YouVersion Logo
Search Icon

Галатияликлар 2

2
2–БОБ
Қуддусдаги ҳаворийлар Павлуснинг ишларини маъқуллайди
1Ўн тўрт йил ўтгандан кейин, мен Барнабо#2:1 Барнабо — илк жамоатнинг етакчиси. Ҳаворий Павлус фаолиятининг бошида унга ҳамкор бўлган (Ҳаворийлар 4:36, 9:26-27, 11:25-26, 13:1-3 га қаранг). билан бирга яна Қуддусга бордим#2:1 …яна Қуддусга бордим — Ҳаворийлар 11:27-30 да айтиб ўтилган сафарга ишора бўлиши мумкин.. Титусни#2:1 Титус — Павлуснинг ҳамкори ва ёрдамчиси (2 Коринфликлар 8:23, Титус 1:4-5 га қаранг). ҳам ёнимга олган эдим. 2Худо менга берган ваҳийга биноан у ерга боргандим. Ўша ердаги жамоатнинг эътиборли етакчилари билан алоҳида учрашдим. Уларга ғайрияҳудийлар орасида ўзим тарғиб қилаётган Хушхабарнинг моҳиятини баён этдим. Буни олдин қилган ва ҳозир қилаётган ишларим беҳуда кетмаслиги учун қилган эдим. 3Ҳатто ҳамроҳим Титус, юнон бўлишига қарамай, суннат қилинишга мажбур этилмади. 4Аммо баъзи сохта биродарлар билдирмайгина орамизга кириб олиб, Исо Масиҳ бизга ато этган озодлик ҳақида суриштириб кўрдилар. Уларнинг мақсади бизни яна қулларга айлантириш эди. 5Биз эса, Хушхабарнинг ҳақиқати доимо сизлар билан бўлсин деб, уларга заррача ҳам ён бермадик.
6Эътиборли ҳисобланган етакчилар билан учрашганим ҳақида айтиб ўтдим. Уларнинг қандай мартабага эгалиги менга барибир, зотан, Худо инсонлар орасида тарафкашлик қилмайди. Энди уларга келганда шуни айтай, улар мендан бошқа ҳеч нима талаб қилмадилар. 7Аксинча, яҳудийларга Хушхабар етказиш Бутрусга буюрилгандай, ғайрияҳудийларга Хушхабар етказиш менга буюрилганини улар тушуниб етдилар. 8Ахир, Бутрусни яҳудийлар орасида ҳаворийлик фаолиятини кўрсатишга тайинлаган Худо мени ҳам ғайрияҳудийлар орасида хизмат қилишга тайинлади. 9Шундай қилиб, Худо менга бу иш учун алоҳида иноят берганига Ёқуб#2:9 Ёқуб — 1:19 изоҳига қаранг., Бутрус#2:9 Бутрус — юнонча матнда Кифас, Бутруснинг орамийча исми (Юҳанно 1:42 га қаранг). Шу бобнинг 11, 14–оятларида ҳам бор. ва Юҳанно ишонч ҳосил қилдилар. Имонлилар жамоатининг устуни ҳисобланмиш бу ҳаворийлар биз билан қўл ташлашди: мен ва Барнабо ғайрияҳудийлар орасида, улар эса яҳудийлар орасида хизмат қилишга рози бўлишди. 10Улар биздан, фақат камбағалларга ғамхўрлик қилишни давом эттиринглар#2:10 …камбағалларга ғамхўрлик қилишни давом эттиринглар… — Ҳаворийлар 11:27-30 га қаранг., деб илтимос қилдилар. Шахсан мен анчадан бери бу ҳақда жон куйдирардим.
Павлус Антиохияда Бутрусга танбеҳ беради
11Бутрус Антиохия шаҳрига келганда#2:11 Бутрус Антиохия шаҳрига келганда… — биринчи бўлиб кўп ғайрияҳудийлар Антиохия шаҳрида Исо Масиҳга имон келтирган эдилар (Ҳаворийлар 11:19-26 га қаранг). Бутрус Антиохияга Қуддусдаги жамоат йўлбошчилари йиғилишидан олдин (Ҳаворийлар 15:1-31 га қаранг), аммо Павлус ва Барнабо Хушхабар ёйиш мақсадида қилган биринчи сафаридан кейин борган бўлса керак (Ҳаворийлар 14:26-28 га қаранг)., унинг нотўғри иш тутаётганлигини очиқчасига юзига айтдим. 12Чунки Қуддусдан — Ёқубнинг олдидан баъзи одамлар келмасдан аввал Бутрус ғайрияҳудийлар билан бирга еб–ичиб юрган эди. Аммо улар келгандан кейин Бутрус суннат тарафдори бўлганлардан#2:12 суннат тарафдори бўлганлар — Исо Масиҳга ишонган яҳудийлар бўлиб, улар Мусо қонунларига, айниқса суннат ҳақидаги амрига қатъий амал қилишарди. Суннат Худонинг Иброҳим ва унинг авлоди билан қилган аҳд белгиси эди (Ибтидо 17:9-14 га қаранг). Суннат яҳудийларнинг Худога содиқлигини ва Унинг танлаган халқига тегишли эканини кўрсатади. хавотирланиб, ўзини четга олди ва ғайрияҳудийлар билан бирга бир дастурхонда ўтирмайдиган бўлди. 13Шунда бошқа яҳудий масиҳийлар ҳам Бутрусга ўхшаб иккиюзламачилик қилишди. Ҳатто Барнабо ҳам уларнинг иккиюзламачилиги туфайли йўлдан озди. 14Мен уларнинг Хушхабар ҳақиқати бўйича иш тутмаётганини кўриб, ҳамманинг олдида Бутрусга шундай дедим: “Мана сиз яҳудий бўла туриб, яҳудийлар каби эмас, ғайрияҳудийлардай яшаяпсиз. Шундай экан, қандай қилиб ғайрияҳудийларни яҳудийлар каби яшашга мажбур қила оласиз?”
Инсон фақатгина Масиҳга бўлган имони туфайли оқланади
15Тўғри, бизлар яҳудий наслиданмиз, гуноҳкор ҳисобланган ғайрияҳудийлардан эмасмиз. 16Лекин шуни биламизки, инсон қонунга#2:16 қонун — Эски Аҳдга, хусусан, Тавротга ишора. амал қилиш билан эмас, балки Исо Масиҳга бўлган имони орқали оқланади. Шунинг учун ҳам биз қонунга амал қилиш билан эмас, Масиҳга бўлган имонимиз туфайли оқланамиз деб, Исо Масиҳга ишондик. Ахир, ҳеч ким қонунга амал қилиш билан оқланмайди. 17Мана, биз Масиҳ орқали оқланишга интиляпмиз, бу эса биз ҳам ғайрияҳудийлар қатори гуноҳкор эканлигимизни#2:17 ғайрияҳудийлар қатори гуноҳкор эканлигимиз — яҳудийлар ҳамма ғайрияҳудийларни гуноҳкор деб ҳисоблардилар, чунки ғайрияҳудийлар Таврот қонунларига риоя қилмасдилар. Шунинг учун яҳудийларнинг назарида Таврот қонунларига риоя қилмай қўйган ҳар қандай яҳудий ҳам ғайрияҳудийлар каби гуноҳкор бўлиб қоларди. кўрсатиб турибди. Бундан келиб чиқадики, гуноҳкорлигимизнинг сабабчиси Масиҳ экан–да? Йўқ, асло! 18Аммо мен ўзим қулатган қонун–қоидалар биносини қайтадан қуришга киришадиган бўлсам, унда мен яна қонунбузар бўлиб қоламан#2:18 …мен яна қонунбузар бўлиб қоламан — бу сўзларнинг моҳияти шундаки, агар одам Таврот қонунларига қайта риоя қилишни бошласа, у яна қонунбузар бўлиб қолади, чунки ҳеч ким қонунларни тўлиқ бажара олмайди (3:10-11, 5:3 га ва Ёқуб 2:10, Римликлар 4:15 га қаранг).. 19Ахир, қонуннинг ўзи мени ўлимга маҳкум қилди. Энди мен Худо учун яшай деб, қонун учун ўлганман#2:19 Ахир…қонун учун ўлганман — Римликлар 7:1-6 га қаранг.. Мен Масиҳ билан бирга хочга михлаб қўйилганман. 20Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳдир. У менинг ҳаётимни бошқаряпти. Ҳали тирик эканман, Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшайман. Ахир, У мени севиб, Ўзини мен учун фидо қилган. 21Мен Худонинг иноятини инкор қилмайман. Агар қонунга амал қилиш билан оқланиш мумкин бўлганда эди, Масиҳ беҳуда ўлган бўларди.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

YouVersion uses cookies to personalize your experience. By using our website, you accept our use of cookies as described in our Privacy Policy