Чиқиш 34
34
34–БОБ
Эгамиз халқ билан тузган аҳдни тасдиқлайди
1Эгамиз Мусога амр берди:
— Иккита тош лавҳани кесиб ол. Улар олдингиларига ўхшаган бўлсин. Мен ўша тош лавҳаларга сен синдирган лавҳалардаги амрларни ёзаман. 2Эрталабга тайёр бўл, Синай тоғига чиқиб, тоғ чўққисида Мени кутиб олишга ҳозир бўлиб тур. 3Лекин сен билан бирга ҳеч ким чиқмасин. Тоғнинг бирор жойида ҳеч ким бўлмасин. Тоғнинг яқинида ҳаттоки мол–қўйлар ҳам боқилмасин.
4Эгамиз амр этгандай, Мусо олдингиларига ўхшаган иккита тош лавҳани кесди. Эртасига саҳарда туриб, қўлига иккала тош лавҳани олиб, Синай тоғига чиқди. 5Эгамиз булут ичида тушиб келди. Мусо билан бирга туриб, Ўзини Мусога маълум қилди#34:5 …Ўзини Мусога маълум қилди — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …ЙҲВҲ исмини эълон қилди. 3:15, 33:19 нинг изоҳларига қаранг.. 6Мусонинг олдидан ўтиб, баланд овоз билан гапирди:
— Мен Эгангман! Мен Эгангман!#34:6 Мен Эгангман! Мен Эгангман! — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси ЙҲВҲ! ЙҲВҲ! 3:15 изоҳига қаранг. Раҳмдил ва иноятли, жаҳли тез чиқмайдиган Худоман, севгим ва садоқатим мўлдир. 7Минг–минг авлодларга#34:7 Минг–минг авлодларга… — ёки Мингинчи авлодга… ёхуд Минглаб одамларга…. содиқ севгимни кўрсатавераман. Фосиқликни, исённи ва гуноҳларни кечираман. Лекин айбдорларни асло жазосиз қолдирмайман. Мен уларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатидан фарзандлари, набиралари ва чеваралари ҳам қочиб қутулмайди.
8Ўша заҳоти Мусо икки букилиб таъзим айлаб, сажда қилди. 9Сўнгра:
— Ё Раббий! — деди. — Агар мен Сендан марҳамат топган бўлсам, илтижо қиламан, Сен биз билан боргин. Бу халқ ўжар бўлса ҳам, фосиқлигимизни ва гуноҳларимизни кечиргин, бизни Ўзингнинг халқинг қилиб қабул эт.
10Эгамиз айтди: “Мен энди Исроил халқи билан аҳд тузаман. Бутун халқинг кўзи олдида ажойиботлар кўрсатаман. Бунақа ажойиботлар ер юзида ёки биронта халқ орасида бўлмаган. Мен, Эгангиз, сизларга кўрсатадиган ўша даҳшатли ишни сен билан бирга бўлган бутун халқ кўради. 11Мен сизларга бугун берадиган амрларга итоат қилинглар. Мен сизларнинг олдингиздан Амор, Канъон, Хет, Париз, Хив ва Ёбус халқларини қуваман. 12Эҳтиёт бўлинглар, сизлар кирадиган юртнинг аҳолиси билан сулҳ тузманглар. Бўлмаса, сизларни тузоғига илинтириб олади. 13Сизлар уларнинг қурбонгоҳларини бузинглар, бутсимон тошларини майдалаб ташланглар, Ашерага#34:13 Ашера — Канъондаги халқлар сажда қилган ҳосилдорлик худоси бўлиб, аёл қиёфасида тасаввур қилинган. Унинг эркак жуфти Баал эди. Ашеранинг тасвирлари баланд устун шаклида бўлиб, ёғочдан ясалган эди. аталган устунларни кесиб ташланглар. 14Бошқа худоларга сажда қилманглар. Мен, Эгангизнинг номи Рашкчидир: Мен сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. 15Ўша юртнинг аҳолиси билан сулҳ тузманглар. Улар ўз худолари ортидан ҳирс билан эргашадилар. Улар билан сулҳ тузсангиз, ўз худоларига қурбонликлар келтираётганларида сизларни ҳам ўзларига қўшилишга таклиф қиладилар. Сизлар улар билан бориб, қурбонликларидан тановул қиласиз. 16Кейин уларнинг қизларини ўғилларингизга олиб берасизлар. Улар ўз худоларига ҳирс билан сажда қилганда, ўғилларингизни ҳам ўша худоларга ҳирс қўйишга бошлайдилар.
17Ўзларингизга худолар тасвирларини#34:17 худолар тасвирлари — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси қуйма худолар, қадимги пайтларда кенг тарқалган бутларнинг турига ишора. Бу ўринда “қуйма худолар” термини турли хил бутларнинг турига нисбатан ишлатилган (яна 20:3-4 га қаранг). ясаманглар.
18Хамиртурушсиз нон байрамини ҳар йили нишонланглар. Мен сизларга амр этганимдай, Абиб ойининг#34:18 Абиб ойи — иброний календарининг биринчи ойи (Абиб ойи Нисон ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан мартнинг ўртасидан бошланади. белгиланган вақтида#34:18 Мен сизларга амр этганимдай, Абиб ойининг белгиланган вақтида… — 12:14-20 га қаранг. етти кун хамиртурушсиз нон енглар, чунки сизлар Абиб ойида Мисрдан чиққансизлар.
19Тўнғич ўғилларингиз, ҳамма чорвангизнинг — мол–қўйларингизнинг биринчи туғилган эркак боласи Меники. 20Эшакнинг#34:20 эшак — 13:13 нинг биринчи изоҳига қаранг. туғилган биринчи эркак боласини Эгамиздан бир қўзи ёки улоқча эвазига сотиб олинглар. Агар эшакни қайтариб сотиб олмасликка қарор қилсангиз, эшакнинг бўйнини синдириб ўлдиришингиз керак. Сизлар Эгамиздан ҳамма тўнғич ўғилларни ҳам қайтариб сотиб олишингиз лозим#34:20 …ҳамма тўнғич ўғилларни ҳам қайтариб сотиб олишингиз лозим — Саҳрода 18:15-16 га қаранг..
Ҳар ким Менинг ҳузуримга муносиб назрлар олиб келиши лозим#34:20 Ҳар ким…назрлар олиб келиши лозим — бу кўрсатма шу бобнинг 18–оятида айтиб ўтилган Хамиртурушсиз нон байрами билан боғлиқ бўлиши мумкин (23:15 га қаранг)..
21Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор. Еттинчи кун эса иш қилманглар. Ҳатто экин–тикин пайтида ҳам, ўрим–йиғим пайтида ҳам дам олинглар.
22Ҳар йили буғдой ўримини йиғиштиришни бошлаганингизда, далангизга эккан уруғнинг илк ҳосилидан назр қилинглар. Шу орқали Ҳосил байрамини#34:22 Ҳосил байрами — ибронийча матнда Ҳафталар байрами, Ҳосил байрамининг яна бир номи. нишонланглар. Кузда Чайла байрамини#34:22 Чайла байрами — ибронийча матнда Йиғиш байрами, Чайла байрамининг яна бир номи. нишонланглар.
23Ҳамма эркакларингиз ҳар йили учала байрамда#34:23 учала байрам — шу бобнинг 18, 22–оятларида айтиб ўтилган учта байрам (яна 23:14-17 га қаранг). Мен, Исроил халқининг Худоси — Эгангиз Раббийнинг ҳузурига келиб сажда қилсин. 24Сизларнинг ерингиздан халқларни қуваман, чегараларингизни кенгайтираман. Ҳар йили уч марта#34:24 уч марта — шу бобнинг 23–ояти изоҳига қаранг. Мен, Эгангиз Худога сажда қилишга келганингизда, сизларнинг мулкингиз бўлган ерни ҳеч ким босиб олмайди.
25Менга қилинган қурбонликнинг қонини хамиртуруш қўшилган нон билан бирга назр қилманглар. Фисиҳ зиёфатининг қурбонлик гўштини эрталабгача қолдирманглар.
26Ерингиздан олган илк ҳосилнинг энг яхшисини Мен, Эгангиз Худонинг уйига олиб келинглар.
Улоқчани онасининг сутида қайнатманглар#34:26 Улоқчани онасининг сутида қайнатманглар — 23:19 изоҳига қаранг..”
27Кейин Эгамиз Мусога:
— Бу сўзларни ёзиб ол! — деб амр қилди. — Шу сўзларга биноан Мен сен билан ҳамда Исроил халқи билан аҳд тузаман.
28Мусо ўша ерда Эгамизнинг ҳузурида емай–ичмай, қирқ кечаю қирқ кундуз бўлди. Эгамиз иккита тош лавҳага аҳд сўзларини — ўнта амрни ёзди.
Мусонинг юзидан нур ёғилади
29Мусо қўлига иккита лавҳани#34:29 иккита лавҳа — ибронийча матнда гувоҳликнинг иккита лавҳаси. 25:16 изоҳига қаранг. олиб, тоғдан тушди. У Худо билан гаплашгани учун юзидан нур сочилар эди. Мусонинг ўзи эса буни билмасди. 30Ҳорун ҳам, жамики Исроил халқи ҳам Мусони кўриб, унинг юзидан нур ёғилиб тургани учун бирортаси унга яқин келишга қўрқарди. 31Мусо Ҳорунни ва барча жамоа оқсоқолларини чақирди, улар Мусонинг олдига келишди. Мусо улар билан гаплашгандан кейин, 32жамики Исроил халқи унга яқинроқ келди. Мусо Синай тоғида Эгамиз берган амрларни бажаришни халққа буюрди. 33Мусо улар билан гаплашиб бўлгандан кейин, юзига ёпинчиқ ёпиб олди.
34Мусо Эгамизга гапириш учун Унинг ҳузурига борганда, юзидаги ёпинчиқни олиб ташлар эди. У чиқиб, Эгамиз, айт, деб буюрган ҳамма амрни Исроил халқига етказарди. Шунда Исроил халқи 35Мусонинг юзи ҳамон нур сочиб турганини кўрарди. Сўнгра Мусо кейинги сафар Эгамиз билан гаплашиш учун боргунига қадар юзини ёпиб оларди.
Currently Selected:
Чиқиш 34: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: