Чиқиш 27
27
27–БОБ
Қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳга оид кўрсатмалар
1Акас ёғочидан#27:1 Акас ёғочи — 25:5 нинг иккинчи изоҳига қаранг. тўртбурчак қилиб қурбонгоҳ#27:1 қурбонгоҳ — луғатдаги ҚУРБОНГОҲ сўзи остида берилган БРОНЗА ҚУРБОНГОҲ иборасига ишланган расмга қаранг. ясат. Қурбонгоҳнинг узунлиги беш тирсак, эни ҳам беш тирсак, бўйи уч тирсак#27:1 …узунлиги беш тирсак, эни ҳам беш тирсак, бўйи уч тирсак… — узунлиги ва эни тахминан 2,3 метрга, бўйи тахминан 1,4 метрга тўғри келади. бўлсин. 2Қурбонгоҳнинг тўртала бурчагига ўзидан йўниб чиқарилган биттадан шох ясат. Қурбонгоҳ ва унинг шохларини бронза билан қоплат. 3Қурбонгоҳдаги кулни тўккани қозонлар, кураклар, тоғорачалар, санчқилар, оловкураклар ясат. Ҳамма буюмларни бронзадан қилдир. 4Қурбонгоҳга бронзадан панжара ясат. Панжаранинг тўртала бурчагига тўртта бронза ҳалқа ясат. 5Панжарани қурбонгоҳнинг ичига — тўрт томонига ўрнатилган токчанинг остида ўрнат, ярмигача етиб борсин. 6Яна қурбонгоҳ учун акас ёғочидан ходалар ясатиб, ходаларни бронза билан қоплат. 7Қурбонгоҳни кўтариб юриш учун қурбонгоҳнинг иккала ёнидаги ҳалқалардан ходаларни ўтказ. 8Қурбонгоҳнинг четларига тахта қоқтириб, ичини бўш қолдир. Қурбонгоҳни Мен сенга шу ерда — тоғда кўрсатганимдай қилиб ясаттир.
Муқаддас чодир ҳовлиси атрофидаги тўсиққа оид кўрсатмалар
9Сўнгра Муқаддас чодирнинг ҳовлисини ўраб турсин деб, пардадан тўсиқ қилдир: тўсиб турадиган пардаларни майин зиғир матосидан тиктир. Ҳовлининг жануб томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги юз тирсак#27:9 юз тирсак — тахминан 45 метрга тўғри келади (шу бобнинг 11–оятида ҳам бор). бўлсин. 10Ўша тўсиқда бронзадан қилинган йигирмата тагликка ўрнатилган йигирмата устун бўлсин. Шу ердаги пардаларни осиш учун устунларга кумушдан қилинган илгаклар ва ҳалқаларни маҳкамлат. 11Ҳовлининг шимол томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги ҳам юз тирсакни ташкил қилсин, унинг йигирмата устуни ва бронзадан қилинган тагликлари ҳам бўлсин. Пардаларини осиш учун устунларига кумушдан қилинган илгаклар ва ҳалқаларни маҳкамлат. 12Ҳовлининг ғарб томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги эллик тирсак#27:12 эллик тирсак — тахминан 22,5 метрга тўғри келади (шу бобнинг 13–оятида ҳам бор)., унинг ўнта устуни ва таглиги бўлсин. 13Ҳовлининг шарқ томони эллик тирсак кенгликда бўлсин. 14-15Ҳовлига кириш жойи шу ер бўлади. Киришнинг ўнг ва чап томонидаги пардадан қилинган тўсиқларнинг узунлиги ўн беш тирсакдан#27:14-15 ўн беш тирсак — тахминан 6,8 метрга тўғри келади. бўлсин, ҳар икки томонга учтадан устун ва тагликлар ўрнатилсин. 16Ҳовлига кириш жойига узунлиги йигирма тирсак#27:16 йигирма тирсак — тахминан 9 метрга тўғри келади. бўлган парда қилдир. Уни майин зиғир матосидан тиктир, устига кўк, сафсар ва қирмизи иплардан нафис нақш солдир. Бу пардани тўртта тагликка ўрнатилган тўртта устун ушлаб туради. 17Ҳовлининг атрофидаги ҳамма устунларнинг кумушдан қилинган илгаклари ва ҳалқалари, бронзадан қилинган тагликлари бўлсин. 18Ҳовлининг узунлиги юз тирсак, эни эллик тирсак#27:18 …узунлиги юз тирсак, эни эллик тирсак… — узунлиги тахминан 45 метрга, эни тахминан 22,5 метрга тўғри келади. бўлсин. Тўсиб турадиган пардалар майин зиғир матосидан тиктирилиб, бўйи беш тирсак#27:18 беш тирсак — тахминан 2,3 метрга тўғри келади. бўлсин. Тагликлар бронзадан бўлсин. 19Муқаддас чодирнинг бошқа барча зарур ашёлари ҳам, Чодирни ва пардадан қилинган тўсиқни ушлаб турадиган қозиқлар ҳам бронзадан ясалсин.
Мойчироқлар учун зайтун мойига оид кўрсатмалар
20Сен Исроил халқига буйруқ бер: чироқпоядаги мойчироқлар учун тоза зайтун мойини улар сенга олиб келиб туришсин, токи мойчироқлар ҳар доим тун бўйи ёниб турсин. 21Чироқпоя Учрашув чодирига, Аҳд сандиғини#27:21 Аҳд сандиғи — ибронийча матнда Гувоҳлик, Аҳд сандиғининг яна бир номи. 16:34 изоҳига қаранг. тўсиб турган ички парда олдига ўрнатилган бўлсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари, ҳар куни оқшомдан эрталабгача Эгамизнинг ҳузурида мойчироқлар ёниб турсин деб, мойчироқлардан хабар олиб туришсин. Бу қонун–қоидага Исроил халқи авлодлар оша доимо амал қилсин.
Currently Selected:
Чиқиш 27: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020