Галатияликлар 6
6
6–БОБ
Бир–бирингизни қўллаб–қувватланглар
1Эй биродарлар, дейлик, орангиздан бирортаси гуноҳ қилиб қўйганини билиб қолдингиз. Сизлар — Руҳнинг етакчилигида ҳаёт кечираётганлар уни мулойимлик билан тўғри йўлга солинглар. Ўзингизга эҳтиёт бўлинглар, тағин ўзингиз ҳам васвасага йўлиқиб қолманглар. 2Бошингизга ғам–ташвиш тушганда, бир–бирингизни қўллаб–қувватланглар. Шундай қилсангизлар, Масиҳнинг амрларини бажарган бўласизлар. 3Ахир, бирор киши, гарчи ўзи ҳеч ким бўлмаса–ю, ўзини муҳим деб ҳисобласа, ўзини ўзи алдаган бўлади. 4Ҳар ким ўз ишини текшириб кўрсин. Шунда у фақат ўзидан фахрланса бўлади, ўзини бошқалар билан солиштиришга ҳожат бўлмайди. 5Зотан, ҳар ким ўз аравасини ўзи тортиши лозим. 6Каломдан таълим олувчи эса бор–йўғини устози билан баҳам кўриши керак.
7Ўзларингизни алдаманглар! Худони лақиллатиб бўлмайди. Инсон нима экса, шуни ўриб олади. 8Худбин истакларини қондириш учун уруғ экканлар ўша худбин истаклари туфайли ҳалокатни ўриб оладилар. Руҳни мамнун қилиш учун уруғ экканлар эса Руҳдан абадий ҳаёт ўриб оладилар. 9Шундай экан, яхшилик қилишдан чарчамайлик. Агар ҳолдан тойиб қолмасак, ўз вақтида бунинг ҳосилини ўриб оламиз. 10Демак, ҳали фурсат бор экан, ҳаммага, айниқса, Масиҳ хонадонига тегишли бўлганларга яхшилик қилаверайлик.
Муҳими янгидан яратилишдир
11Мана қаранглар, энди сизларга ўз қўлим билан#6:11 …ўз қўлим билан… — 1 Коринфликлар 16:21 изоҳига қаранг., қандай йирик ҳарфлар билан ёзяпман! 12Сизларни суннат бўлишга мажбур қилаётганлар сиртдан яхши таассурот қолдирмоқчи бўляптилар. Масиҳнинг хочи учун қувғинга дучор бўлмайлик, дея шундай қиляптилар. 13Ҳолбуки, суннатни татбиқ қилаётганларнинг ўзлари ҳам қонунга#6:13 қонун — 2:16 изоҳига қаранг. риоя этмайдилар. Улар фақатгина сизларнинг суннат қилинганингиз билан мақтанишни истайдилар. 14Мен эса Раббимиз Исо Масиҳнинг хочидан бошқа ҳеч нарса билан мақтанмайман. Ўша хоч туфайли бу дунё мен учун ўлган, мен эса бу дунё учун ўлганман. 15Ахир, суннат қилинган ёки қилинмаганликнинг ҳеч аҳамияти йўқ. Муҳими — янгидан яратилишдир#6:15 янгидан яратилиш — 2 Коринфликлар 5:17 га қаранг.. 16Бу қоидага кўра, яшаётганларнинг ҳаммасига, яъни Худонинг ҳақиқий халқига тинчлик ва марҳамат ёр бўлсин!
17Энди ҳеч ким менга азият келтирмасин. Ахир, танамдаги чандиқлар#6:17 танамдаги чандиқлар — Павлуснинг Исо Масиҳга бағишланган ҳаворий сифатида қилган хизмати жараёнида яралангандан қолган чандиқларига ишора (мисол учун, Ҳаворийлар 14:19 га қаранг). Исога тегишли эканлигимни кўрсатадиган тамғалар–ку!
18Эй биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин. Омин.
Currently Selected:
Галатияликлар 6: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: