Чиқиш 26
26
26–БОБ
Муқаддас чодирга оид кўрсатмалар
Чодирнинг ички қавати
1Энди Муқаддас чодирнинг#26:1 Муқаддас чодир — Муқаддас чодирнинг расми луғатдан кейин илова қилинган “Расмлар ва лойиҳалар” бўлимида берилган. ўзига келсак, унинг ички қаватини қилдир. У майин зиғир матосидан тикилган ўнта чойшабдан иборат бўлсин. Моҳир усталар бу чойшабларни безатиб, уларга кўк, сафсар ва қирмизи иплар билан карублар тасвирини солишсин. 2Ҳар бир чойшабнинг бўйи йигирма саккиз тирсак, эни тўрт тирсак#26:2 …бўйи йигирма саккиз тирсак, эни тўрт тирсак… — бўйи тахминан 12,6 метрга, эни тахминан 1,8 метрга тўғри келади. бўлсин. Ҳамма чойшабларнинг ўлчови бир хил бўлсин. 3Чойшаблардан бештасининг бўйини бир–бири билан бирлаштириб тиктир, қолган бештасини ҳам шундай қилдир. 4-5Ҳосил бўлган икки узун бўлак чойшабнинг бўйига кўк матодан элликтадан ҳалқа тиктир. Ҳар икки томонга тикилган ҳалқалар бир–бирига рўпарама–рўпара бўлсин. 6Кейин олтиндан элликта илгак ясаттир, иккала чойшабнинг ҳалқаларини илгаклар билан бир–бирига улат. Шунда Чодирнинг ички қавати бир бутун бўлади#26:6 …Чодирнинг ички қавати бир бутун бўлади — Чодирни тутиб турадиган ромлар устига ички қаватни ташкил қилган иккита чойшаб ташланади (40:17-19 га қаранг). Чодирни тутиб турадиган ромларнинг бутун узунлиги 30 тирсак (тахминан 13,5 метр), эни 10 тирсак (тахминан 4,5 метр), бўйи 10 тирсак бўлади (шу бобнинг 15-29–оятларига қаранг). Ички қават чойшаблари ҳалқа ва илгаклар ёрдамида бирлаштирилгандан кейин, ички қаватнинг эни 28 тирсакни (тахминан 12,6 метр), узунлиги 40 тирсакни (тахминан 18 метр) ташкил қилади. Ички қават чойшаблари Чодирни тутиб турадиган ромлар устига ташланганда, Чодирнинг икки ёнбошини ёпиб, четлари ердан бир тирсак (тахминан 45 сантиметр) тепада осилиб туради. Чойшаблар Чодирнинг орқа томонини бутунлигича қоплаб, ерга тегиб туради. Чойшаблар Чодирга кираверишни ёпиб турмайди..
Чодирнинг ташқи қопламалари
7Муқаддас чодирнинг қопламаси учун эчки жуни матосидан ўн битта чойшаб тиктир. 8Ҳар бир чойшабнинг бўйи ўттиз тирсак, эни тўрт тирсак#26:8 …бўйи ўттиз тирсак, эни тўрт тирсак… — бўйи тахминан 13,5 метрга, эни тахминан 1,8 метрга тўғри келади. бўлсин. Ўн битта чойшабнинг ҳаммаси бир ўлчовда бўлсин. 9-11Чойшаблардан бештасининг бўйини бир–бири билан бирлаштириб тиктир, қолган олтитасини ҳам шундай қилдир. Уланган икки бўлак чойшабнинг бўйига элликтадан ҳалқа тиктир. Кейин бронзадан элликта илгак ясат, иккала чойшабнинг ҳалқаларини илгаклар билан бир–бирига улат. Шунда Чодирнинг қопламаси бир бутун бўлади#26:9-11 …Чодирнинг қопламаси бир бутун бўлади — Чодирни тутиб турадиган ромлар устига ички қаватнинг сиртидан қоплама ташланади (40:17-19 га қаранг). Чодирни тутиб турадиган ромларнинг бутун узунлиги 30 тирсак (тахминан 13,5 метр), эни 10 тирсак (тахминан 4,5 метр), бўйи 10 тирсак бўлади (шу бобнинг 15-29–оятларига қаранг). Қопламанинг икки бўлаги ҳалқа ва илгаклар ёрдамида бирлаштирилгандан кейин, қопламанинг эни 30 тирсакни (тахминан 13,5 метр), узунлиги 44 тирсакни (тахминан 19,8 метр) ташкил қилади. Қопламани ташкил қилган чойшаблар Чодирни тутиб турадиган ромлар устига ташланганда, Чодирнинг икки ёнбошини бутунлигича ёпиб, четлари ерга тегиб туради (шу бобнинг 13–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Қоплама Чодирнинг орқа томонини ҳам бутунлигича қоплаб, Чодирнинг орқа томонидан ерга икки тирсак (тахминан 90 сантиметр) ёйилиб туради (шу бобнинг 12–оятига қаранг). Қоплама Чодирга кираверишни ёпиб турмайди, қопламанинг икки тирсаги юқорисидан узунаси бўйлаб икки букланадиган бўлади (шу бобнинг 9-11–оятларининг охирги гапига қаранг).. Чодир устига қопламани ташлаганларингизда, Чодирга кираверишнинг юқорисида олтинчисини узунаси бўйлаб икки букла. 12Қопламанинг бўйидан қолган икки тирсаги#26:12 икки тирсак — тахминан 90 сантиметрга тўғри келади. Чодирнинг орқасида ерга ёйилиб туради#26:12 …икки тирсак…ерга ёйилиб туради — шу бобнинг 9-11–оятлари изоҳига қаранг.. 13Қопламанинг эни охиридаги қўшимча бир тирсак Чодирнинг икки ёнбошида ерга осилиб туради ва Чодирни бутунлай қоплайди#26:13 Қопламанинг эни охиридаги қўшимча бир тирсак…Чодирни бутунлай қоплайди — бир тирсак тахминан 45 сантиметрга тўғри келади. Қоплама ички қаватдан икки тирсак энлироқ бўлгани учун Чодирнинг икки ёнбошидан ергача осилиб турар эди (шу бобнинг 6, 9-11–оятларига берилган изоҳларга қаранг). Қоплама Чодирнинг томини, икки ёнбошини ва орқа томонини тўлиқ қоплаб тургани учун, Чодирнинг ички қавати ташқаридан умуман кўринмас эди.. 14Бу қоплама устига қўйиш учун қизилга бўялган қўчқор терисидан қоплама, сўнг юмшоқ теридан#26:14 юмшоқ тери — 25:5 нинг биринчи изоҳига қаранг. ташқи қоплама қилдир.
Чодирни тутиб турадиган ром
15Акас ёғочидан#26:15 Акас ёғочи — 25:5 нинг иккинчи изоҳига қаранг. Муқаддас чодирни тутиб турадиган ромлар#26:15 ромлар — луғатдаги РОМЛАР сўзига ишланган расмга қаранг. ясат. 16Ҳар бир ромнинг бўйи ўн тирсак, эни бир ярим тирсак#26:16 …бўйи ўн тирсак, эни бир ярим тирсак… — бўйи тахминан 4,5 метрга, эни тахминан 70 сантиметрга тўғри келади. бўлсин. 17Ҳар бир ромнинг остида бир–бирига параллель бўлган иккита тиргак ясат. 18Чодирнинг жануб томонидаги девор учун йигирмата ром ясат. 19Бу ромлар остига қўйиш учун кумушдан қирқта таглик — ҳар бир ром учун иккитадан таглик қилдир, токи ҳар бир тиргак остида битта таглик бўлсин. 20Чодирнинг шимол томонидаги девори учун йигирмата ром ясат. 21Ҳар бир ром остига қўйиш учун иккитадан, жами қирқта кумуш таглик ясат. 22Чодирнинг орқадаги — ғарб томонидаги девор учун олтита ром, 23Чодирнинг орқасида бурчаклар ҳосил қилиш учун ҳар икки томонига яна биттадан ром ясат. 24Бу иккала ромни пастдан ва юқоридан туташган девордаги охирги ромга бирлаштир. Битта бурчак ҳосил қилиш учун битта ҳалқа билан яхлит қилиб бирлаштир. Бу ҳар иккала бурчак шу йўл билан ҳосил қилинади. 25Шундай қилиб, ҳар бир ром остига қўйиш учун иккитадан — ўн олтита кумуш тагликка таянган саккизта ромдан орқадаги девор ясалади.
26Муқаддас чодирнинг жануб томонидаги ромларни ушлаб туриш учун акас ёғочидан бешта тамба, 27шимол томонидаги ромларни ушлаб туриш учун ҳам бешта тамба, орқа томони — ғарб томонидаги ромларни ушлаб туриш учун ҳам бешта тамба ясат. 28Ромларнинг ярмигача ўрнаштирилган ўртадаги тамбалар Чодирнинг бошидан охиригача чўзилади. 29Ромларни олтин билан қоплат, тамбаларни ушлаб турадиган олтин ҳалқаларни ромларга бирлаштир#26:29 …тамбаларни ушлаб турадиган олтин ҳалқаларни ромларга бирлаштир… — ромлар бир–бирига тамбалар ёрдамида бирлаштирилар эди. Тамбалар ромлардаги ҳалқалардан ўтказилар эди. Тамбалар қай тарзда ўрнаштирилгани матнда аниқ ёзилмаган. Ҳар девордаги тўртта тамба деворнинг ярим узунлигида бўлиб, ромлардаги юқори ва пастки ҳалқалардан ўтказилган бўлиши мумкин. Ромларнинг ўртасидан ўтказилган тамба эса Чодирнинг узунлигида бўлиб, барча ромларни бирлаштирар эди (шу бобнинг 28–оятига қаранг)., тамбаларни ҳам олтин билан қоплат.
30Чодирни Мен сенга шу ерда — тоғда кўрсатган намуна бўйича ўрнаштир.
Чодирнинг ички пардаси
31Майин зиғир матосидан ички пардани тиктир. Моҳир усталар бу пардани безатиб, унга кўк, сафсар ва қирмизи иплар билан карублар тасвирини солишсин. 32Акас ёғочидан тўртта устун ясат. Устунларга олтин қоплатиб, уларга олтин илгакларни маҳкамлат. Кумуш тагликка устунларни биттадан ўрнаштир ва ички пардани устундаги илгакларга осдир. 33Ички парда Чодир шипидаги илгаклар#26:33 Чодир шипидаги илгаклар — бу илгаклар ёрдамида Чодирнинг ички қаватини ташкил қилган икки чойшаб бир–бирига бирлаштирилади (шу бобнинг 4-6–оятларига қаранг). Бу ички қават Чодирни тутиб турадиган ромлар устига ташланади (40:17-19 га қаранг). Мана шу ички қаватни бирлаштирган илгаклар бир қатор бўлиб, Чодирнинг бутун эни бўйлаб чўзилади. Илгаклар қатори Чодирга кираверишдан 20 тирсак (тахминан 9 метр) масофада жойлашади (шу бобнинг 6–ояти изоҳига қаранг). Шунинг учун Чодирнинг Энг муқаддас хонаси куб шаклида бўлиб, ҳар бир деворнинг эни, бўйи ва узунлиги 10 тирсакни (тахминан 4,5 метр) ташкил қилади. остида осилиб турсин. Аҳд сандиғи#26:33 Аҳд сандиғи — ибронийча матнда Гувоҳлик сандиғи, Аҳд сандиғининг яна бир номи (шу бобнинг 34–оятида ҳам бор). 16:34 изоҳига қаранг. ички парданинг орқасига олиб кирилсин. Ички парда Муқаддас хонани Энг муқаддас хонадан ажратиб туради. 34Сандиқнинг қопқоғи Энг муқаддас хонага олиб кирилсин, уни Аҳд сандиғи устига қўйдир. 35Хонтахтани Чодирнинг шимол томонига — ички парданинг ташқарисига қўйдир. Чироқпояни эса Чодирнинг жануб томонига — ички парданинг ташқарисидаги хонтахтанинг рўпарасига ўрнат.
Чодирнинг киришидаги парда
36Чодирга кириш жойи учун майин зиғир матосидан пардани тиктир. Парда устига кўк, сафсар ва қирмизи иплардан нафис нақш солдир. 37Акас ёғочидан бешта устун ясат, токи пардани ушлаб турсин. Устунларга олтин қоплатиб, уларга олтин илгакларни маҳкамлат. Эритилган бронзадан устунлар остига қўйиш учун бешта таглик ясат.
Currently Selected:
Чиқиш 26: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: