Галатияликлар 1
1
1–БОБ
Дуойи салом
1-2Мен — Павлус ва мен билан бирга бўлган ҳамма биродарлар Галатия вилоятидаги имонлилар жамоатларига салом йўллаймиз. Мен инсонлар томонидан эмас, инсон орқали ҳам эмас, балки Исо Масиҳ ва Уни тирилтирган Отамиз Худо томонидан ҳаворий қилиб тайинланганман. 3Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга иноят ҳамда тинчлик ато қилсин. 4Исо Масиҳ бизни ҳозирги ёвуз замондан қутқарай деб, бизнинг гуноҳларимиз учун Ўзини фидо қилди. У шу йўсин Отамиз Худонинг иродасини адо этди. 5Худога абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин.
Ягона Хушхабар
6Сизлар Худодан шунчалик тез юз ўгириб, бошқа бир хушхабарга юз бураётганингиздан жуда ҳайронман. Ахир, Масиҳнинг инояти орқали Худо сизларни Ўз Хушхабарига даъват қилган эди. 7Ўша Хушхабардан бошқа ҳеч қандай хушхабар йўқ–ку! Фақат баъзилар сизларни чалғитиб, Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни бузиб кўрсатмоқчи бўладилар. 8Аммо кимда–ким, ҳатто биз ўзимизми ёки осмондан келган бирор фариштами, сизларга биз етказган Хушхабардан бошқа бир хушхабар келтирса, у лаънати бўлсин! 9Мен олдин ҳам айтган эдим, ҳозир ҳам айтяпман: кимки сизлар қабул қилган Хушхабарга зид бўлган хабарни тарғиб этса, лаънати бўлсин!
10Хўш, мен кимнинг мақтовига сазовор бўлмоқчиман: инсонларнингми ёки Худонингми?! Наҳотки инсонларни мамнун қилмоқчи бўлсам?! Агар мен ҳали ҳам инсонларни мамнун қилаётган бўлсам эди, Масиҳнинг қули бўлолмас эдим!
Хушхабарни тарғиб этишга Павлусни Худо даъват қилган
11Эй биродарлар, сизларга айтиб қўяй: мен тарғиб этаётган Хушхабар инсон ижоди эмас. 12Ахир, мен бу Хушхабарни инсондан қабул қилмаганман ёки бирор одамдан ўрганмаганман. Уни менга Исо Масиҳнинг Ўзи ваҳий орқали аён қилган.
13Мен яҳудий динига эътиқод қилиб, қандай ҳаёт кечирганим ҳақида эшитгансизлар. Ўша пайтларда Худонинг жамоатини шафқатсизларча қувғин қилардим, уни қириб ташлашга ҳаракат қилардим. 14Қавмимдан бўлган кўп тенгдошларимга қараганда, яҳудий динини чуқурроқ тушуниб, улардан анча илгарилаб кетган эдим. Ота–боболаримнинг урф–одатларини деб, жонкуярлик қилардим. 15Аммо Худо менга мурувват қилди, инояти билан мени Ўзига даъват этиб, онам қорнида бўлганимдаёқ мени танлаган эди. 16Мен ғайрияҳудийлар орасида Худо Ўғли ҳақидаги Хушхабарни тарғиб қилишим учун, Худо Ўз Ўғлини менга зоҳир қилди. Шунда мен ҳеч бир инсон билан маслаҳатлашмадим. 17Ҳатто мендан олдин ҳаворий бўлганларни кўриш учун Қуддусга бормай, дарҳол Арабистонга жўнадим. Ундан кейин яна Дамашққа қайтдим#1:17 …дарҳол Арабистонга жўнадим. Ундан кейин яна Дамашққа қайтдим — Павлус Дамашққа кетаётган пайтда Исо унга зоҳир бўлган (Ҳаворийлар 9:1-19 га қаранг). Шундан кейин Павлус Дамашқдан Арабистонга борган. У Арабистоннинг бир қисми бўлган Набатея шоҳлигида (4:25 изоҳига қаранг) истиқомат қилган бўлиши мумкин. Набатея Дамашқдан жанубда жойлашган бўлиб, пойтахти Петра шаҳри эди. Павлус Арабистонда ўтказган вақт ҳақида Янги Аҳдда бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ. Павлус Арабистондан Дамашққа қайтиб келгач, у ердаги синагогаларда Исо Масиҳ ҳақида ваъз қила бошлаган (Ҳаворийлар 9:19-22 га қаранг)..
18Уч йилдан кейин#1:18 Уч йилдан кейин — Исо Павлусга зоҳир бўлгандан кейин ўтган уч йил вақт назарда тутилган бўлиши мумкин. Ёки Павлус Арабистондан Дамашққа қайтиб келгандан кейинги уч йил вақт назарда тутилган бўлиши ҳам мумкин. Шу бобнинг 17–ояти изоҳига қаранг., Бутрус#1:18 Бутрус — юнонча матнда Кифас, Бутруснинг орамийча исми (Юҳанно 1:42 га қаранг). билан танишай деб, Қуддусга бордим#1:18 …Қуддусга бордим — Ҳаворийлар 9:26-30 да айтиб ўтилган сафарга ишора бўлса керак.. Унинг ёнида ўн беш кун бўлдим. 19Аммо Қуддусда Бутрусдан ва Раббимиз Исонинг укаси Ёқубдан#1:19 Ёқуб — Исо танлаган ўн икки ҳаворийдан бири бўлган Ёқуб эмас, балки Қуддусдаги жамоатнинг етакчиси ва Исонинг укаси Ёқуб назарда тутилган (Марк 6:3, Ҳаворийлар 15:13, 21:18 га қаранг). бошқа ҳеч бир ҳаворийни кўрмадим. 20Мен сизларга нима ёзаётган бўлсам, Худо шоҳид, ҳеч бири ёлғон эмас.
21Ундан сўнг Сурия ва Киликия ҳудудларига бордим#1:21 …Сурия ва Киликия ҳудудларига бордим — Сурия ва Киликия Рим империясига қарашли битта вилоятни ташкил қилган. Павлус туғилган Тарсус шаҳри Киликияда жойлашган эди. Павлус аввал Тарсусга, кейин Суриядаги Антиохия шаҳрига таълим бериш учун борган (Ҳаворийлар 9:30, 11:25-26 га қаранг).. 22Яҳудия ўлкасидаги имонлилар жамоатлари мени ҳали шахсан танимас эдилар. 23Ўша имонлилар мен ҳақимда фақат бошқаларнинг: “У бир вақтлар бизларни қувғин қилиб юрган киши эди. Энди эса илгари илдизи билан қуритмоқчи бўлган имонни ўзи тарғиб қилмоқда” деган гапларини эшитардилар 24ва мен туфайли Худони улуғлар эдилар.
Currently Selected:
Галатияликлар 1: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: