо ҳокими Зарубабелни, олий руҳоний Ёшуани ва сургундан қайтиб келган бутун халқни Эгамиз руҳлантирди. Шунда улар ҳаммалари келиб, ўзларининг Худоси, Сарвари Оламнинг уйини тиклашни бошладилар. 15Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили олтинчи ойининг#1:15 Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили олтинчи ойи — шу бобнинг 1–оятига ва ўша оятнинг биринчи ва иккинчи изоҳларига қаранг. йигирма тўртинчи кунида Маъбаднинг қайта қурилиши бошланди.
Currently Selected:
Хаггей 1: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: