Хабаққуқ 3
3
3–БОБ
Хабаққуқ ибодат қилади, ваҳийда Худони илоҳий жангчи тимсолида кўради
1Хабаққуқ пайғамбарнинг куйга солинган ибодати қуйидагича:
2“Эй Эгам, мен Сенинг шуҳратинг ҳақида эшитдим. Қилган буюк ишларингдан ҳайратда қолдим. Эй Эгам, бизнинг давримизда ҳам шундай ишларингни қилгин. Одамлар Сенинг нималарга қодир эканлигингни билиб қўйишсин. Ғазабланганингда меҳр–шафқатни эсдан чиқармагин.
3Худо келади Эдом юртидан#3:3 Эдом юрти — ибронийча матнда Темон, Эдом юртининг шимолий қисмидаги муҳим шаҳар. Бу ўринда Темон Эдомнинг шеърий номи сифатида ишлатилган (Ҳакамлар 5:4-5 га қаранг).,
Муқаддас Худо келади Порон қирларидан#3:3 Порон қирлари — Синай ярим оролининг шарқ томонидаги, Қизил денгизнинг Ақаба қўлтиғи бўйидаги ерлар. Оятдаги Эдом ва Порон номлари Яҳудо халқига ўз тарихини эслатади (Қонунлар 33:2 га қаранг). Худо уларнинг ота–боболарини Мисрдан Синай тоғига олиб бориб, ўша ерда — Порон қирлари яқинида уларга ўнта амрни берган эди. Шундан кейин Худо уларни Эдом юрти орқали шимол томонга, Канъон юртига бошлаб борди ва уларга ўша юртни босиб олишларига ёрдам берди. Бу юртни Худо Иброҳимга ва унинг наслига ваъда қилган эди. Муаллиф шу бобнинг 3-15–оятларида баён қилган ваҳий орқали Яҳудо халқига, Худо сизларнинг ота–боболарингизга ўтмишда қандай мадад берган бўлса, сизларга ҳам шундай қилади, дея далда беради..
Унинг улуғворлиги кўкни порлатар,
Ҳамду саноларига бутун дунё тўлар.
4Улуғворлиги чақмоқдай чақнар,
Нур сочилар Унинг қўлидан —
Куч яширинган билагидан.
5Унинг олдида юради ўлат,
Унинг кетидан эргашади офат.
6Тўхтаганда ер силкинади,
Назар солганда халқларни титроқ босади.
У юрган кўҳна йўллар бўйидаги
Мангу тоғлар ўпирилиб тушади,
Абадий қирлар чўкиб паст бўлади.
7Кўшон халқининг қўрққанини мен кўряпман,
Мидиён#3:7 Кўшон…Мидиён… — Синай ярим оролида яшаган икки халққа ишора қилинган бўлиши мумкин. Мусо даврида Исроил халқи Мисрдан чиққан пайтда атрофдаги халқлар қўрқувга тушган эдилар (Чиқиш 15:13-16, Ёшуа 2:8-11 га қаранг). Кўшон ва Мидиён номлари ҳакамлар даврида яшаган иккита халқни ҳам билдириши мумкин. Худо улар орқали Исроил халқини гуноҳлари учун жазолаган, кейинчалик эса уларнинг ўзларини ҳам жазолаган эди (Ҳакамлар 3:8-11, 6:1-6, 7:9-25 га қаранг). Худо Бобил халқига нисбатан ҳам худди шу йўлни тутганди. Худо улар орқали Яҳудо халқини жазолаган, кейинчалик эса Бобилликларнинг ўзларини ҳам жазолаган эди. халқининг дағ–дағ қалтираганини кўряпман.
8Эй Эгам, наҳотки ғазаблансанг дарёлардан?!
Наҳот Сенинг жаҳлинг чиқса ирмоқлардан?!
Ёки Сенинг қасдинг бормиди денгиздан?!#3:8 …дарёлар…денгиз… — Нил дарёси, Қизил денгиз ва Иордан дарёси назарда тутилган бўлса керак (мисол учун, Чиқиш 7:20-24, 14:1-31, Ёшуа 3:1-17 га қаранг).
Шунинг учун отларингни чоптирасанми,
Зафарли жанг араваларингга миниб оласанми?!
9Сен ғилофдан чиқарасан камонингни,
Ўқларга тўлдирасан ўқдонингни.
Дарёлар билан ёрасан ер юзини.
10Буни кўрганда тоғларни дард тутар,
Шиддатли оқим кўпириб оқар.
Денгиз тубидан нидо янграр,
Денгиз тўлқинлари кўкка интилар.
11Сенинг ўқларинг учиб чақнайди,
Найзаларинг ялт этиб ёнади.
Бундан қуёшу ой ўз жойида қотиб туради#3:11 …қуёшу ой ўз жойида қотиб туради — Ёшуа 10:12-14 га қаранг..
12Сен жаҳл устида босиб ўтарсан ер юзини,
Ғазабга миниб оёқ ости қиларсан халқларни.
13Қутқариш учун келасан Ўз халқингни,
Ўз танлаганинг орқали озод қилиш учун уларни#3:13 …Ўз танлаганинг орқали озод қилиш учун уларни — ёки …Ўз танлаганингни озод қилиш учун. Бу ўринда Ўз танлаганинг деб таржима қилинган ибронийча сўз Эски Аҳдда кўпинча Худо томонидан танланган шоҳ ва қутқарувчига ишора қилади. Бобилни босиб олган Форс шоҳи Курушга нисбатан ҳам шу ибронийча сўз ишлатилган (Ишаё 45:1 га қаранг, яна Ишаё 41:2 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг)..
Фосиқ халқнинг йўлбошчисини урасан,
Бошдан–оёқ уни шилиб ташлайсан.
14Ана, ғанимларимиз қуюн каби келяптилар,
Бизни ҳар ёққа тарқатиб юбормоқчи бўляптилар.
Ўз уясида ўлжасини ғажиган йиртқич ҳайвондай,
Осон овидан ўзида йўқ севиняптилар.
Сен эса уларнинг йўлбошчисини ўз ўқлари билан ҳалок қиласан.
15Отларинг туёқлари денгизни#3:15 денгиз — Чиқиш 14:1-31 га қаранг. босиб эзади,
Баҳайбат сувларни бир жойга йиғиб қўяди.”
Хабаққуқ Худога бўлган ишончини эълон қилади
16Мен буларни#3:16 булар — шу бобнинг 3-15–оятларида баён этилган ваҳийга ёки 1:5-11 даги хабарга ишора. эшитдим.
Шунда увушди менинг юрагим,
Титрай бошлади лабларим,
Мадорим қолмай, қалтиради тиззаларим.
Аммо мен сабр–тоқат қиламан,
Босқинчиларимиз бошига тушадиган кулфат кунини кутаман#3:16 Аммо мен…кутаман — ёки Чунки мен жимгина кулфат кутишим керак, Юртимизни босиб оладиган халқнинг ҳужумини кутишим керак..
17Борди–ю, анжир дарахти гулламай қолса,
Узум токлари мева тугмаса,
Зайтун дарахтлари ҳосил бермаса,
Даладаги экинлар унмай қолса,
Қўраларда қўйлар қолмаса,
Оғилхоналар бўм–бўш бўлса,
18Шунда ҳам Эгамдан шод бўларман,
Нажоткорим Худодан қувонарман.
19Эгам Раббий менинг қудратимдир.
У оёқларимни кийик оёғидай қилади,
Чўққилар узра мени бехатар юргизади.
Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида.
Currently Selected:
Хабаққуқ 3: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: