Қонунлар 10
10
10–БОБ
Янги тош лавҳалар
1Шундан кейин Эгамиз менга деди: “Иккита тош лавҳани кесиб ол. Улар олдингиларига ўхшаган бўлсин. Кейин тоққа Менинг олдимга чиқ. Яна ёғочдан бир Сандиқ яса. 2Мен ўша тош лавҳаларга сен синдирган лавҳалардаги амрларни ёзаман. Сен лавҳаларни Сандиққа солиб қўясан.”
3Шундай қилиб, мен акас ёғочидан#10:3 акас ёғочи — қуруқ жойларда ўсадиган акас дарахтининг ёғочи қаттиқ, чидамли ва енгил бўлади. Сандиқ ясадим, олдингисига ўхшаган иккита тош лавҳани кесиб олдим. Кейин иккала тошни кўтариб, тоққа чиқдим. 4Эгамиз тош лавҳаларга олдингидай ўнта амрни ёзди. Сизлар тоғда йиғилганингизда ўша амрлар Эгамиз олов ичидан сизга айтган сўзларнинг ўзгинаси эди. Эгамиз ўша лавҳаларни менга берди. 5Мен тоғдан қайтиб тушдим. Эгамизнинг амрига кўра, лавҳаларни Сандиққа солдим. Лавҳалар ҳали ҳам ўша Сандиқда турибди.
6(Исроил халқи Яқон уруғига қарашли қудуқлардан#10:6 Яқон уруғига қарашли қудуқлар — ибронийча матнда Барўт–Баний–Яқон, маъноси Яқон уруғига қарашли қудуқлар. Мосарахга йўл олди. Ҳорун ўша ерда вафот этиб#10:6 Ҳорун ўша ерда вафот этиб… — Саҳрода 20:22-28 га қаранг., дафн қилинди. Ўрнига ўғли Элазар руҳоний бўлди. 7Исроил халқи у ердан Гудгодахга, Гудгодахдан оқар сувлар ўлкаси Ётботога боришди. 8Эгамиз: “Менинг Аҳд сандиғимни кўтариб юрсин, Менинг ҳузуримда хизмат қилсин, Менинг исмим билан одамларни дуо қилсин”, деб ўшанда Леви қабиласини танлаб олган эди. Улар бугунгача#10:8 бугунгача — шу китоб ёзилган вақтга ишора. ҳам шу хизматни адо этиб келмоқдалар. 9Шунинг учун Леви қабиласига биродарлари орасидан улуш ҳам, мулк ҳам берилмаган. Зотан, Леви қабиласининг улуши Эгамизнинг Ўзидир. Бу гапни Эгангиз Худонинг Ўзи айтди.)
10Мен яна олдингидай тоғда қирқ кечаю қирқ кундуз қолдим. Эгамиз бу сафар ҳам менинг илтижоимни эшитиб, сизларни ҳалок қилмайдиган бўлди. 11У менга шундай деди: “Қани, халқни бошла. Уларни Мен ота–боболарига қасам ичиб ваъда берган юртга олиб бор. Улар ўша юртга бориб, уни қўлга киритишсин.”
Худонинг талаблари
12Эй Исроил халқи! Эгангиз Худо сизлардан битта нарсани талаб қилади: Эгангиз Худодан қўрқинг, Унинг йўлидан юринг, Эгангиз Худони севинг, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Унга хизмат қилинг. 13Мен бугун сизларга бераётган Эгамизнинг амру фармонларига риоя қилинг, шунда бахтиёр бўласиз. 14Осмон ва фалак тоқи, ер юзи ва ундаги ҳамма нарса Эгангиз Худоникидир. 15Аммо Эгамиз фақатгина ота–боболарингизга қаттиқ муҳаббат қўйди. Мана бугун кўриб турганингиздай, уларнинг авлодини, сизларни барча халқлар орасидан танлаб олди. 16Юракларингизни суннат қилинглар#10:16 Юракларингизни суннат қилинглар… — суннат Худонинг Иброҳим ва унинг авлоди билан қилган аҳд белгиси эди (Ибтидо 17:9-14 га қаранг). Исроил халқи Худога бўлган садоқатини ва Унинг амрларига итоат қилиш истагини кўрсатиш учун суннат қилинардилар. Бу оятдаги “юракларингизни суннат қилинглар” ибораси кўчма маънода ишлатилиб, тузилган аҳднинг ташқи белгиси бўлган жисмоний суннат етарли эмаслигини кўрсатади. Мазкур иборада Худога чин юракдан содиқ ва итоаткор бўлишга урғу берилади (яна 30:6 га қаранг)., бундан кейин ўжар бўлманглар. 17Эгангиз Худо худоларнинг Худосидир, эгаларнинг Эгасидир#10:17 худоларнинг Худоси…эгаларнинг Эгаси — бу ибора Худо заминий ва самовий кучларни бошқаришини билдиради. Эгамиз Худо халқлар сиғинадиган барча худолардан устун (мисол учун, Чиқиш 12:12, 18:9-11 га қаранг). Муқаддас Китобда бу “худолар” беҳуда бутлар деб ҳам аталади (Чиқиш 20:3-5, Забур 95:4-5, Ишаё 42:17, 44:6-20), баъзи бир оятларда эса жинлар деб тасвирланади (Қонунлар 32:16-17, Забур 105:36-38, 1 Коринфликлар 10:19-20 га қаранг)., буюк қудратли, қўрқинчли Худодир. У тарафкашлик қилмайди, пора олмайди. 18Етим ва беваларга адолат қилади, мусофирга меҳрибонлик қилади, уларга нон ва кийим беради. 19Сизлар ҳам мусофирларга меҳрибон бўлинглар, ўзларингиз ҳам Мисрда мусофир эдингизлар. 20Эгангиз Худодан қўрқинглар. Ёлғиз Унга сажда қилинглар, Унга содиқ бўлиб, Унинг номи билан қасам ичинглар. 21Фақат Унга ҳамдлар айтинглар, чунки У сизларнинг Худойингиздир. Сизлар ўз кўзингиз билан Унинг буюк ва қўрқинчли аломатларини кўрдингиз. 22Мисрга борган ота–боболарингиз етмиш киши#10:22 етмиш киши — Ибтидо 46:8-27 оятларга ва Ибтидо 46:27 изоҳига қаранг. эди, холос. Энди эса Эгангиз Худо сизларни осмондаги юлдузлар каби сон–саноқсиз қилди.
Currently Selected:
Қонунлар 10: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: