Чиқиш 18
18
18–БОБ
Ятро Мусони зиёрат қилади
1Мидиён юртининг руҳонийси Ятро Мусонинг қайнатаси эди. Худо Мусога ва Ўз халқи Исроилга ҳамма қилганларини, Эгамиз Исроил халқини Мисрдан қандай қилиб олиб чиққанини у эшитди. 2Мусо хотинини отаси ёнига жўнатиб юборганда#18:2 Мусо хотинини отаси ёнига жўнатиб юборганда… — бу ҳодиса китобда ёзилмаган, бироқ 4:18-26 оятлардаги ҳодисалардан кейин юз берган бўлса керак. Демак, шу бобнинг 3-4–оятлари ўша ҳодисадан олдинги пайтга — Мусо икки ўғлига исм қўйган вақтга ишора қиляпти (2:22 га қаранг)., Ятро Мусонинг хотини Зиппура билан 3иккала ўғлини ёнига олган эди. Мусо: “Мен бегона юртда мусофир бўлиб қолдим”, деб тўнғич ўғлига Гершом#18:3 Гершом — 2:22 изоҳига қаранг. деб исм қўйган эди. 4Сўнгра: “Ота–боболаримнинг Худоси менга мадад берди, мени фиръавннинг қиличидан қутқарди#18:4 …мени фиръавннинг қиличидан қутқарди — 2:1-15 га қаранг.”, деб иккинчи ўғлига Элиазар#18:4 Элиазар — ибронийчадаги маъноси Худойим мададкоримдир. деб исм қўйганди.
5Қайнатаси Мусонинг хотини ва ўғилларини Худонинг муқаддас тоғи#18:5 Худонинг муқаддас тоғи — Синай тоғига ишора. этагига — саҳрода Мусо тиккан чодирга бошлаб келди. 6Ятро Мусога: “Мен, қайнатанг Ятро, хотининг ва иккала ўғлинг билан бирга сенинг ёнингга боряпмиз”, деб хабар берди. 7Мусо қайнатасини кутиб олгани чиқди ва унга таъзим қилиб, ўпди. Икковлари бир–биридан ҳол–аҳвол сўраб, чодирга киришди. 8Эгамиз Исроил халқи учун фиръавнни ва Миср халқини нималар қилганини, Исроил халқи йўлда чеккан азоб–уқубатларни, Эгамиз уларни қандай қутқарганини Мусо қайнатасига айтиб берди. 9Эгамиз Исроил халқига қилган яхшиликлари учун, уларни Мисрликларнинг қўлидан қутқаргани учун Ятро севиниб, шундай деди:
10— Сизларни Мисрликларнинг ва фиръавннинг қўлидан қутқарган Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Исроил халқини Мисрликларнинг зулмидан У қутқарди. 11Эгамиз бошқа ҳамма худолардан улуғ эканини энди биламан. Эгамиз Ўз халқини такаббур Мисрликларнинг қўлидан халос қилди.
12Сўнгра Мусонинг қайнатаси Ятро Худога куйдириладиган қурбонлик ва бошқа қурбонликлар келтирди. Ҳорун ва барча Исроил оқсоқоллари Мусонинг қайнатаси билан Худонинг ҳузурида муқаддас таом егани келишди.
Ятронинг маслаҳати
13Эртаси куни Мусо ҳукм курсисига ўтириб, халқнинг жанжалларини ажрим қила бошлади. Халқ Мусонинг атрофида эрталабдан кечгача тик турди. 14Қайнатаси Мусонинг халқ учун қилаётган ҳамма ишларини кўргач, айтди:
— Нимага шунча ишни бир ўзинг қиляпсан? Одамлар сендан ёрдам сўраш учун кун бўйи тик туришди.
15Шунда Мусо қайнатасига айтди:
— Одамлар Худонинг ҳукмини билиш учун менинг олдимга келишади. 16Қачон бир жанжалли иш бўлса ҳам менинг олдимга келишади. Мен эса иккала томон ўртасида қарор чиқариб, Худонинг қонун–қоидаларини уларга айтаман.
17— Бу йўл яхши эмас, — деди қайнатаси Мусога. 18— Ҳам ўзингни, ҳам ёнингдаги халқни қийнаяпсан. Бу иш жуда оғир юк, бир ўзинг бажара олмайсан. 19Гапимга қулоқ сол, сенга бир маслаҳат берайин: Худо сенга ёр бўлсин. Худонинг ҳузурида халқ учун сен воситачи бўлишинг керак. Халқнинг баҳс–мунозараларини Худога сен етказишинг лозим. 20Худонинг қарорини халққа сен айт, Худонинг қонун–қоидаларини ўргат, улар қандай қилиб тўғри ҳаёт кечиришлари кераклигини кўрсат. 21Аммо буларга қўшимча қилиб, сен Худодан қўрққан, диёнатли, тамадан нафратланадиган, лаёқатли одамларни танлаб ол. Уларни халқ тепасига мингбоши, юзбоши, элликбоши, ўнбоши қилиб тайинла. 22Бу одамлар ҳамма ҳақ масалалар устидан қарор қилиб, халққа хизмат қилишсин. Жуда муҳим ёки жуда қийин масалаларни эса сенга олиб келишлари мумкин. Кичикроқ ишларни ўзлари кўриб чиқаверсин. Улар сен учун ишни осонроқ қилиб, оғирликни кўтаришда сенга ёрдам берадилар. 23Агар Худо шу маслаҳатларимни юрагингга солса, сен тазйиқларга бардош бера оласан. Ҳамма тинчгина ўз жойига кетади.
24Мусо қайнатасининг гапига қулоқ солди. У нима айтган бўлса, ҳаммасини қилди. 25Исроил халқи орасидан лаёқатли одамларни танлаб олди. Ўша одамларни мингбоши, юзбоши, элликбоши, ўнбоши қилиб тайинлади. 26Улар ҳамма масалаларни адолатли ҳал қилардилар. Қийин масалаларни Мусога олиб келишар, кичикроқ ишларни эса ўзлари қараб чиқишарди. 27Шундан кейин Мусо қайнатасига ижозат берди. Ятро ўз юртига қайтиб кетди.
Currently Selected:
Чиқиш 18: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: