Чиқиш 9
9
9–БОБ
Бешинчи фалокат: чорванинг ўлими
1Шундан кейин Эгамиз Мусога яна гапирди:
— Фиръавннинг ҳузурига бориб, унга Менинг шу гапимни етказ: “Ибронийларнинг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: «Менинг халқимга ижозат бер, улар бориб, Менга сажда қилишсин.» 2Агар ижозат бермай, Исроил халқини ушлаб тураверсанг, 3чорвангни — отларингни, эшакларингни, туяларингни, мол–қўйларингни Эгамиз Ўз қудрати билан уриб, оғир ўлат касали юборади. 4Эгамиз Исроил халқи билан Мисрликларнинг чорвасини айириб қўяди. Исроил халқининг чорвасидан бирортасиям нобуд бўлмайди. 5Эгамиз вақтини ҳам белгилаб, айтганларим эртага бу юртда бажо бўлади, деб айтди.”
6Эртаси куни Эгамиз айтганларини қилди: Мисрликларнинг чорваси қирилиб кетди. Исроил халқининг чорвасидан эса бирортасини ҳам нобуд қилмади. 7Фиръавн одам юбориб билдики, Исроил халқининг чорвасидан бирортасиям нобуд бўлмабди. Лекин барибир, фиръавннинг юраги тошлигича қолиб, Исроил халқига кетишга ижозат бермади.
Олтинчи фалокат: чипқон офати
8Шундан кейин Эгамиз Мусо билан Ҳорунга яна айтди:
— Ўчоқдан бир оз кул олинглар. Мусо кулни фиръавннинг кўзи олдида осмонга сочсин. 9Шунда кул чангга айланиб, бутун Мисрни чанг қоплайди. Кул бутун юртдаги инсонларнинг, ҳайвонларнинг танасига яллиғланган чипқон чиқаради.
10Шундай қилиб, Мусо билан Ҳорун ўчоқдан кул олиб, фиръавн ҳузурига бордилар. Мусо кулни осмонга сочган эди, кул одамларда ва ҳайвонларда яллиғланган чипқон пайдо қилди. 11Сеҳргарлар ҳам Мусонинг олдида чипқон оғриғига чидаб туролмадилар. Чунки барча Мисрликлар каби, сеҳргарларга ҳам чипқон чиққан эди. 12Аммо Эгамиз фиръавннинг юрагини тош қилиб қўйди. У Мусога айтгандай, Мусо билан Ҳоруннинг гапига фиръавн қулоқ солмади.
Еттинчи фалокат: дўл офати
13Эгамиз Мусога яна деди:
— Саҳар пайти тур. Фиръавннинг ҳузурига бориб, унга Менинг шу гапимни етказ: “Ибронийларнинг Худоси — Эгамиз айтмоқда: Менинг халқимга ижозат бер, улар бориб, Менга сажда қилсин. 14Агар ижозат бермасанг, бу дунёда Менга ўхшаган худо йўқлигини билиб оласан деб, Мен ўзингнинг, аъёнларингнинг, халқингнинг устига жуда оғир фалокатларни юбораман. 15Ҳақиқатан, Мен сенга қарши қўл кўтариб, ўзинг ва халқингни ўлатга дучор қилиб, ер юзидан қириб юборган бўлардим. 16Аммо сенга қудратимни кўрсатай, бутун оламга шуҳратимни ёяй деб, яшашингга изн бердим. 17Сен халқимнинг кетишига ижозат бермай, уларга қаршилик қиляпсан. 18Билиб қўй, Мен эртага шу вақтда шунақанги дўл ёғдираманки, Миср юрти пайдо бўлгандан буён бунақа дўлни кўрмаган. 19Энди, чорвамни ва очиқ жойлардаги бор мол–мулкимни пана жойларга йиғинглар, деб фармон бер. Дўл ёққанда очиқ далада қолган ҳамма одамлару ҳайвонлар нобуд бўлади.”
20Фиръавннинг аъёнларидан баъзилари Эгамизнинг сўзларидан қўрқиб, қулларини ва чорвасини дарров уйларига олиб келдилар. 21Эгамизнинг сўзларини менсимаганлар эса қуллари билан чорвасини очиқ жойда қолдирдилар.
22Эгамиз Мусога:
— Қўлингни осмонга узат! — деди. — Мисрнинг ҳамма жойига, одамларнинг, ҳайвонларнинг, даладаги жамики экинларнинг устига дўл ёғади.
23Мусо таёғини осмонга тўғри кўтарган эди, Эгамиз момақалдироқ ва дўл пайдо қилди, ерга яшин тушди. Шундай қилиб, Эгамиз Миср юртига дўл юборди. 24Натижада ғоят кучли дўл ёғиб, узоқ вақт яшин чақнади. Миср пайдо бўлгандан бери бунақанги дўлни кўрмаган эди. 25Дўл Мисрда очиқ жойлардаги ҳамма нарсани — инсондан тортиб, ҳайвонлару экин–тикинларгача нобуд қилди. Дарахтларни ер билан яксон қилди. 26Фақат Исроил халқи яшаётган Гўшен ерларига дўл ёғмади.
27Фиръавн шундан сўнг Мусо билан Ҳорунни чақиртириб келиб шундай деди:
— Бу сафар мен айбдорман. Эгангиз ҳақ, мен билан халқим эса ноҳақмиз. 28Бу даҳшатли момақалдироқ билан дўлга ортиқ бардош беролмаймиз. Илтимос, Эгангиздан сўранг, буларни тўхтатсин. Халқингиз кетишига ижозат бераман. Сизлар энди Мисрда ортиқ қолмайсизлар.
29— Шаҳардан чиқишим биланоқ қўлларимни Эгамизга чўзиб илтижо қиламан, — деди Мусо. — Момақалдироқ тўхтайди, дўл ҳам ёғмайди. Ўшанда бутун олам Эгамизники эканини биласан. 30Лекин шуниси менга маълумки, ўзинг, аъёнларинг ҳали ҳам Парвардигор Эгамиздан қўрқмайсизлар.
31Бу пайтда арпа бошоқлаган, зиғирпоя гуллаб қолганди. Зиғирпоя ва арпа пайҳон бўлди. 32Бироқ буғдой кечки бўлгани учун#9:32 …буғдой кечки бўлгани учун… — ибронийча матнда икки хил буғдой ҳақида сўз юритилган. Бу кечки буғдойнинг ўрими арпа ва зиғирпоянинг ўримидан тахминан 1 ой кейин — март ойининг охирида ёки апрель ойининг бошида бошланар эди (шу бобнинг 31–оятига қаранг). зарар кўрмади. 33Мусо фиръавн ҳузуридан чиқиб, шаҳардан ташқарига борди. У қўлларини Эгамиз томон узатган эди, момақалдироқ ва дўл тўхтади, ёмғир ҳам тинди. 34Ёмғир тиниб, дўл ва момақалдироқ тўхтаганини фиръавн кўрди–ю, яна гуноҳга қўл урди. Ўзи ҳам, аъёнлари ҳам юрагини тош қилиб олдилар. 35Эгамиз Мусо орқали айтгандай, барибир, фиръавннинг юраги тошлигича қолиб, Исроил халқига кетишга ижозат бермади.
Currently Selected:
Чиқиш 9: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: