YouVersion Logo
Search Icon

Чиқиш 19

19
19–БОБ
Исроил халқи Синай тоғида
1-2Исроил халқи Рафидимдан#19:1-2 Рафидим — 17:1 нинг охирги изоҳига қаранг. кетди. Мисрдан чиққандан кейин учинчи ойнинг#19:1-2 учинчи ой — иброний календарининг Шавон ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан майнинг ўртасидан бошланади. Исроил халқи Мисрдан чиққанига олти ҳафта бўлиб, еттинчи ҳафта бошланган эди (Саҳрода 33:3 га қаранг). биринчи куни улар Синай саҳросига етиб келдилар. Улар Синай тоғи этагида қароргоҳ қурдилар. 3Мусо тоққа — Худонинг ҳузурига чиқди. Эгамиз тоғдан уни чақириб, шундай деди:
— Ёқуб наслига — Исроил халқига шундай деб айт: 4“Мен, Эгангиз, Мисрликларни нима қилганимни кўргансизлар. Бургут ўз болаларини қанотлари устида кўтариб келтиргандай, Мен сизларни кўтариб, ҳузуримга олиб келганимни ҳам кўргансизлар. 5Энди Менинг амрларимга чин дилдан итоат этсангиз, аҳдимга риоя қилсангиз, сизлар Менинг халқим, бошқа халқлар орасида хазинам бўласизлар. Бутун ер Меникидир, 6аммо сизлар Мен, Эгангизга, хизмат қиладиган руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас бир халқ бўласизлар.” Исроил халқига сен етказадиган хабар шудир.
7Мусо келиб, халқ оқсоқолларини чақирди. Эгамиз унга, айт, деб амр этган ҳамма гапларни айтди. 8Жамики халқ бир овоздан: “Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз”, деб жавоб берди. Мусо халқнинг жавобини Эгамизга қайтариб олиб келди. 9Эгамиз Мусога:
— Мен сенинг олдингга қалин булут ичида келаман, — деди, — токи Мен сенга гапираётганимни халқ эшитсин. Шунда халқ сенга ҳар доим ишонади.
Мусо халқнинг гапини Эгамизга айтганда, 10Эгамиз деди:
— Бор, бугун ва эртага халқ поклансин#19:10 …халқ поклансин… — диний хизматни лозим даражада бажаришга монелик қиладиган нопокликдан тозаланиш маросими назарда тутилган., кийимларини ювсин. 11Шундай қилиб, эртадан кейинги кунга тайёр бўлишсин. Ўша куни Мен, Эгангиз, Синай тоғига тушаман. Жамики халқ Мени ўша ерда кўради. 12Тоғ атрофига чегара қилиб қўй, токи халқ чегарани босиб ўтмасин. Халққа айт: “Тоққа чиқманглар, тоғнинг яқинига ҳам бора кўрманглар. Агар бирортаси тоққа қадам қўйса, ўшанинг жазоси ўлимдир. 13Ўша одамни тошбўрон қилиб ёки ўқ отиб ўлдиринглар, унга зинҳор қўл теккизманглар. Ҳайвон бўладими ёки инсон бўладими, ўлимга ҳукм қилинсин.” Бурғу овози қаттиқ чалингандан кейин эса халқ тоққа чиқса бўлади.
14Шундай қилиб, Мусо тоғдан халқнинг ёнига тушди, халқ покланди, кийимларини ювди. 15Кейин у халққа:
— Учинчи кунга тайёр бўлинглар, хотинларингизга яқинлашманглар, — деб айтди.
16Учинчи куни эрталаб момақалдироқ бўлиб, чақмоқ чақди. Тоғнинг устини қалин булут қоплади. Бурғу овози жуда қаттиқ чалинди. Қароргоҳдаги жамики халқни титроқ босди. 17Мусо халқни Худо билан учраштиргани қароргоҳдан олиб чиқди. Халқ тоғнинг этагида турди. 18-20Кейин Эгамиз Синай тоғига — тоғ чўққисига тушди. Эгамиз Синай тоғига аланга ичида тушиб келгани учун бутун тоғ тутаётган эди. Тоғ қаттиқ силкинганда, тандирдан тутун чиққани сингари, тоғдан ҳам тутун чиқаётган эди. Бурғу овози қаттиқроқ чиққани сари, Мусо ҳам гапирарди. Худо унга момақалдироқ орасидан туриб жавоб берарди. Эгамиз Мусони тоғ чўққисига чақирди. Мусо у ерга чиқди. 21Кейин Эгамиз Мусога айтди:
— Пастга туш, халқни огоҳлантир, улар чегарани босиб ўтишмасин. Улар Мен, Эгангизни кўргани келмасликлари лозим, шундай қилганлар нобуд бўлади. 22Ҳатто доимо Менинг яқинимга келадиган руҳонийлар#19:22 руҳонийлар — бу ўринда оқсоқоллар (3:18, 12:21, 18:12 га қаранг) ёки махсус танланган йигитлар — тўнғич фарзандлар (24:5 ва Саҳрода 3:11-13 га қаранг) назарда тутилган бўлиши мумкин. Ҳоруннинг насли руҳонийликка кейинроқ тайинланган эди (28-29–бобларга қаранг). ҳам ўзларини поклашлари лозим. Акс ҳолда, Мен уларни қириб ташлайман.
23Шунда Мусо Эгамизга айтди:
— Халқ Синай тоғига чиқмайди. Ўзинг: “Тоғ атрофига чегара қўй, бу тоғни муқаддас сақла”, деб мени огоҳлантирган эдинг.
24Эгамиз унга:
— Бор, пастга туш! — деди. — Ўзинг билан бирга Ҳорунни олиб кел. Аммо руҳонийлар ёки халқ, тоққа чиқамиз, деб чегарани оёқ ости қилишмасин. Акс ҳолда, уларни Мен оёқ ости қиламан.
25Шундай қилиб, Мусо халқнинг ёнига тушди. Эгамизнинг айтганларини уларга гапириб берди.

Currently Selected:

Чиқиш 19: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in