YouVersion Logo
Search Icon

Дониёр 12

12
12–БОБ
Охирзамон
1Фаришта#12:1 Фаришта — 10:5-6 да тасвирланган, майин зиғир матосидан тикилган либос кийган фаришта. гапини давом эттирди:
“Ўша пайтда халқингни ҳимоя қилувчи буюк Микойил фаришта ҳозир бўлади. Шунда инсонлар бирлашиб халқ бўлгандан бери мисли кўрилмаган даҳшатли азоб–уқубатлар даври бошланади. Аммо ўша дамларда сенинг халқинг орасидан Худонинг китобига#12:1 Худонинг китоби — Худо Ўзига тегишли бўлганларнинг исмларини ёзиб қўйган китоб. исми ёзилган ҳар бир одам нажот топади. 2Қора ер бағрида ётганларнинг кўпчилиги уйғонади: кимдир абадий ҳаётга эришади, кимдир шармандалигу абадий иснодга дучор бўлади. 3Донолар мусаффо осмон каби яшнайдилар, одамларни ҳақ йўлга солганлар эса юлдузлар каби мангу порлайверадилар. 4Сен эса, эй Дониёр, китобни муҳрлагин–у, бу сўзларни охирзамонгача сир сақла. Бу давр мобайнида кўп одамлар ўзларини у ёқдан–бу ёққа уриб, юз бераётган ҳодисаларни тушунмоқчи бўладилар#12:4 …юз бераётган ҳодисаларни тушунмоқчи бўладилар — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …билим кўпаяди..”
Дониёрнинг икки фаришта ҳақидаги ваҳийси
5Дониёр шундай деб ёзди:
“Мен дарёнинг бўйида пайдо бўлган яна бошқа икки фариштани кўрдим. Биттаси дарёнинг бу томонида, бошқаси у томонида турар эди. 6Уларнинг бири оқимнинг юқори қисмида турган зиғир либосли фариштадан#12:6 зиғир либосли фаришта — 10:5-6 да айтиб ўтилган фаришта.:
— Бундай қийинчиликлар қачонгача давом этади? Охири борми ўзи? — деб сўради.
7Зиғир либосли фаришта иккала қўлини осмонга чўзиб, барҳаёт Худонинг номи билан қасам ичганини ва шундай сўзлар айтганини эшитдим:
— Бу қийинчиликлар уч ярим йил#12:7 уч ярим йил — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси бир муддат, муддатлар ва ярим муддат. Дониёр китобида муддат сўзи баъзан бир йилга нисбатан ишлатилган. давом этади. Худога қарашли одамларнинг куч–қудрати тамомила йўқ қилингандан кейин, ўша қувғинларнинг барчаси ўз ниҳоясига етади.
8Ўша одамнинг гапларини эшитдим–у, тушунмадим:
— Эй ҳазратим, бунинг оқибати нима бўлади? — деб сўрадим.
9У шундай жавоб берди:
— Бу тўғрида ҳеч хавотир олма, Дониёр, чунки бу сўзлар муҳрланган бўлиб охирзамонга қадар сир сақланади. 10Бу қувғинлар туфайли кўп одамлар тозаланиб, покланади, аммо фосиқлар фосиқлигини давом эттираверади. Фосиқларнинг биронтаси ҳам буни тушунмайди, донолар эса буларнинг барчасини англаб оладилар. 11Кундалик қурбонликлар тўхтатилиб, кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ бир нарса#12:11 …кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ бир нарса… — 9:27 нинг охирги изоҳига қаранг. ўрнатилган пайтдан бошлаб 1290 кун ўтади. 12Охиргача, яъни 1335 кун ўтгунга қадар содиқ бўлиб қолганлар нақадар бахтиёрдир. 13Эй Дониёр, сен эса ҳаётингни шу зайлда давом эттиравер. Вақти келиб, оламдан кўз юмасан. Охиратда эса мукофотингни олиш учун тириласан.”

Currently Selected:

Дониёр 12: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in